Саид Аулақий (1940-йилда туғилган) – Яманлик драматург ва фантастика асарлари ёзувчиси[1]. Унинг „Ворислик“ номли ҳикояси инглиз тилига таржима қилинган ва Ғарбда нашр этилган иккита антологиягаа („Замонавий Арабистон адабиёти“, 1988 ва „Ғарб бўлмаган дунёнинг замонавий адабиётлари“, 1995) киритилган. Драматург сифатида у инқилобий мавзуларни ёритган ва бир қатор песалар нашр эттирган:

  • Нидааъ ал-Ард (Ернинг чақириқи)
  • Фавқ ал-Жабал (Тоғ чўққисида)
  • ал-Қави Ва л-Ақва (Кучли ва ундан ҳам кучлироқ)
  • ат-Тирка (Мерос)
  • Машроу' Завааж (Никоҳ лойиҳаси)
  • ал-Маҳзала ал-Идаарийя (Маъмурий фожиа).

Шунингдек, у Саб’оун ‘Ааман Мин ал-Масраҳ Фи л-Яман (Яман театрининг етмиш йили, 1980) номли Яман театри тарихига бағишланган кенг қамровли асар ёзган.

Немис олими Гунтҳер Ортҳнинг маълумотларига кўра, Аулақий 1946-йилда Аденда туғилган[2].

Манбалар