Saidazim Islomov
Саидазим Исломов (1860-Тошкент—1955) — халқустаси, ганч ва ёғоч ўймакори; оилавий усталар сулоласи асосчиси (ўғли уста Акбар Азимов, набираси уста Саидмалик Азимов; эвараси Шуҳрат Азимов "Мусаввир" устахонасида ўйма безакли бадиий буюмлар тайёрловчи уста). Исломов иш фаолиятини миллий анъанавий услубда бинолар қуриш билан бошлаган. Бинонинг синч қурилишидан бошлаб, пардозлаб тугалланишигача бўлган иш жараёнини пухта эгаллаган. Биноларни ганч ва ёғоч ўймакори безаклар (шарафа, устун, эшик ва бошқалар) билан безаган: Навоий театри биноси ва б. курилишларда ва уларни безатишда қатнашган; усталар (Уста Ширин Муродов ва бошқалар)га ганч ўймакорлигида шарафалар тайёрлаш учун крлиплар тайёрлаган. Музейлар (Ўзбекистон санъат музейи, Санкт-Петер-бургдаги Эрмитаж ва бошқалар)да Исломов тайёрлаб безаган бадиий буюмлар (устун, тамакидон, курси, сандиқ ва бошқалар) сақланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |