Saidasror Gulyamov
| Гулямов Саидасрор Саидахмедович | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
4-сентябр 1954-йил Тошкент |
| Истиқомат жойлари | ЎзССР |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Соҳаси | Иқтисодчи, Академик, Иқтисод фанлари доктори |
| Таълими | Халқ хўжалиги институти (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) |
Гулямов Саидасрор Саидахмедович 1954-йил 4-сентабрда (Тошкент шаҳрида туғилган)(Иқтисод фанлари доктори, профессор, академик[1]
Таржимаи ҳоли
Гулямов Саидасрор Саидахмедович Тошкент Халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)нинг Иқтисодий режалаштириш факултетида таҳсил олган. 1975-йилда ЎзССР Давлат Режалаштириш Бошқармаси қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар илмий институтининг “Тармоқлараро баланс” лабораторияси катта лаборанти, 1977-йилдан бошлаб “Минтақавий иқтисодиёт” лабораторияси илмий ходими бўлиб ишлаган.
1977-йилда Россиянинг Г.В.Плеханов номидаги Москва Халқ хўжалиги институти “Иқтисодий кибернетика” кафедрасида таҳсил олган. 1978-йилда Гулямов “Оптимизация пазвития агрорпомиш ленного раёна (напримере Бухара-Коганского раёна Бухарской области)” мавзусидаги номзодлик диссептацияси бўйича иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.
1984-йилда Россиянинг М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг “Иқтисодий таҳлилнинг математик усуллари” кафедраси докторанти сифатида докторлик диссертацияси давом эттирган ва 1986-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
1987-йилда С.С.Гулямовга профессор илмий унвони берилган. 1987-йилда ёшлар мукофоти совриндори бўлган. 1988-йилда Тошкент политехника институтининг “Саноат ишлаб чиқариши ва қурилишни бошқариш” факултетига декан этиб тайинланди ҳамда кафедрада профессор лавозимида ишлади.
Фаолияти
Илмий фаолиятининг дастлабки даврларидаёқ Гулямов етук ташкилотчилик қобилиятини намоён қилди. Унинг ташаббуси билан 1988-йилда Тошкент Политехника институтидан ажралиб чиққан “Саноат ишлаб чиқариши ва қурилишни бошқариш” факултети асосида қурилиш мажмуаси раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқлараро институти ташкил этилди. Ушбу институт Ўзбекистонда ва собиқ Совет иттифоқида илк бор юқори малакали саноат ва қурилиш менежерларини тайёрлаш билан шуғуллана бошлади.
1988-йилдан 1994-йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш Бошқармасининг қурилиш мажмуасида раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқлараро институти ректори бўлиб ишлади.
Гулямовнинг фанга қўшган илмий ҳиссаси учун 1991-йилда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фанлари Академиясининг аъзоси этиб сайланди.
2001-йилда Гулямов бошчилигида Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларини тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш маркази ташкил этилди. Унда ҳар йили 1000га яқин тингловчилар 4 ойлик курсларда малака оширади.
Илмий ишлари
С.С.Гулямовнинг 180 дан ортиқ илмий ишлари 360 босма табоқда чоп этилган. Шулардан 6 таси монография, 66 та дарслик ва ўқув қўлланмалардир[2].
Жумладан:
- Основы современного менеджмента (1999 й. 25 б.т.);
- маркетинга (1999 й. 19,8 б.т.);
- Инвестмент Прожеcт Аналисйс (2000 й. 19,5 б.т.);
- Менеджмент: Искусство, теория и практика управления (2000 й. 25,8 б.т.);
- Манагемент: тҳе арц, тҳе тҳеорй анд тҳе праcтиcес (2002 й. 25,8 б.т.); Проблемы формирования и развития Эхтенсион Сервисе и Информационно-консультационной деятельности в сельском хозяйстве Узбекистана
- Инвестиция асослари (2004-йил. 21,2 б.т.);
- Иқтисодий халқаро алоқалар (2004-йил. 18,4 б.т.);
- Агросаноат мажмуасида маркетинг асослари (2009-йил. 22 б.т.);
- Қишлоқ хўжалик корхоналари ташқи иқтисодий фаолият маркетинги (2009-йил. 19 б.т.);
- Қишлоқ хўжалигида автомобиллар маркетинги (2011-йил. 13 б.т.);
- Қишлоқ хўжалиги техникалари маркетинги (2011-йил. 10 б.т.);
- Ишлаб чиқариш менежменти (2013-йил. 22 б.т.);
- Маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш асослари (2013-йил. 8 б.т.);
- Маркетинг илмий тадқиқотлари (2013-йил. 14 б.т.);
- Стратегик ва инновацион менежмент (2013-йил. 12,5 б.т.);
- Корпоратив бошқарув (2013-йил. 9,0 б.т.);
- Қишлоқ хўжалиги маркетинг хизмати (2014-йил. 22 б.т.) ва бошқалар.
Манбалар
- ↑ „Гулямов Саидасрор Саидахмедович“. 2022-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ „Гулямов Саидахрор Саидахмедович“. 2022-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.