Said Usmonov
Саид Усмонович Усмонов – (1922-йил 22-апрел, Бошқирдистон АССР, РСФСР, СССР–1972-йил, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек тилшуноси, филология фанлари доктори[1]. 1961-йилдан Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзоси.
| Саид Усмонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1922-йил 22-апрел Бошқирдистон АССР, РСФСР, СССР |
| Вафоти |
1972-йил Тошкент шаҳри, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | тилшунослик |
| Таълими | Тошкент давлат педагогика университети |
| Мукофотлари |
|
| Дини | Ислом |
Ҳаёти
Саид Усмонов 1922-йилнинг 22-апрел куни РСФСР таркибидаги Бошқирдистон АССРда туғилган. 7 ёшгача киргач, 1929-йили Ўзбекистон ССР таркибидаги Тошкент шаҳрига оиласи билан бирга кўчиб келган. 1930-йилдан 1934-йилгача Оржоконидзе раёнидаги Владимир Ленин номидаги бошланғич мактабда таҳсил олади. Орада 1934-йили Дўрмон интернатида ўқиб, 1935-йилда умумтаълим мактабни тамомлаган. Шу йили Владимир Ленин номидаги Тошкент давлат педагогика институтига қабул қилинади. 1938-йилда эса, олийгоҳни муваффақиятли тамомлайди. 1972-йили 50 ёшида СССР таркибидаги Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида вафот этади[2].
Фаолияти
Саид Усмонов ўз фаолиятини 1937-йилда Байитқўрғондаги 4-мактабда мусиқа ва она тили ва адабиёт фанларидан дарс беришдан бошлайди. 1939-йилда Тошкент давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт факултетига ўқишга қабул қилинади. 1942-йилда 3-курсни тамомлаётган пайти, Тошкент ҳарбий билим юртида бир муддат ўқигач, Иккинчи жаҳон урушига жўнаб кетган. Урушдан ярадор бўлиб қайтганидан кейин, Тошкент давлат педагогика институтида таҳсилини давом эттириб, 1944-йилда муваффақиятли тамомлайди. Шу йилдан бошлаб ўзи таҳсил олган Оржоконидзе раёнидаги мактабларда ўқитувчи, илмий мудир ва мактаб директори лавозимларида фаолият юритган. 1946-йилдан 1948-йилгача Ўзбекистон ССР Меҳнат резервлари министрлигининг ҳунар мактабига ўқитувчи сифатида ишлайди. 1946-йили Тошкент давлат педагогика институтининг аспирантура таълим босқичига ўқишга қабул қилинади. 1957-йилдан 1964-йи]гача институтнинг ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири сифатида ишлаган.
Илмий фаолияти
1953-йилда „Ҳозирги замон ўзбек тилида ундовлар“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 1964-йилда „Ҳозирги замон ўзбек тилида сўзнинг морфологик хусусиятлари“ мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Олим фаолияти давомида бир нечта тилшуносликка оид асарлар ёзган. Жумладан, „Сўз ва унинг морфологик хусусиятлари“, „Ундовлар“, „Ундов гаплар“, „Ҳозирги замон ўзбек тилида омонимлар ва синонимлар“, „Феълнинг функсионал формалари ҳақида“, „Метафора“, „Сўзнинг морфематик ва функсионал анализи ҳақида“ ҳамда „Ўзбек тилида сўз формалари“ каби илмий ишлари турли йилларда даврий матбуотда эълон қилинган. Бундан ташқари, илмий фаолиятининг сўнгги йилларида, „Ўзбек орфографиясининг янги проекти қоидалари ҳақида“, „Тўғри ёзув қоидалари“, „Ўзбек терминологиясини баъзи қоидалари“, „Тил назариясининг баъзи бир масалалари“ мазвуларида йирик илмий ишлар қилган.
Мукофотлари
Саид Усмоновнинг илмий фаолияти ва ҳарбий соҳадаги хизматлари ҳукумат томонидан мукофотланган. 1966-йил „Улуғ Ватан урушининг 2-даражали ордени“, 1961-йилда „Шавкатли меҳнати учун“, 1965-йилда „1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг йигирма йиллиги“, 1966-йилда „1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“, 1969-йилда „СССР Қуролли Кучларининг 50 йиллиги“ юбилей медали ва 1965-йили „ЎзССР халқ маорифи аълочиси“ орденлари билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ Х.Узоқов. Ўзбек тилшунослари. Тошкент, ЎзССР: "Ўқитувчи" нашриёти, 1972-йил — 87-бет.
- ↑ „УСМАНОВ Саид Усманович“. Региональный интерактивный энциклопедический портал «Башкортостан» Академия наук Республики Башкортостан.
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 20 yilligi medali sohiblari
- Vatan urushi 2-darajali ordeni sohiblari
- Vatan urushi ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- Shavkatli mehnat uchun medali sohiblari
- Filologiya fanlari doktorlari
- Toshkentda vafot etganlar
- SSSRda tugʻilganlar
- Oʻzbekiston tilshunoslari