Саид Юсупович Сейидов (русча: Саид Юсупович Сеидов ; туркманча: Саид Ýусупоwиç Сеýидоw; 1962-йил 22-январда туғилган) — туркман футбол мураббийи, собиқ совет футболчиси. „Аҳал“ клубининг ҳозирги бош мураббийи.

Саид Сеýидоw
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Саид Ýусупоwиç Сеýидоw
Таваллуд санаси 1962-йил 22-январ (1962-01-22) (64 ёш)
Таваллуд жойи Ашхобод, УССР
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Туркманистон (мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1980-1982 Колҳозчи
1982 Жиззах 1 (0)
1983—1984 Колҳозчи 43 (4)
1986 Колҳозчи 22 (1)
1989 Аҳал 39 (13)
1990 Кöпетдаг 20 (3)
1991 Сўғдиёна 25 (3)
1991 Аҳал 17 (0)
1992—1993 Небитçи ?
1994—1995 Ниса ?
Бошқарган клублари
1996—1998 Бüзмеýин
1999—2000 ФC Галкан
2000—2004 Ниса
2005—2006 Навбаҳор
2006 Шўртан
2007—2010 Машъал Аcадемй
2010 Насаф
2011—2012 Бухоро
2014 Кöпетдаг
2015-2019 Аşгабат ФК
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Сейидов Ашхободда туғилган[1]. Фаолиятини Ашхободнинг „Колхозчи“ клубида бошлаган. Кейинчалик у Ўзбекистон ССРнинг „Звезда Жиззах“ клубида, шунингдек, Туркманистон ССРнинг „Копетдаг“, „Аҳал“, „Небитчи“, „Ниса“ ва „Туран“ клубларида ўйнаган. Футболдаги фаолиятининг кўп қисмини ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

1996-1998-йилларда Бузмейин ФК бош мураббийи бўлган.

1999-2000-йилларда „Галкан Ашхобод“ клубида катта мураббий бўлиб ишлаган.

2000-2004-йилларда „Ниса Ашхобод“ клубида катта мураббий бўлган.

2002-йилда Туркманистон ёшлар терма жамоасида катта мураббий сифатида ишлаган.

2003-2004-йилларда Туркманистон миллий терма жамоасида катта мураббий сифатида фаолият олиб борган. Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финал босқичига чиққани учун Туркманистонда хизмат кўрсатган футбол мураббийи унвони билан тақдирланган.

2005-2006-йилларда Наманганнинг „Навбаҳор“ клубида (Ўзбекистон) мураббий бўлиб ишлаган.

2006-йил — „Шўртан“ ФК (Ғузор, Ўзбекистон) — мураббий.

2007—2010-йиллар „Машъал“ ФК академияси (Муборак, Ўзбекистон) — бош мураббий.

2010-йил — „Насаф“ ФК (Қарши, Ўзбекистон) — ўринбосарлар жамоаси мураббийи.

2011-2012-йиллар „Шўртан“ (Ғузор, Ўзбекистон) — катта мураббий.

2014-йил „Бухоро“ клуби (Ўзбекистон) — бош мураббий вазифасини бажарувчи.

Тўрт йил давомида 2015-2019-йиллар оралиғида „Кöпетдаг Ашхобод ФК“ бош мураббийи сифатида ишлаган. Ишнинг биринчи йилидаёқ жамоа Туркманистон Биринчи лигасида ғолиб чиқди ва Ёқари Лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Унинг бошчилигида „Копетдаг“ 2018-йилги Туркманистон кубогини қўлга киритди.

2019-йилнинг 6-августида Сейидов „Ашхобод“ клуби бош мураббийи этиб тайинланди[2]. 2020-йилнинг июл ойида у ўзаро келишувга кўра клубни тарк этди[3].

2020-йилнинг 19-августида у Ёқари Лига клуби ФC Аҳал билан шартнома имзолади[4].

2022-йил 31-март куни Сейидов Туркманистон терма жамоасини бошқарди[5].

Ютуқлар

ФК Кöпетдаг Ашхобод
  • Туркманистон Биринчи лигаси (1): 2015
  • Туркманистон кубоги (1): 2018

Манбалар

Ҳаволалар

  • Саид Сеýидоw ат Глобал Спорц Арчиве