Салар тили — Хитойнинг Синхай ва Гансу провинсияларида истиқомат қилувчи салар халқининг тили. ХХР-даги Синхай провинсиясининг Сюнхуа-Салар автономия уэзида яшовчи туркий халқининг тили. Саларларнинг сони 90 мингдан зиёд, шуларнинг 60 минги саларча[1], қолганлари хитойча гаплашади. Узоқ вақт Хитой, Тибет, Мўғул тилли халқларнинг орасида яшаганликдан, шу тиллардан салар тили таркибига кўплаб кириб келган.

Салар тили
Миллий номи Салıрçа, سالارچا
Мамлакатлар  Хитой
Расмийлик ҳолати йўқ
Минтақалар Синхай, Гансу
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 60 000
Тартибловчи ташкилот йўқ
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Ўғуз гуруҳи
Алифбоси лотин, араб
Тил кодлари
ИСО 639-1 -
ИСО 639-2 тут
ИСО 639-3 слр

Саларлар ҳозирги кунда яшаётган эрига ХИВ асрларда ҳозирги Ўзбекистон эридан кўчиб келган (салар афсона бўйича). Салар тили ўғуз тилларига яқин, бироқ ҳозир бошқа тилларнинг (тибет, хитой, в.ҳ.) таъсирига учраган.

Алифбоси

1969/70 йıлларда Лотин алифбоси кириб келди.

А а Б б C c Ç ç Д д Е э Ф ф Г г
Ğ ğ Ҳ ҳ И ı İ и Ж ж К к Л л М м
Н н Ñ ñ О о Ö ö Р р Қ қ Р р С с
Ş ş Т т У у Ü ü В в Х х Й й З з

ЎзМЕ

Салор тили — туркий тиллардан бири. ХХРнинг бир қатор ғарбий вилоятларида, асосан, Синхай вилоятининг СюнхуаСалор мухтор уездида тарқалган. Сўзлашувчилар сони 22 минг кишидан ортиқ. Диалектал жиҳатдан бўлиниши деярли сезилмайди; гарбий, шарқий ва оралиқ шева гуруҳлари фарқланади. Таркибидаги анчагина қадимги унсурлар Ст.ни туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳи билан алоқадорлигини кўрсатади. Қадимги ўғуз қатлами билан қипчоқ унсурлари қатлами қўшилиши натижасида Салор тилида жўналиш келишиги аффикслари иккига тармоқланиб (а/э, ға/га), қаратқич ва тушум келишиклари эса бир шаклга (ни) бирлашади, ўтган замон феъли ған ва миш шаклларига эга бўлади. Бундай параллелликлар лексикада ҳам учрайди. ХИВ аср да салорлар Хитойга кўчганларидан кейин Салор тилига қипчоқ тилларининг таъсири тўхтаб, бошқа тизимдаги тилларининг (хитой, тибет) таъсири бошланади. Салор тилида 15 — ХВИИ асрларга мансуб диний ва тарихий мазмундаги асарлар (араб графикасида) сақланиб қолган. Ҳозирги Ст. оддий сўзлашув тили ҳисобланади.[2]

Манбалар

  1. ↑ Саларский язик в „Этҳнологуэ“
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил