Saidakbar Rahmonqulov
Саидакбар Раҳмонқулов (1936-йил 5-май, Сайрам тумани, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР) — ўзбекистонлик олим, биолог, биохимик, физиолог, селексионер, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси мухбир аъзоси (1991), биология фанлари доктори (1986), профессор (1990). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1982).
| Саидакбар Раҳмонқулов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1936-йил 5-май Сайрам тумани, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | биолог, биохимик, физиолог, селексионер |
| Соҳаси | қишлоқ хўжалиги |
| Иш жойлари | Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти |
| Таълими | Тошкент қишлоқ хўжалиги институти |
| Илмий даражаси | биология фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Саидакбар Раҳмонқулов 1936-йил 5-май Сайрам тумани Сайрам қишлоғи туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги институти агрономия факултетини тамомлаган (1958)[1]. Бутуниттифоқ ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институтида кичик илмий ходим (1959—1961), Украина Фанлар академияси Ўсимликлар физиологияси институтида аспирант (1961—1964). 1965-йилдан Бутуниттифоқ ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институтининг Ўсимликлар биокимёси (кейинчалик ўсимликлар биокимёси ва физиологияси) лаборатория мудири (1965—2014), Ғўза селексияси ва уруғчилиги институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1991—1995), Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти бош директори (1995—1998), Тошкент давлат аграр университети „Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селексияси ва уруғчилиги“ кафедрасида профессор (2002—2009), 2014-йилдан Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири[1].
Илмий фолияти
Саидакбар Раҳмонқулов ғўза гетерозиси назарияси учун ситоплазматик генларнинг фотосинтез фаолиятини бошқаришдаги тутган ўрни ҳамда гетерозисли дурагайлар яратишда оналик ва оталик шаклларини физиологик-биокимёвий кўрсаткичлар бўйича фарқланиши асосини яратган, шунингдек, гетерозис ҳодисасини белгиловчи физиологик тестларини аниқлаган[1]. Олимнинг раҳбарлигида ғўзанинг турлараро дурагайлар олишдаги номутаносиблик тўсиғини бартараф этиш учун биотехнология (эмбриокултура) услублари ишлаб чиқилди, натижада узоқ турлар чатиштирилиб, селексия учун ноёб манбалар, яъни ноқулай шароитларга (тупроқ шўрланишига, сув танқислигига, вилтга, гармсел ва юқори ҳароратга) бардошли, тола сифати бўйича жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган дурагайлар ва улар асосида тизмалар яратилди. Ғўзанинг маданий Г.ҳирсутум тури билан ёввойи Г.стуртии, Г.ҳаркнессии, Г.аридум, Г.трипҳйллум, Г.раимондии турлари иштирокида олинган амфидиплоид дурагайлар ҳозирги кунда тизма ва нав даражасига етказилган. Ушбу йўналишнинг давоми сифатида ғўзанинг геномлараро олинган комбинацияларда эмбрионал жараёнларнинг қонуниятларини ўрганиш бўйича изланишлар олиб борилиши натижасида узоқ турлараро дурагайлар (ёввойи турлар Г. инcанум, Г. давидсонии, Г.клотзсчианум, Г.госсйпиоидес, Г.лахум, Г.аустрале, Г.нелсонии, Г.биcкии иштирокида) яратилган. Истиқлол-14, С-2118, С-2120, Манғит-1, Манғит-2, ССБ-Кластер-1 каби ғўза навларини яратган. Ушбу навлар саноатбоп ва сермойли (19-20%) бўлиб, тола чиқими 36-40%, сифати эса ИВ ва В тип талабларига тўлиқ жавоб беради. Олим 13 та ғўза навларига патент олган[1].
Мукофотлари
1982-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими“ унвони, 1986-йилда „Меҳнат фахрийси“ медали, „Қишлоқ хўжалиги аълочиси“, „Мустақилликнинг 20 йиллиги“, „Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси“, „1-даражали мураббий“ кўкрак нишонлари билан мукофотланган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- 5-mayda tugʻilganlar
- 1936-yilda tugʻilganlar
- Sayram tumanida tugʻilganlar
- Mehnat faxriysi medali sohiblari
- Oʻzbekiston mustaqilligiga 20 yil nishoni sohiblari
- Oʻzbekiston olimlari
- Qishloq xoʻjaligi sohasi olimlari
- Biologiya fanlari doktorlari
- Professorlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan qishloq xoʻjaligi xodimlari
- Toshkent davlat agrar universiteti bitiruvchilari