Саид Акром, яна Саййид Мир Акромхон тўра — манғитлар сулоласи вакили, амир Музаффарнинг тўртинчи ўғли[1]. Бухоро амирлигида кўпгина бекликларда ҳокимлик қилган. Укаси Саид Абдулаҳадхон тахтга чиққандан сўнг амир Музаффарнинг ўғиллари орасидан лавозимидан четлатилмаган ягона ўғил бўлган.

Саид Акром
Шаҳрисабз беклиги ҳокими (бек)
Мансаб даври
1913
Ҳукмдор Амир Саид Олимхон
Аввалгиси Мирза Салимбек
Ғузор беклиги ҳокими (бек)
Мансаб даври
1878 – 1908
Ҳукмдор Амир Музаффар
Амир Абдулаҳадхон
Амир Саид Олимхон
Аввалгиси Муҳаммад Ёқуббий
Қарши беклиги ҳокими (бек)
Ҳукмдор Амир Музаффар
Бойсун беклиги ҳокими (бек)
Ҳукмдор Амир Музаффар
Аввалгиси Абдалалибий иноқ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Бухоро амирлиги
Вафоти Бухоро амирлиги
Фуқаролиги Бухоро амирлиги
Болалари Саид Қосимхон
Отаси Амир Музаффар

Таржимайи ҳоли

Амир Музаффар ҳукмронлиги даврида ёшлигиданоқ Саид Акром Бойсун, Қарши ва Ғузор бекликларининг ҳокими бўлган[2]. Отасининг васиятига кўра, Саид Абдулаҳадхон акаси Саид Акромни Ғузор беклиги ҳокими этиб тайинлаган. Саид Акром 1908-йилгача Ғузор беклиги ҳокими лавозимида қолган[1]. Амир Саид Олимхон даврида тўра Шаҳрисабз беклиги ҳокими бўлган. Мирза Салимбек „Тарихи Салимий“ асарида[2] Саид Акром ҳақида қуйидаги маълумотларни ёзиб қолдирган:

Олий насабдан бўлган олижаноб отаси ҳукмронлигидан бери ва улуғвор укаси амир Абдулаҳадхон даврида ҳамда жияни Саййид амир Олимхон даврида Саййид Мир Акромхон Ғузор вилоятида ҳокимлик қилган бўлиб, доимий ҳурмат ва эътиборда бўлган. Ва буларнинг барчаси ҳукмдорга бўлган садоқат ва ишонч туфайли. Узоқ умр кўрган катта шаҳзоданинг кўплаб фарзандлари бўлган.

Оиласи

Саид Акромнинг кўплаб фарзандлари бўлган бўлиб, шулардан бири Саид Қосимхон Чироқчи беклигининг ҳокими ва амир Абдулаҳадхоннинг куёви бўлган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Андрей Недвецкий. „Правители Бухари“ (рус тилида) (2018-йил 21-декабр). 2022-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Мирза Салимбек. „Тарихи Салимий“ (рус тилида). Тошкент. Академия (2009). 2022-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.