Саидкомил Ҳамроевич Умаров (2-ноябр 1946-йил, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (2000), "Эл юрт хурмати" ордени соҳиби (2014)[1].

„Ўзбекфилм“ қошидаги киноактерлар тайёрлаш студиясини (1970), Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини (1971) тугатган. „Ажал минораси“ (А.Дюма) спектаклида акаука Готе Д’оне ва Филипп Д’онелар унинг саҳнада яратган илк образларидир. У образ яратишда асосий диққатни психологик тахлилга каратади. Яратган образлари бадиий яхлитлиги, қаҳрамонларининг юқори маънавий фазилатларини, дунёқарашини, инсоний ҳистуйғуларини нозик ҳис қила билиши ва таъсирли ифодалай олиши билан ажралиб туради. Театрда „Ганг дарёсининг қизи“да Окхўй, „Қароқчилар“да Карл Мооп, Шварс, „Келинлар қўзғолони“да Ҳаким, „Соҳибқирон“да Султон Боязид, „Абулфайзхон“да Улфацарой, „Зебуннисо“да Розий, „Отелло“да Кассио, „Қутлуғ қон“да Салимбойвачча, „Истанбул фожиаси“да Искандар, „Шайтон ва Фаришта“да Қобил, „Бир қадам йўл“да Шокир, „Сабъаи сайёр“ да Моний каби роллари билан танилган. У. кинода ҳам бир қанча образлар яратган: Элмурод („Ой бориб, омон қайт“), Миркомил Миршаропов („Узоқяқин йиллар“), Самандар („Қор кўйнида лола“), Гаспринский („Фидоийлар“) ва бошқа шулар жумласидан. Мулла Абдушукур („Қутлуғ қон“), Навоий („Навоий ва Гули“), Меъмор Фазлиддин („Бобур“), Мирёқуб („Кеча ва кундуз“), Чернишевский („Ёш Россия“), Элмурод („Ўқитувчи“) каби ролларни эса телевизион видеофилмларда ўйнаган.[2]

Суратга тушган сериаллари
Йил Номи Образ Изоҳ
2010 Жийда гули Азим Жўраевич, Муроднинг устози
2023 Абдулла Орипов

Манбалар