Said ota masjidi
Саид ота масжиди — Хоразм вилояти Хонқа туманидаги меъморий ёдгорлик (1766). Масжид усти ёпиқ ҳовли (14,0х7,0 м), хонақоҳ (7,0х7,0 м), айвон ва унга кираверишдаги қўшимча хоналар (қоровулхона, отхона ва бошқалар)дан иборат. Масжид олдини қатор устунли айвонлар эгаллаган. Ҳовли марказида қудуқ сақланган. Хонақоҳ гумбаз томли, гумбаз асосига ғиштин шарафалар, остки қисмига 8 та равоқли дераза ишланган. Саид ота масжидини безаксиз, ёғоч ўймакорлигида безатилган устун, эшик ва деразалари билан диққатга сазовор. Дарвозадаги араб ёзувлари орасида масжиднинг қурилган йили қайд этилган[1].
| Масжид | |
Саид ота масжиди
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Хонқа |
| Мулкдор | Давлат мулкига қарашли |
| Масжид тури | Масжид |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
