Sajʼ
Сажъ (арабча. — қумри, булбул, тўтиларнинг сайраши) — бадиий сўз санъатларидан бири: бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзларнинг вазн ёки равийда (ёки ҳар иккаласида) мос келиши. Сажъ санъати дастлаб Аллоҳ таолонинг каломи — Қур’онда пайдо бўлган. Каломуллоҳнинг аксар суралари С.да баён этилган. Масалан, Қур’оннинг сўнгги 10 та сурасидан 8 тасида С. санъати аниқ намоён бўлади. С. с[1]анъати кейинчалик халқ оғзаки ижодида ҳам пайдо бўлган, ундан кейин ёзма адабиётга ўтган. С. ўзбек халқ эртаклари, достой ва мақолпарса кўп учрайди. Сажланган матн равон ўқилади, оҳангдорлик ва кучли эмоционаллик туғдиради, киши хотирасида мустаҳкам сақланиб қолади. С. санъати ишлатилган наср — насри мусажжаъ, назм эса назми мусажжаъ деб юритилади. С. тузилиши жиҳатидан 3 хил бўлади: 1. Тўлиқ С. (мутавозий С.) — бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзлар вазнда ҳамда равийда мос бўлади. Масалан, „Жаллодлар сўйиб қўймасин, тезроқ бориб кулидан олинглар, зиндонга солинглар“ („Равшан“). 2. Қофияли С. (мутарраф С.) — бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзлар равийда мос бўлиб, вазнда тенг бўлмайди. Мас, „Зоти бемадоро, димоғи пўлод ва кўнгли хоро“ („Маҳбуб улқулуб“). 3. Вазндош С. (мутавозин С.) — бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзлар ҳамвазн бўлиб, равийда мос бўлмайди. Масалан, „Авбош ва ареол мусулмонларидин аларға не маош ва не ҳисол“ („Маҳбуб улқулуб“).
С. шохларнинг сарой ёзишмалари, тарихий, илмий ва бадиий насрда ҳам қўлланган. Мумтоз адабиётда Навоий, Бобур, Гулханий каби санъаткорлар Сдан унумли фойдаланишган. Навоий ўзбек насрида С. санъатини энг юқори чўққига кўтарди. Ўзбек адабиётида Ҳамза, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек ва бошқа ижодида ҳам С. намуналари бор.
Адабиёт
- Саримсоқов Б., Ўзбек адабиётида сажъ, Т., 1978.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |