Саид Азим Ширвоний (9 июл 1835 — 20 май 1888) — Озарбайжон шоири ва ХИХ асрнинг ма'рифатпарвари[1]. Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7 майдаги 211-сонли қарори билан Сейид Азим Ширванининг асарлари Озарбайжон Республикасида давлат мулки деб э'лон қилинган муаллифлар рўйхатига киритилган[2].

Саид Азим Ширвоний
Асл исми Сейид Əзим Şирвани
Таваллуди 9 июл 1835, Шамахи,Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Вафоти 20 май 1888, Шамахи
Тахаллуси Саид
Жанр Лирика, сатира

Ҳаёти

Саид Азим Ширвоний 1835-йил 10-июлда Шамахи шаҳрида туғилган. Саид Азим Ширвоний ҳақида илк маълумот А.Захаров томонидан берилган. Қайд этиб ўтиш лозимки, 1977-йилгача Саид Азимнинг тўлиқ таржимайи ҳоли ёзилмаган[3] Етти ёшида отаси Саид Муҳаммад вафот этгани сабабли у онасининг ҳимоясида яшайди. Бу вақт Саид Азимнинг она томондан бобоси Мулла Ҳусайн Доғистоннинг Яқсай қишлоғида яшар эди. У қизини ва набирасини ёнига олиб келади. Ўғли бўлмагани сабабли у кичкинтой Азимга ўз фарзандидек меҳр беради ва зийрак, қобил бола бўлган набирасига катта эътибор қаратади. Саид Азим илк таълимини Доғистонда олади. У бу ерда озарбайжон (турк), форс ва араб тилларини ўрганади. А.Захаровнинг ёзишича, Доғистонда яшаган даврида Саид Азим бир неча Доғистон тилларини ҳам ўрганган[4]..

Доғистонда Саид Азим 10 йилдан ортиқ қолади. 1853-йилда 18 ёшида у онаси Гулсум хоним билан бирга Шамахига қайтади. ХИХ асрнинг 50-йилларида Озарбайжонда, шу жумладан, Шамахи шаҳрида маданий-маърифий соҳада эскилик, схоластика ҳали кучда эди; Шарқнинг диний марказларига зиёратга бориш, диний таълим олиш, „ҳожи“, „карбалойи“ бўлиш анъанаси давом этарди. Ана шундай шароитда Саид Азимнинг диний таълим олиш, диний ўчоқларнинг зиёратига бориш ниятида бўлишини ҳам тасодиф деб ҳисобламаслик лозим. Шу сабабли 20 ёшида Саид Азим „такмили улум“ мақсадида Ироққа боради. Бир неча йил Бағдодда яшагач, у Шомга кўчади.

Ватанга қайтиб, бир муддат Шамахида яшагандан сўнг Саид Азим иккинчи марта яна сафарга чиқади. Бу сафар Макка ва Мадинадан ўтиб, Мисрга, Қоҳира шаҳрига боради. Ёшлигида, асосан, диний-схоластик фанларни ўрганган Саид Азим кейинчалик бундан пушаймон бўлган ва ўз пушаймонини 1877-йилда салянлик шайхулислом Мулла Аҳмадга ёзган манзумасида очиқчасига билдирган.

Саид Азимнинг онасининг исми Гулсум эди. Саид Азим 19 ёшида онасининг таниши Машади Мавсумнинг қизи Жайрон хоним исмли қизга уйланади. 1856-йилда Саид Азимнинг ўғли Миржаъфар туғилади. Саид Азимнинг Миржаъфардан (1866-1938) ташқари Ҳожар хоним (1866-1938) ва Саид Фотима хоним (1882-1934) исмли қизлари ҳам бўлган. 1964-65-йилларгача Саид Азимнинг на онаси, на аёли, на қизларининг исмлари маълум эмас эди. Бу ҳақида Фотима хонимнинг ўғли, Саид Азимнинг 57 ёшли набираси Муҳаммад Аҳмадов Содиқ Ҳусайновга маълумот берган.

ХИХ асрнинг 70-йилларида шоир ўғли Миржаъфарни ўқиши учун онаси билан бирга Бокуга жўнатади. 1875-йилда ўғлига ёзган мактубдан маълум бўладики, Миржаъфар онаси билан амакисининг ёнида яшаган экан. 1876-йилда Зардобига ёзган мактубида эса она билан ўғил ўша йилнинг бошларида Бокудан Шамахига қайтишгани маълум бўлади. 1859-йил 30-майда Шамахи шаҳрида зилзила бўлган ва зилзила шаҳар аҳолисига катта зарар етказган. Зилзиладан Саид Азимнинг оиласи ҳам катта зиён кўришган.

Педагогик фаолияти

1830-1858-йиллар орасида Шуша, Нуха, Боку, Ганжа, Нахчивон ва Шамахи шаҳарларида янги типли мактаблар очилди. Бу мактабларда озарбайжон, араб, форс ва рус тиллари ўргатиларди.

1869-1870-йилларда Саид Азим Шамахида янги усул билан „Мажлис“ номли мактаб очган. Саид Азимнинг бу мактабида эски муллахоналардан фарқли равишда ўқувчиларга озарбайжон, рус, форс тиллари ўргатилар ва замонавий фанлардан бошланғич маълумот бериларди.

Озарбайжоннинг таниқли шоири Мирза Алакбар Собир, машҳур ёзувчи ва педагог Султон Мажид Ғанизода ва бир қатор бошқа ёзувчилар айнан унинг мактабида таълим олганликлари тасодиф эмас.

Кавказорти таълим доираси Саид Азим Ширвонийнинг маориф соҳасидаги хизматларини эътиборга олиб, 1886-йилда уни кумуш медал билан тақдирлашганди. Узоқ муддат маълум бўлмаган бу ҳужжатнинг асл нусхаси Озарбайжон ССР Ички ишлар вазирлигининг архивида сақланган. Тахминан 1966-йилда Озарбайжон ССР Ички ишлар вазирлиги архивлар идораси раиси М. Шакинский ушбу ҳужжатни 1880-1890-йилларнинг нуфузли рўйхати папкасининг орасидан топиб, чоп эттириш учун „Озарбайжон муаллими“ газетаси редаксиясига берган.

Саид Азим мактаби ҳақида расмий ва аниқ маълумотни 1889-йилда Поти шаҳрида Мингрел шаҳар мактабининг муаллими А.Захаров „Народноэ обучениэ у Закафказских татар“[5] номли катта мақола ёзган. А Захаровнинг ёзишича, Саид Азим бу мактабни 18 йилдан бери бошқариб келади. У (Саид Азим) форс, араб ва бир неча Доғистон лаҳжаларини ҳам билади. Унинг мактабида 33 нафар ўқувчи ўқийди; булардан 12 нафари ҳафтада 15 қапик, 9 нафари 20 қапик ва 12 нафари 25 қапик таълим ҳаққи беришади, бу эса жами 6 манат 60 қапик бўлади. Саид Азим бир неча йил ана шу тарзда дарс бергандан сўнг, таржима қилган (Саъдийнинг „Гулистон“ ва „Бўстон“ асарларидан баъзи парчаларни озарбайжон (турк) тилига таржима қилган — Элнур) асарларини ва ўз шеърларини тўплаб, „Мажмуаи-асари-Ҳожи Саид Азим Ширвоний“ номли дарс китобини тузган.

Саид Азим ушбу дарсликнинг қўлёзмаси шаклида ўша вақтлар Горий семинариясининг татар шўбаси мудири А.О. Черняевскийга жўнатган ва А.О.Черняевский ҳам бу китобдан бир неча ҳикоя олиб, ўзи тузган „Ватан тили“ дарслигида чоп эттирган. Саид Азимнинг вафотидан кейин унинг ўғли муаллим Миржаъфар бир вақтлар отасининг мактаб ўқувчилари учун тайёрлаган ва қўлёзма шаклида бўлган материалларни йиғиб, низомга солиди ва 1895-йилда Табриз шаҳрида тош босма билан бир китоб чоп этади.

Ушбу китобдан муайян вақт муллахоналарда ва маҳалла мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. Саид Азим барча моддий ва маънавий қийинчиликларга қарамай, 18 йилдан ортиқ ўз мактабида муаллимлик қилган. Ва ниҳоят, бир томондан мавҳумотчилар ва диндорларнинг турли баҳоналар билан унга қарши ҳужумга ўтишлари, бошқа томондан эса ўша вақт Шамахида давлат томонидан очилган шаҳар мактабининг таъсири натижасида бора-бора ушбу мактаб ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Саид Азим эса Шамахида очилган ушбу шаҳар мактабига ўқитувчи этиб тайинланади, умрининг охиригача ўша ерда Озарбайжон тили ва адабиёти дарсларини ўтган. Саид Азимнинг „Мажмуаи-асари-Ҳожи Саид Азим Ширвоний“ номли дарс китобидан бошқа „Тожул кутуб“ номли дарслик ҳам ёзган. Бу дарсликка шоирлардан ва турли адабий манбалардан қилган таржималарни ҳам киритган[3]

Ижоди

Саид Азимнинг илк шеърларининг ёзилиш саналари қайд этилмагани туфайли унинг ижоди қайси йиллардан бошлангани номаълум. Фақат баъзи шеърларидан („Байтуссафо шоирларига мактуби“ Насриддин шоҳга ҳажви ва б.) унинг 1860-йиллар бошларида тажрибали шоир бўлгани кўриниб туради.

Саид Азим Ширвоний асарлари 1920-йилгача беш марта чоп этилган. 1895-йил Тбилиси, 1895-йил Табриз (эҳтимол, Табриз нашри 1895-йилдан бироз муддат кейинроққа тегишли бўлиши ҳам мумкин), 1897-йил Табриз, 1902-йил Боку ва 1912-йил Табриз нашрлари. Саид Азим Ширвоний асарлари 1920-йилдан сўнг бошқа тилларга ҳам таржима қилиниб ёйилган. 1926-йилда унинг асарларининг оз қисми арман тилига таржима қилиниб, китоб шаклида ва 1961-йилда рус тилида чоп этилган.

Саид Азим Ширвонийнинг „Кўпакка эҳсон“ сатирасининг қисқача мазмуни шундай: Бой ҳожининг ити ўлади. Ҳожи уни Ислом динининг қонун-қоидаларига мувофиқ қабристонда дафн қилади. Бу ҳодисадан бир мулла хабар топади. Мулла ҳожига лаънат ўқийди ва ҳожи яшаган уйга келади. Мулланинг келганидан хабар топган ҳожи подасидан эллик қўйни ажратади. Мулла қўй гапини эшитиши билан ўз фикрларидан воз кечади. Бу асар халқаро сюжетли асар бўлиш билан бирга, Озарбайжон ҳаёти ва маишати билан чамбарчас боғлиқ оригинал тафаккур маҳсулидир. Дунё адабиётида ҳам бундай асарлар бор. Масалан, италян ёзувчиси Пожо Браччолинининг (1380-1459) „Итни дафн этган руҳоний“ номли латифаси бор. ХИИИ аср франсуз сатирики Рютбефин „Эшакнинг васияти“ номли сатирасини ҳам айтиш мумкин.

Бир муҳим қайдни ҳам кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. А. Ҳақбердиев „Мирза Фатали Охундовнинг ҳаёти ва фаолияти“ номли мақоласида М. Охундовнинг Саид Азим Ширвоний билан алоқаларидан гапириб, „Мирза ўша вақтнинг машҳур шоирлари — Зокир ва Саид Азим билан дўст бўлган ва мактублашиб туришарди“ деб таъкидлаган. М.Ф.Охундов билан Қ.Зокир орасида дўстлик алоқаларини тасдиқловчи фактлар кенг ва адабий жамиятимизга анчадан бери маълум. Лекин Мирза Фатали ва Саид Азим Ширвонийнинг шахсий танишлиги ҳақида ҳеч қандай ҳужжатга дуч келинмайди. А. Ҳақвердиевнинг М.Ф. Охундов билан Саид Азимнинг шахсий дўстлиги ва ёзишмалари ҳақиқатга яқин факт бўлса-да, эҳтимол бўлиб қолаверади. Фақат Охундовнинг асар ва мақолалари билан Саид Азимнинг танишлиги „Экинчи“ воситаси билан бўлган.

Асарлари

Ше'рлари

  • Обид ва қуруқ бош суяги
  • Дунёда менинг овозим бор
  • Олимнинг иши
  • Олимнинг золим подшога қилган жавоби
  • Дўстингизнинг хатига жавоб беринг
  • Хатга жавоб бериш (Бир пайтлар ҳийни-ҳуррам)
  • Хатга жавоб беринг (Дўсти-гирами, сизга саломлар)
  • Бир кишининг дўсти
  • Жоҳил ота ва билимли ўилнинг ҳикояси
  • Чўпон ҳақидаги ҳикоя
  • Тиланчи ва қайсар
  • Азуддудовла ўғлининг касаллиги
  • Ёш маст ва диндор
  • Зиёратчилар ва муллаларнинг ҳикояси
  • Хом ашё тақдири
  • Ҳорун ва шоирлар ҳикояси
  • Ҳатем саргузаштлари
  • Ҳаж ибодати билан дарвешнинг суҳбати
  • Ҳазаран, миннатдорчилик билдирадиган, шахсий фикрли одам
  • Ҳикоя (Омирос номли шифокор даври)
  • Ҳикоя (Кийик жуда иссиқ эди)
  • Ҳамаданинг қозиси
  • Ҳамадан қишлоғининг тарихи
  • Донолик
  • Александр даврида иккита шифокор
  • Искандарнинг ҳикояси (Айтишларича, бир кун Искандар)
  • Искандарнинг ҳикояси (Александр бир кун сафарга чиқди)
  • Александрнинг иродаси
  • Корун ҳикояси
  • Логманнинг сотиши
  • Логманнинг ҳикояси (Ровийлар шундай дедилар)
  • Логманнинг ҳикояси (Ровийлар шундай дедилар)
  • Логманнинг ҳикояси (Ложман тўрт минг йил яшади)
  • Талаба ва ўқитувчи ҳақидаги ҳикоя
  • Ҳарфлар қаторлари
  • Мамун ва унинг хизматкори
  • Мир Жа'фарга (Жафар, менинг куёвим) мурожаат қилиш
  • Мир Жа'фарга (Жафар, менинг гулбаргим)
  • Мир Жа'фарга мурожаат қилинг (эй ўғлим, билингки, Раббимизнинг инояти)
  • Масалан
  • Мулла ва чўпоннинг ҳикояси
  • Мужтаҳиднинг та'лимдан қайтиши
  • Назимнинг баёноти
  • Нуширава овга боради
  • Ўғлимга (Жафар, менинг томоғим)
  • Ўғлимга насиҳат (Бил, эй азиз Фарзона)
  • Ўғлимга насиҳат (Жафар, эй баракот худоси)
  • Ўғлимга маслаҳат (Жафар, эй Нури-дидейи-Саййид)
  • Ўғлимга маслаҳат (Жафар, хизматкорим)
  • Ўғлимга маслаҳат (Жафар, эй менинг касал баданимнинг хунуклиги)
  • Ўғлимга маслаҳат беринг (эй ўғлим, у сизнинг отангиз эканлигини билинг)
  • Ўғлимга маслаҳат (ўғлим, бу осон эмас)
  • Ўғлимга насиҳат (огоҳ бўлинг, эй азиз Фарзона)
  • Ўғлимга мурожаат (Жафар, эй қулай ота)
  • Ўғлимга мурожаат қилинг (эй ўғлим, агар у олим бўлса, Раббоний)
  • Ўғлимга мурожаат (ўғлим, талаба бўлма)
  • Ўғри ва камбағал
  • Ўғри ҳикояси
  • Эслатма (ўғлим, билингки, одам бефойда)
  • Эслатма (ўғлим, ҳамма нарсадан эҳтиёт бўл)
  • Қирол ва боғбон
  • Қирол ва ёзувчи
  • Кампир ва ўғри
  • Ошқозон мушук
  • Ошқозоннинг азизи
  • Риякар абид
  • Содда хизматкор
  • Талабалар ўқитувчини алдайдилар
  • Шаҳ ва деҳқон
  • Шаҳбаз ака
  • аҳмоқона газ
  • Санжан Шаҳнинг орзуси
  • Шайхулислом Мулла Аҳмад
  • Қулнинг Султон билан бўлган воқеаси
  • Хон ва деҳқон
  • Халифа ва Баҳлул
  • Хайрия қилганнинг ҳикояси
  • Уйқу чиройли
  • Ердаги одамларнинг осмонга шикоятлари

Тамсиллари

  • Айиқ ва сичқон
  • Арслон ва иккита буқа
  • Шер ва чумолининг ҳикояси
  • Биргаликда кетаётган туя ва эшак
  • Туялар ва қуллар
  • Эшаклар ва асаларилар
  • Газ ва кран
  • Сичқонча ва кучукча
  • Сичқонлар ва мушуклар
  • Сулаймон ва қарға
  • Хўроз ва чакалак ҳақида ҳикоя
  • Ит ва мушук ўртасидаги суҳбат

Қазаллари

  • Доланıм башина эй назлı ярıм, бери бах
  • Кеча доландıм башина, деди перванеди бу
  • Эй кконлум, масжид ёлунгну қолдир, жон мусиқингни тингланг
  • Лабларимда нафасим бор менинг
  • Кеча кўрдим сизнги ухлашда эй афети-довран
  • Кҳани шу мулк билан зиёфат қилдим кечалар
  • Ким ки, эйлəрса либасинг мубаддал кафана
  • Қурбон бўлим шу кўзларга ки, ярмини кўрдим
  • Машаллаҳ, шу гўзал ким, Ширванга келган
  • Бўлмаса эди қаму-муҳаббат, тилим вайрон бўлди
  • Сəни əҳли-вəфа билмиşдим, эй гüл, бивəфасəнмиş
  • Сенсиз эй руҳи-раван танда таванıм ёх иди
  • Раҳм этмəди аҳвалıма ярıм бела кеcди
  • Бермам конлумгу бир дилбарга бундан кеин

Мухаммаслари

  • Балойи-эшқа душдурт, эй бути-меҳпора, сабр айла,
  • Гуш қил, эй ки билирсан ўзуви вақифи-кар

Мусаддаслари

  • Хўш ол заман ки, яр мана ҳамзабон иди.

Нувҳалари

  • Бир чора қил, эй амма, ман ўлсам кафан ўлмаз
  • Қасимим, зулфи хамин юзда ҳувайда гўрунур

Рубаилари

  • Рубаилар

Ҳажвлари

  • Эй олан ҳадийи-арбаби-залалет


Саид Азимнинг динга муносабати

Саид Азим ўз асарларида мазҳаб ва тариқатларни ёмонласа ҳам, уларнинг Али номи билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини даъво қиларди. У бутун бу мазҳаб ва тариқатлар ўз озуқа ва илҳомини айнан Али номидан олишини тушуна олмасди. Саид Азим Охундов каби атеист бўлмаган, унинг дунёқарашига диннинг кучли таъсири бўлган. Лекин ўз асрининг илғор шахсларидан бўлган Саид Азим диний эътиқодга жуда лоқайд ва пассив муносабатда бўлган[3]

Ислом аҳкомининг танқиди:

Дерсанг манга, ким, ҳури-ғилмон бўлажакдир,

Қисмат сен бўл Кавсари-ризвон бўлажакдир.

Басдир манга бу соқийла бодайи-гулгун,

Манзилгоҳимиз саҳни-гулистон бўлажакдир.

Нақдини берган насияга нодон бўлажакдир.

Соқий манга ғилмондир, шаробим майи Кавсар,

Воиз жигари ҳасратийла қон бўлажакдир.

Фавт айлама бу фурсатни, эй, оқилу ҳушёр,

Умринг кетар, даҳр ўзи вайрон бўлажакдир.

Ислом одат ва маросимларининг танқиди:

Керак аввал чопмоқ бошларини фавжи уламо,

Чунки онлари бу ишларда рансул фуқаро,

Сўнградан бош чопарлар хон, амирул умаро,

На ки, ҳар бирсару па лотийи майдин, ахавий.


Ислом касбларининг танқиди:

Шиамиз суннийга этган туҳмат,

Сунниймиз шиамизга этган ғийбат.

Бизни пуч этди шиа, сунний сўзи,

Аҳли исломнинг бўлди кўр кўзи.


Ислом тариқатлари танқиди

Бириси машҳади Жаъфардир, Хуросон лотуси,

Ки, солур кунда имомли ичига ғавғони.

Бири мулла Али Ҳайдардир, у Калво ҳўкизи,

Бобилик найлайир ахир, у чўлнинг ҳайвони!

Бири саррож МАжиддир ки, у ҳам бобий ўлур,

Ҳар етғон шахс ила суҳбат айлар ирфони.

Санга на воқе ўлубдур ки, ўлубсан бобий?

Де, қани, сенда қани марифати инсоний…


Диндорликнинг танқиди:

Ҳар вилоятда бор беш-ўн касаба,

Эллик минг саййиду охунд, талаба,

Эллик дарвеш, эллик марсияёаққан,

Ҳамманинг сўзлари тамому ёлғон;

Эллик минг сухта, эллик минг соил,

Эллик минг ҳўққабоз-ноқобил,

Ҳамманинг фикри халқни шилмоқдур,

Қуруқ ерда бу халқни қўймоқдур.


Хурофот ва мавҳумотнинг танқидий масаласига келганда, хурофот ва мавҳумотнинг таърифларини айцам яна-да эффектли бўлади деб ўйлайман. Дин кани хурофот ва мавҳумот ҳам табиат ва жамият ҳодисаларининг сабаблари, алоқалари ва қонунга мосликларининг нотўғри, таҳриф этилган шарҳи билан боғлиқ. Бунга кўра эса уйдирма, афсонавий тасаввурлардан иборат бўлган хурофот ва мавҳумот диндорларнинг шуурида диний тасаввурлар билан бирга яшайди, уларнинг ҳаёт ва маишатида муҳим рол ўйнайди. Дин каби хурофот ва мавҳумот ҳам инсонларнинг фанга, маорифга қизиқишларига, ижтимоий ҳаётга фаол муносабат кўрсатишларига тўсқинлик қиларди.

Албатта, мавҳумот ва хурофотнинг малак, жин, шайтон ва б. асли бўлмаган вужудларнинг борлиғига эътиқод қилиш, жодуга, сеҳрга, ромга ишониш, пирга, ўчоққа, муқаддас руҳларга сиғиниш каби унсурлар исломдан аввал ҳам бўлган. Булар ибтидоий магия ва будпарастликда ҳам бўлган. Лекин Ислом дини уларга диний равнақ берган, тўлдирган ва ривожлантирган.


Жон мақомина келар бўйи риё масжиддан,

Кўрмадим умрда бир завқи сафо масжиддан.

Бўрия тек тўшанир масжидга ҳардам зоҳид,

Ҳайф тарк бўлмади асло бу риё масжиддан.

Турди-майхонани тек жоме, келтир, эй соқий,

Кўрмадим дардимға оламда даво масжиддан…

Сайидо, бунча кки, масжиддан этарлар нафрат,

Не кўрублар ажабо ким шуаро масжиддан.


Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, Саид Азим Ширвонийнинг ўлим тарихи кичик баҳс яраца ҳам бир неча манбаларда 1888-йил деб ёзилади ва қайд этилади. Ҳатто профессор Оға Маммад Самад ўғли Абдуллаевнинг энг машҳур асарларида Саид Азимнинг ўлим санаси кўрсатилмаган. Озарбайжон ССРИ Фанлар Академияси нашриётининг 1967-йилда чоп этган „Саид Азим Ширвоний. Танланган асарлари“ номли уч жилдлик китобининг биринчи жилдида С. Азимнинг вафот санаси 1888-йил деб кўрсатилган. Абдулла Шаиқ шоирнинг ўлим санасини 1890-йил деб кўрсатган. Совет даври дарсликларида бу сана 1888-йил деб ёзилади. Умуман олганда М.Ф. Охундзода, У. Ҳожибеёв, Н. Наримонов, М. А. Собир, Ҳ. Зардобий, Ж.Маммадқулизода ва номи санаганим бошқа Озарбайжон халқининг буюк авлодлари барҳаётдирлар. Ўлимсизларнинг эса вафот санаси бўлмайди. Саид Азим айтгандек:


Мавти-жисмоний ила билма маним ўлмагимни,

Саййидо, ўлмазам, оламда сасим бор маним.

Оиласи

Миржаъфар (Саид Азим Ширвонийнинг ўғли)

Миржаъфар 1902-йил зилзиласидан[6].. сўнг ўзининг ва сингилларининг оилалари билан биргаликда Боку шаҳрига кўчган, аввал Бокуда „Шамахи йўли“ деган ҳудудга жойлашган. Бир йилдан сўнг отасининг Бузовна ва Мардакондан бўлган шоир дўстлари уни қишлоқларига таклиф қилишади. Миржаъфар аввал Мардаконда, сўнг эса доимий Бузовна қишлоғида яшайди. Миржаъфар Бузовна қишлоғида 1937-йилда вафот этади,[7] қишлоқ қабристонига дафн этилган. Унинг қабр тошини қишлоқ фуқароси Абдулла Салимов қўйдирган. Миржаъфарнинг Бузовна посёлкасида бўлган қабртоши устига унинг таваллуди 1832-йил деб ёзилган, бу эса хато санадир. Вафот санаси 1937-йил деб ёзилган бўлса ҳам бу сана тахминий ҳисобланади.

Миржаъфар 1882-йилда аслан Саляндан бўлган ва Шамахида яшаган Саид Сулаймоннинг қизи Бика хоним билан (Саид Бика) турмуш қурган. Уларнинг Миркомил, Мирфозил, Мирмустафо, Миродил исмли тўрт фарзанди бўлган. Миркомил чақалоқлигида вафот этган, қолганлари эса ўтган асрнинг 90-йилларигача яшашган.

Саид Ҳожар (Саид Азим Ширвонийнинг қизи)

Шамахи шаҳрида туғилган Сайид Ҳожар эса Саид Азим Ширвонийдан илк уй таълими олган. Саид Ҳожар оиласининг яқин таниши, майда тижорат билан шуғулланувчи Кабла Қули исмли бир киши билан турмуш қурган. Улар ҳам 1902-йилда укасе билан Боку шаҳрига, бир неча йилдан сўнг эса Ашхободга — шамахилик қариндошлари ёнига кўчиб кетишади[3]. Бир йилдан сўнг Саид Фотима ҳам оиласи билан бирга опасининг ёнига кўчади. Саид Ҳожарнинг икки қиз фарзанди бўлган: Саид Сура ва Саид Сайёд.

Баъзи тадқиқотчиларга кўра Саид Ҳожар 1938-йилда Душанбе шаҳрида вафот этган ва ўша ерда дафн этилган. Унинг мозорини шоир Ориф Сафо танир эди, у ҳам ўтган йили вафот этди.

Саид Фотима (Саид Азим Ширвонийнинг қизи)

Баъзи тадқиқотчиларга кўра Саид Фотима 1870-йилда таваллуд топган. Саид Фотима Машадий Аҳмад исмли қариндоши билан турмуш қурган. Оиласи билан аввал Бокуга, сўнг эса опаси Саид Ҳожарнинг ёнига Ашхободга кўчади.

Эри тижорат билан шуғулланарди. Уларнинг бир ўғли — Муҳаммад ва икки қизи — Саид Садаф ва Саид Хадича бўлган. Баъзи тадқиқотчиларга кўра 1936-йилда вафот этган Саид Фотиманинг қабри Ашхободдадир. Турмуш ўртоғи Машади Аҳмад Фотимадан сўнг узоқ яшаган, 90 ёшида вафот этган. Саид Хадичанинг қизи, Саид Азимнинг эвараси Фотима хонимга кўра эса 1933-37-йилларда Душанбеда обрўли оила ҳисобланган Саид Фотиманинг нимаси бўлса тортиб олишади.Саид Фотиманинг вафот санасини эса 1934-йил сифатида кўрсатишади. Мир Муҳаммад оиласи билан 1960-йилдан сўнг Бокуда йиғилишади. Васиятига кўра Шамахида бобоси Саид Азим Ширвонийнинг ёнига дафн этилган. 1994-йилда яқинлари уни Шамахига олиб келиб, Саид Азим Ширвоний қабри ёнига дафн қилишган.

Саид Фотиманинг қизи Хадича хоним Душанбеда турмуш қурган. 1948-йилда Душанбеда зилзила бўлганда, Тошкентга кўчиб келишади. Оилаларида фақатгина озарбайжонлар билан турмуш қуриш анъанаси бўлган ва бу ҳалигача сақланиб қолган. Хадича хонимни Ардабилнинг Намин қишлоғидан бўлган Аминоға Аҳад ўғли Қулиевга турмушга беришади. Сўнгра уруш вақти Аминоға урушга кетади. У ердан ногирон бўлиб қайтади ва Тошкентда яшашади. 1966-йилда Тошкентда зилзила бўлгач, Душанбега кўчиб келишади. 1992-йилда Душанбеда низо бошланади. Қайта Тошкентга кўчиб келишади. Саид Хадича эса Тошкентда дафн қилинган[8].

Агар биз Хадича хоним Душанбега туғилган деб ҳисобласак, унда Саид Фотима ва Саид Ҳожарнинг қабрларининг Ашхободда бўлиши фикри мунозарали бўлиб қолади. Бизнинг фикримизча, Саид Фотима билан Саид Ҳожарнинг қабрлари Душанбедадир. Саид Фотиманинг нариги қизи Саодат эса 1938-йилда Эронга сургун қилинган. Агар бу сўзларнинг муаллифи Саид Азим Ширвонийнинг эвараси Фотима хонимга тегишли деб ҳисобга олсак, унда Саид Фотиманинг қизининг исми Саид Садаф эканлиги ҳам баҳс-мунозаралидир[3].

Хадичанинг қизи Фотима хоним Қулиева Тошкент четидаги Сергели туманида советдан қолган оилавий ётоқхонада, қизи Наргиз хоним ва 22 ёшли набираси Темур билан шароициз вазиятда яшашади. Қизиғи шундаки, Саид Азим ҳам фарзандлари каби ғурбатда оғир ҳаёт кечирган, муҳтожликда яшаган. Дўстларига ғурбатдан ёзган манзум мактуб ва шеърларида шоирнинг шароити очиқ ифодаланган:


Диёри Шоме ўл кунким, мани ҳукми қазо чекди,

На меҳнатлар кўр ўл вайронадан бу бенаво чекди.


Саид Азимнинг эвараси Фотима Қулиева ҳам бувисининг мусибатларини гапирганда, Саид Азимнинг айнан шу ғазалидан айнан шу байтини тилга олганди. Қайд этиш лозимки, бугун Ўзбекистон, Эроннинг Машҳад ва Табриз шаҳарларида ҳа Саид Азим Ширвонийнинг яқинлари яшайди. Ҳозирда Боку шаҳрида Саид Азим Ширвонийнинг 40 нафардан ортиқ қариндошлари бор[3].

Адабиёт

  • Тўпламнинг латифалари: Диван / Сейид Азим Ширвани. Табриз: 1895, 282 б.
  • Масалалар, оятлар ҳикоялари ва эслатмалар / Сейид Азим Ширвани, Боку: Ёшлик, 1979. 59 б.
  • Ғазаллар / Сейид Азим Ширвани; таҳрирланган ва луғат тузувчиси. С. Гафарли Боку: Азернешр, 1960. 658 б
  • Сейид Азим Ширвани [монография] / К. Мир Багиров; таҳрирланган Ф.Гасимзода. Боку: Ушақганжнашр, 1959. 235 б.
  • Сейид Азим Ширвани / С. М.Ҳусейнов; таҳрирланган З. Асгарли Боку: Ёзувчи, 1987. 121 б.
  • Сейид Азим Ширвани / Асгарли Заман; Илмий муҳаррир: Н.Маммадов; АНАС. Низомий номидаги Адабиёт институти, Боку: Элм, 2005. 64 б.
  • Сейид Азим Ширванийнинг она тили ше'риятидаги вазн / Маммадзода Б.М .; Илмий муҳаррир: В.М Маммадалиев, Боку: 1999. 44 б.
  • Ғазалият-Сейид Ширвани / Сейид Азим Ширвани; нашриёт М. C. Сейидзода. 1 жилд. Боку: [п. н.], 1902 (1319 ҳ.). 244 б.
  • Танланган ше'рлар / Сейид Азим Ширвани; [кириш сўз: Ҳ. Зейналли]: Боку: Азернешр, 1930. 277 б.
  • Сейид Азим Ширвани ўчоқлари / С. Ганиэв [сўз боши], Т. Ғани; илмий таҳрир Қ. Пашаев. Боку: Фан ва та'лим, 2014. 182 б.
  • Ширван шоири : Хагани Ширвани, Насими Имадеддин, Саид-Азим Ширвани, Мирза-Алекпер Собир, Аббос Саҳхат / Рафаэл Ҳусейнов; Транс: Илгар Мажидли; Дс Кабира Ҳошимова; Муҳаррир Жасорат Гасимов. Боку: Фан ва та'лим, 2012. 120 б.
  • Болалар адабиётини таҳлил қилиш ва ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари: Қ.Зокир, С.А. Ширвани, Ж.Мамгулгулузаде ва М. Дилбази асарлари асосида: ўқув қўлланмалар / И. А Оружалиев; илмий таҳрир Р. О. Қафаров; Азарб. Жавоб Озарбайжон Та'лим вазирлиги Ин-ту ўқитувчилари. Боку: Ўқитувчи, 2015. 158 б.
  • Шамахи заминининг буюк озарбайжон шоирлари : илмий-оммавий эссе / Б.Набиев; илмий таҳрир А. Рустамли; Боку: Озан, 2012.287 б.
  • Ширван шоирлари / Р. Гусейнов; [рассом С. Шатиков]. Хусейнов, Рафаэл. Боку: [Илм ва та'лим], 2012. 107 б.
  • ХИХ аср Озарбайжон адабиёти : [дарслик] / Ф. Қасимзаде; Й.Н. Исмайилова, нашрга тайёрланмоқда; илмий таҳрир Т. Ҳ.Ҳусейнов. Боку: Фан ва та'лим, 2017. 550 б.

Эслатмалар

  1. ↑ Сейид Əзим Şирвани
  2. ↑ „""Əсəрлəрин дöвлəт варидатı элан эдилмəси Қайдаларı"нıн вə "Əсəрлəри дöвлəт варидатı элан эдилəн мüəллифлəрин вə дöвлəт варидатı элан эдилəн филмлəрин Сияҳıсı"нıн тəсдиқ эдилмəси ҳаққıнда" Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 7 май 2019-cу ил тарихли, 211 нöмрəли Қəрарı“ (аз). cабмин.гов.аз (2019-йил 11-май). 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-05-13 санасида архивланган)
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Сейид Əзим Şирванинин аилəсинин қüрбəтдəки талейи“ (аз). 2020-йил 2-майда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ АЗЕРБАЙДЖАНСКАЯ ЛИТЕРАТУРА. 
  5. ↑ А. Захаров.. А. Захаров. Народное обучение у Закавказских татар. СМОМПК (сборник материалов описания местнестей и племнь Кавказа),1890, Тифлис.. 
  6. ↑ „Как это было: Шемахинское землетрясение 1902 года“ (ру). азерҳисторй.cом. 2020-йил 2-майда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ Сейфəддин Қəниев. „Сейид Əзим Şирвани“ (аз). 2020-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-май.(Wайбаcк Мачине сайтида 2020-05-02 санасида архивланган)
  8. ↑ Аида Эйвазова. „Сеййид Əзим Şирванинин хəлəфлəри Азəрбайcан Президентиндəн кöмəк истəдилəр“ (аз) (26 ноябр 2013). 2020-йил 1-майда асл нусхадан архивланган.