Саид ибн ал-Ос(625-679) - саҳоба. Ислом амирларидан. Умар (ра) ҳузурида тарбия топган. Усмон (ра) уни Куфага амир қилиб тайинлаган. Ҳазрат Усмон (ра)га қарши уюштирилган фитнада уни ҳимоя қилган. Усмон (ра) шаҳид бўлганидан сўнг (658) Маккага кетган. Муовия халифалик замонигача (661) у ерда қолган, сўнг то умрининг охиригача Мадинага волий бўлган. Табаристон (Эроннинг шимолида) фатҳида қатнашган. Усмон (ра) ҳузурида бўлиб, Қуръони каримни жамлаш ва китоб ҳолига келтиришда фаолият кўрсатган. Унинг Мадинада қурган қасри ҳозиргача сақланиб қолган.