Said Jalili
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Саид Жалилий ( форсча: سعید جلیلی жинс. 1965-йил 6 сентябр, Машҳад ) - Эрон давлат ва сиёсат арбоби.Эрон олий раҳбариятининг Хавфсизлик кенгаши раиси
Таржимаи ҳол
Саид Жалилий Теҳрондаги Имом Содиқ университетида таҳсил олган.Эрон-Ироқ уруши даврида Ислом инқилоби корпусида хизмат қилган.Ташқи ишлар вазирининг Европа ва Америка масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Сиёсий фаолият
2013-йилдаги президентликка номзод
Саид Жалилий 2013-йил 22-март куни бўлиб ўтган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйган.Уни Ислом инқилоби фронти қўллаб қувватлаган.Шунингдек ўз номзодини сайловдан олиб ташлаган Камрон Багери Ленкорани ҳам уни қўллаган.У сайловда 4 168 946 овоз билан учинчи бўлган.Муҳаммад-Багер Голибаф иккинчи ўринда бўлса,Ҳасан Руҳоний президентликка сайланган.
2021-йилдаги президентликка номзод
Президентлик сайловлари олдидан Жалилий эҳтимоли ғолиб сифатида кўрилган.У Иброҳим Раисий ўз номзодини президентликка қўядиган бўлса,ўз номзодини олиб ташлашини айтган бўлсада,бироқ курашни охиригача давом эттирган.Якунда президентлик курсиси Иброҳим Раисий га насиб қилади.
2024 йилдаги президентликка номзод
Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокат оқибатидаги вафотидан сўнг ўтказилган сайловда ҳам Жалилий етакчи номзодлардан бири сифатида э'тироф этилганди.Сабаби у Оятилло га яқин кишилардан бири бўлиб, ашаддий консерватор ҳисобланади.Биринчи турдан ўтган Жалилий, сайловнинг иккинчи турида йирик фарқ билан ислоҳотлар ва ғарб билан фаол ҳамкорлик тарафдори бўлган Масуд Пезешкиён га имкониятни бой берди.