Саламанка — Испаниянинг марказий қисмидаги шаҳар, КастилияЛеон мухтор вилоятида, Термес дарёси соҳилида. Саламанка провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 349,5 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнтери саноати корхоналари, 2 университет (қаранг: Саламанка университети) бор. Шаҳар мил. ав. В асрдан маълум. С. карфагенликлар (мил. ав. ИИИ аср), римликлар (мил. ав. ИИ аср), араблар (ВИИИ—ХИ асрлар) қўл остида бўлган. Меъморий ёдгорликлардан 12— ХВИИИ асрларга оид собор, университет биноси ва бошқа сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил