Saidahmad Mahmudov
Маҳмудов Саидаҳмад (1909-йил 12-март Қўқон — 1998-йил 2-сентабр, наққош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Ўзбекистон Бадииёт академияси фахрий аъзоси (1997). Наққошликни отаси уста Саидмаҳмуд Норкўзиевдан ўрганган. 1928-йилдан „Қуёш“ артелида наққош. Отаси билан жамоат бинолари (чойхона ва клублар)ни безашда иштирок этган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—1943). Навоий театри биносидаги Фарғона залини безашда иштирок этгани (1946—1947) дан сўнг мустақил уста сифатида фаолият бошлади. Маҳмудов Фарғона водийсига хос наққошлик мактаби анъаналарининг ривожланиши ва бойитилишига катта ҳисса қўшди, унинг ижодига безакнинг меъморий шакл билан, рангларнинг ўзаро уйғунлиги, нақш мужассамоти ечимининг пухталиги хос. Маҳмудов Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда кўплаб маданият саройлари, клуб, меҳмонхона, чойхоналарни безади: Қўқондаги „Бахт уйи“, „Устоз“, „Гулдаста“ чойхоналари, Фарғонадаги „Пахтакор“ кзининг клуб, чойхона ва меҳмонхонаси, Ўзбекистон туманидаги автовокзал, Қўқон мой-ёғ комбинатининг чойхона ва профилакторийси, Тошкентдаги „Фарғона“ чойхонаси ва бошқа Қўқондаги Худо-ёрхон саройи (ҳозирги шаҳар ўлкашунослик музейи) залларини таъмирлашда устанинг маҳорати намоён бўлди. 1963-йилдан Қўқон шаҳри ўқувчилар саройидаги наққошлик тўгарагида, кейинчалик „устоз — шогирд“ усулида кўплаб шогирдлар тайёрлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |