Саид Абдулмўминхон Тўра (1852—1894) – манғитлар сулоласи вакили, Бухоро амири Музаффарнинг учинчи ўғли. Бухоро амирлиги таркибидаги бир нечта бекликларни бошқарган.

Саид Абдулмўмин
 Бойсун беки
Мансаб даври
1886 – 1891
Ҳукмдор Саид Абдулаҳадхон
Вориси Абдалалибий иноқ
 Ҳисор беки
Мансаб даври
1871 – 1886
Ҳукмдор Амир Музаффар
Вориси Останақулбий
 Қарши беки
Мансаб даври
1869 – 1871
Ҳукмдор Амир Музаффар
Ўтмишдоши Саид Нуриддин
Вориси Саййид Мир Сиддиқхон тўра
 Чоржўй беки[1]
Мансаб даври
1860 – 1868
Ҳукмдор Амир Музаффар
Вориси Саид Нуриддин
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1852
Бухоро амирлиги
Вафоти 1894
Болалари Ийматуллоҳ
Отаси Амир Музаффар
Дафн этилган жойи Бойсун, Бухоро амирлиги

Укаси амир Саид Абдулаҳадхон тахтга ўтиргандан сўнг унга қарши фитна уюштирган.

Ҳаёти

Отаси даврида Чоржўй, Қарши ва Ҳисор бекларини бошқарган. 1886-йил июл ойида амир Саид Абдулаҳадхон тахтга ўтиргандан сўнг амирнинг махсус фармони билан Бойсунга кўчирилиб, оиласи билан амир аскарлари назорати остида қалъада истиқомат қилади. У фақат номига бек бўлган – аслида амир томонидан тайинланган амалдорлар бекликни бошқарган.

1891-йилда Бухоро ҳукумати вакили Остонақулбий рус сиёсий агенти П. М. Лессарга Саид Абдулмўминнинг Афғонистонга қочмоқчи бўлганини, иккинчи сафар эса ақли заифлашганини билдирган. Бироқ, П. М. Лессарнинг фикрига кўра, бу миш-мишлар укасини ёқтирмаган амир томонидан Саид Абдулмўмин билан курашиш учун махсус тарқатилган (ҳатто қатл эҳтимоли ҳақида ҳам сўз юритилган). Амир акасининг руслар юртига қочиб кетишидан хавотирда бўлган.

Ниҳоят, 1891-йилда Саид Абдулмўмин Бухорога чақирилади ва Аркка жойлаштирилади. Бу ерда ўлимигача уй қамоғида сақланади. Саид Абдулмўминнинг фарзандлари 1920-йилгача Аркда яшаган. Ўғли Ийматуллоҳнинг шахсий муҳрлари Аркдаги Бухоро ўлкашунослик музейи фондларида сақланади.

Мирзо Салимбек „Тарихи Салимий“ асарида Саид Абдулмўмин ҳақида шундай ёзади:

Бу шаҳзоданинг фарзандлари кўп эди. Марҳум тўранинг хизматида бўлган Муҳаммадий жибачининг сўзларига кўра, унинг жами қирқ саккизта ўғил-қизи бўлган экан. Бироқ „ривоятнинг тўғрилиги учун ровий мас’улдир“.

Ўлими

Саид Абдулмўмин 1894-йилда табиий ўлим билан вафот этган. Бойсун беклигида дафн этилган.

Манбалар