Said Mir Mansur
Саид Мир Мансур, яна Саййид Мир Мансурхон тўра (1863-йил, Бухоро — 1918-йил, Кармана, Бухоро амирлиги) — манғитлар сулоласи вакили, Бухоро амири Музаффарнинг ўғли[1].
| Саид Мир Мансур | |
|---|---|
|
Саид Мир Мансур ва ўғли Саид Мир Худоёрхон (Николай Серетелли) | |
|
Мансаб даври 1917 – 1918 | |
| Ҳукмдор | Амир Саид Олимхон |
| Аввалгиси | Тоғайбек |
| Кейингиси |
Аҳмадбек Ёвқочдибек |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1863-йил Бухоро |
| Вафоти |
1918-йил Кармана |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | София Ивановна Серетелли |
| Болалари |
Ўгиллари Саид Мир Худоёрхон (Николай Серетелли) Иккинчи ўғлининг исми номаълум Георгий Валерий Қизлари Любов Тамара |
| Отаси | Амир Музаффар |
| Дафн этилган жойи | Каттақўрғон |
Таржимайи ҳоли
Саид Мир Мансур 1863-йил Бухорода таваллуд топган, амир Музаффарнинг 14-ўғли[1]. 1918-йил Карманада вафот этган. Каттақўрғонда дафн этилган.
Россия империясида таълим олиши

Саид Мир Мансур ХИХ асрнинг 70-йиллари иккинчи ярмидан бошлаб Россияда яшаб, у ердаги „Пажлар корпуси“да таҳсил олади. Тўра билан бирга Санкт-Петербургда оталиғи Абдулвосе тўқсоба ҳам бўлган[1]. Корпусга ўқишга кириши билан Мансур император Александр ИИ монограммаси туширилган тилла соатни совға сифатида олиб, умрининг сўнгги кунигача сақлайди. 1876-йил 15-декабрдаги олий фармойишига кўра, чор ҳукумати Мансур ва унинг оталиғига моддий таъминот учун йилига 500 рубл ажратади, шундан 310 рубли ижара тўлови ва кундалик харажатлар учун шахсан Абдулвосе тўқсобага берилди. Корпус ўқитувчиларининг таъкидига кўра, Мансур „фанларни яхши ўзлаштириб“, „аълога“ ўқиган ва яхши хулқ-атворга эга бўлган. 3-синфда ўқиб юрганида немис тилини ўрганишдан озод қилинган, сабаби тилни ўрганишда қийналган. Бўш вақтларини эса бошқа Европа тилларини, шунингдек, ўз она тили ва мусулмон диний адабиётини жадал ўрганишга бағишлайди. 1881-йилнинг ёзида Мансур Қрим ва Одессага таътилга кетади. 1882-йил сентябрда Бухорога отасини кўриб келиб, у ердан декабрда амирнинг совға-саломлари билан ўқишга қайтиб келган. Замондошларининг маълумотларига асосан рус тилини жуда яхши билган Мирзо Насруллоҳбий тўқсоба „Пажлар корпуси“нинг охирги ўқув йилларида Мансурга оталиқ этиб тайинланади[1].
Россия империяси армиясида хизмат қилиши
1886-йил 13-апрелда Саид Мир Мансур „Пажлар корпуси“ни тамомлагач, корнет ҳарбий уновини берилиб, Москвадаги 3-Суми драгунлар полкига ҳарбий хизматга олинади[2]. Мансур офицерлик маошидан ташқари амир Саид Абдулаҳадхондан ҳар йили 2400 рубл ҳам олган. 1892-йилда Саид Мир Мансур лейтенант (поручик) ҳарбий унвонини олади. 1892-йил декабр ойида Суми полкининг офицерлари билан биргаликда Москвага ташриф буюрган амир Абдулаҳадхон шарафига зиёфат уюштиради[2]. 1895-йилда Мансур штабс-ротмистр (олмонча: Стабсриттмеистер ) ҳарбий унвони олган ва 1899-йилда худди шу унвонда нафақага чиқади. Кейинчалик чор ҳукумати Мансурнинг қарзларини узиб, доимий нафақа тайинлайди. Шундан сўнг Саид Мир Мансур бир неча йил давомида Россияда яшашни давом эттиради.
Оиласи
Саид Мир Мансур князлар хонадонидан бўлган София Ивановна Серетеллига уйланган, Софиядан бир нечта фарзандлари бўлган. Катта ўғли Николай Серетелли йигирманчи йилларда Москвадаги Таиров камерний театрининг етакчи актёрларидан бири бўлган. 1906-йилда Николай отаси билан бирга бувисини кўриш учун Бухорога келган. Саид Мир Мансурнинг иккинчи ўғли ҳарбий бўлган бўлиб, Россияда ҳарбий хизматни ўтаган, бир нечта рус орденлари билан тақдирланган. У 1918-йил март ойида Карманага ҳужум пайтида вафот этади. Бундан ташқари, Саид Мир Мансурнинг Георгий, Валерий исмли ўғиллари, Любов, Тамара исмли қизлари ҳам бўлган.
Бухоро амирлигида беклик фаолияти
Саид Мир Мансур Бухорога қайтгач, Карманага бек этиб тайинланади[3]. 1918-йил март ойида Колесов воқеаси пайтида болшевиклар Карманага ҳужум қилишиб, бекнинг 5 минглик отрядини мағлубиятга учратишиб, Мансурни қаттиқ ярадор қилишади[1] ва хотини, уч нафар ёш боласи ва уларнинг ўқитувчиси билан бирга асирга олишади. Ҳалок бўлган Саид Мир Мансур амир Олимхоннинг саъй-ҳаракати билан Каттақўрғонда дафн этилган. Болшевиклар томонидан Саид Мир Мансур оиласининг барча мол-мулки, қимматбаҳо буюмлари, оилавий тақинчоқлар ва болаларининг ўқитувчисига тегишли бўлган Карл Маркснинг „Капитал“ асари ҳам талон-торож қилинади. 1918-йил сентябр ойида Саид Мир Мансурнинг беваси София Ивановна Серетелли Бухоро амирлиги ҳукуматидан етказилган зарар учун 200 минг рубл (уч нафар ёш болани тарбиялаш учун) ва кундалик харажатлар учун яна 100 минг рубл олади[2][4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Мирза Салимбек. „Тарихи Салимий“ (рус тилида). Тошкент. Академия (2009). 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Исмоил Гаспирали. „Точний перевод дневника его светлости эмира Бухарского“ (рус тилида). Қозон (1894). 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.
- ↑ Мирза Салимбек. „Тарихи Салимий“ (рус тилида). Тошкент. Академия (2009). 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.
- ↑ Баҳодур Искандаров. „Бухара (1918—1920)“ (рус тилида) 62—63-саҳифалар. Душанбе. Дониш. 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.