Saidali Mirzayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мирзаев Саидали Турсунович (1939.22.7, Самарқанд) — ганчкор, Ўзбекистон халқ устаси (2000). Самарқанд архитектура-қурилиш институтини тугатган (1977). 1958-йилда ганчкор уста Иброҳим Шермуҳамедовга шогирд тушган; устози билан Шоқизинда маж-муаси, Бибихоним маежиди, Амир Темур мақбараси, Тиллакори, Улуғбек, Шердор мадрасалари ва бошқа меъморий обидаларни таъмирлашда иштирок этган. 1967-йилдан мустақил уста, 1976-йилдан Самарқанд шаҳри 37касбҳунар техника билим юртида ганч ўймакорлигидан даре бера бошлади. М. ислом меъморлигининг гумбаз санъатида қўлланиладиган муқарнас каби ўта мураккаб шаклини тиклаш ва янги турларини яратишда ижодий ютукларга эришди.
Ҳамид Олимжон номидаги мусиқали драма театри, СамТИ, Самарқанд архитектура-қурилиш институти биноларининг ички ва ташқи безаклари (наққошлик, ганчкорлик, кошинкорлик ишлари)ни мустақил уста сифатида юксак бадиий савияда бажарди. Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи, Шердор Мадраса гумбазидаги бажарилган ишлар устанинг юксак маҳоратини намо-йиш этади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |