Saidakbar Agzamxodjayev
Саидакбар Агзамходжаев (1953-йил 2-май, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР) – ўзбекистонлик олим, тарих фанлари доктори, профессор[1]. Ўзбекистон халқаро ислом академияси „Ислом тарихи ва манбашунослиги“ кафедраси профессори[2]. „Дўстлик“ ордени соҳиби[3][4].
| Саидакбар Агзамходжаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1953-йил 2-май Андижон, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Мукофотлари |
|
| Дини | Ислом |
Ҳаёти
Саидакбар Агзамходжаев 1953-йил 2-май куни Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни шаҳардаги мактаблардан бирида олгач, 1973-йили Тошкент давлат университети Шарқ факултетининг араб тили йўналишига қабул қилинади. Олийгоҳни 1977-йилда муваффақиятли тамомлайди.
Фаолияти
Фаолиятини 1977-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих институтида илмий ходим сифатида бошлаган. 1989-йили Москва ва Тошкент шаҳарларида докторантура таълим босқичида таҳсил олди. 1993-йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг тарих факултетида илмий ходим сифатида ишлаган. 1994-йилдан 1997-йилгача эса Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институтининг катта илмий ходими бўлиб фаолият юритган. Олим 1997-йилдан 1999-йилгача Тошкент шаҳрида жойлашган жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг „Тарих, маданияцҳунослик ва фалсафа“ кафедраси доценти, сўнгра „Жаҳон ижтимоий-сиёсий тарихи“ кафедраси мудири вазифасида ишлаган. 1999-йилдан 2008-йилгача Тошкент Ислом университетида „Ислом тарихи ва фалсафаси“ факултети декани, „Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти“ ва „Диншунослик“ кефедралари мудири сифатида фаолиятини давом эттирган.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 2000-йили май ойида Тошкент шаҳрига қилган ташрифида, Агзамходжаев ишлайдиган академияга борган. У Россия президенти билан суҳбат қилган. Рус оммавий ахборот воситаси бўлган „РИА Новости“ га ташриф ҳақида шундай деган[5]:
Россия Президенти Владимир Путиннинг 2000-йили ташрифида жамоамиз билан учрашган эди. Кейин Путин мени кўрсатиб, „уни университетимизга фахрий талаба сифатида қабул қилишимиз мумкинми“ деб масъуллардан сўради. Университет раҳбарияти „бугундан ўзини шундай ҳис қилаверса ҳам бўлади“ деб президентга жавоб қайтарган.
Илмий фаолияти
Тарих ва жамият йўналишларига оид бир қанча илмий ишлар билан шуғулланган олим 1988-йили „Узбекистан в сотрудничестве СССР с развивающимися странами Азии и Африки в области здравоохранения“(Ўзбекистон Собиқ Иттифоқда Осиё ва Африканинг ривожланаётган мамлакатлари билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлиги) мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган[6]. Тарихга оид бир қанча илмий асарларни тадқиқ этиб, 1996-йилда „Туркистон Мухторияти: борба за свободу и независимост (1917–1918 гг.)“ (Туркистон мухторияти: озодлик ва мустақиллик учун кураш (1917-1918-йиллар) мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган[7]. 1992-йил Россия Федерацияси таркибидаги Қозон шаҳрида „Соcиал анд Политиcал виэwс оф тҳе леадер оф тҳе Жадид Мовемент ин Туркистан“ конференсиясида „Лангуагес, Спиритуал Cултуре, анд Ҳисторй оф тҳе Туркс“ мазвусидаги илмий иши билан иштирок этган. 1998-йил Италиянинг Венеция шаҳрида ўтказилган „Реформинг мовемент ин Cентрал Асиа ин тҳе бегиннинг оф ХХ cентурй: неw интерпретитион анд реэвалуатион“ илмий-амалий конференсиясида „Cентрал Асиа: а Деcаде оф реформс, Cунтуриэс оф Мемориэс“ мавзусидаги иши билан қатнашган. Олимнинг илмий раҳбарлигида 2 та фан номзодлари ва 8 наар илмий тадқиқотчилар илмий мавзуларда иш олиб боришяпти.
Мукофотлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йилдаги тегишли фармони билан, „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 15 йил“ эсдалик нишони билан мукофотланган. 2023-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармонига мувофиқ, профессорга Дўстлик ордени тақдим этилган[8].
Манбалар
- ↑ О'збек тарихчилари. Тошкент: Олий ва О'рта махсус та'лим вазирлиги, 2012 — 28-бет.
- ↑ „Академия профессори халқаро илмий семинарда қатнашди“. О'збекистон халқаро ислом академияси. Қаралди: 23-август 2025-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. Пресидент.уз. Қаралди: 23-август 2025-йил.
- ↑ „Профессор Академии награжден орденом «Дўстлик»“. олд.муслим.уз. Қаралди: 23-август 2025-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „В исламской академии Узбекистана ждут президента России“. НовостиРУ.
- ↑ „Агзамходжаев, Саидакбар Саидович Узбекистан в сотрудничестве СССР с развивающимися странами Азии и Африки в области здравоохранения, 60-80-е годы : диссертация ... кандидата исторических наук : 07.00.02“. Российская Государственний Библиотека.
- ↑ „Туркистон Мухторияти: борьба за свободу и независимость (1917–1918 гг.)“. Cентрал Асиан Аналйтиcал Нетwорк.
- ↑ „Академия профессори “Дўстлик” ордени билан тақдирланди“. ииау.уз. Қаралди: 23-август 2025-йил.