Тимур Шарифович Саидов шарқшунос ва дипламат, О'збекистон Ресбупликасининг Буюк Британия Фавқулодда ва Мухтор вакили.

Ҳаёти ва фаолияти

1951-йил 13-октабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1969-йилда Тошкент Давлат университетининг Шарқ факултетида араб тилини ўргана бошлади. 1974-йилда университетни тамомлагач, армияга чақирилиб, Туркманистонда араб тилидан таржимонлик қилган. Шундан сўнг 1976-1978 йилларда Ливия Араб Республикасида таржимон бўлиб ишлаган. Т. Саидов 1978-1984 йилларда Тошкент Давлат университети катта ўқитувчиси, Тошкент шаҳар ижроия комитети қошидаги хорижий талабалар ишлаш Кенгашнинг мас'ул котиби муовини лавозимларида ишлаган.

1984 йилда Т. Саидов Москвага ишлаш учун юборилган. У ерда бир йил дипломатик академияда таҳсил олди ва СССР Ташқи ишлар вазирлигига ишга кетди. 1988-1991 йилларда Т. Саидов СССРнинг Дания Ҳошимийлар Қироллигидаги элчихонасида, кейин Москвада (1991-1992) СССР Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. 1992-йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси, 1993-1994-йилларда эса Давлат протоколи бюроси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1994 йил декабр ойида Тимур Саидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор вакили этиб тайинланди[1].

Манбалар

  1. ↑ Абдусаматов, Малик. О'збекистон шарқшунослари, Тошкент, 1996 — 76-бет.