Салат (пазандачиликда) — турли сабзавотлар ва мевалардан, тухум, гўшт ва бошқа қўшиб тайёрланадиган яхна таом. Салатнинг алоҳида турларига гўшт, қази, тухум, қаймоқ, қатиқ, зиравор, ошкўки ва бошқа ҳам қўшилади. Салат таом хазмини енгиллаштиради, уни витаминлар билан бойитади. Ўзбек пазандачилигида махсус технология билан тайёрланадиган турлари — гўштли, сабзавотли, пишлокли, мевали ва бошқа Салатлар бор. Булардан энг оммалашгани: аччшчучук (шакароб).

Тошкент Салати — ўсимлик мойи доғланиб пиёз жазланади ва хона ҳароратигача совитилади, турп сомонча усулида нафис тўғралиб, иссиқ сувда бир чайкаб юборилади ва 1—2 соатча сувга солиб кўйилади. Қайнатиб пиширилган мол гўшти сомонча усулида тўғралади. Гўштни ва пиёздоғни турпга аралаштириб туз ва мурч сепиб, таъми ростланади. Дастурхонга салат идишларида устидан қаймоқ қуйиб, юзини гўшт, турп ва тухум бўлаклари билан безаб, чакилган ошкўклар сепиб тортилади; сузмали Салат— барра пиёз, райҳон, кашнич, укроп совуқ сувда ювилиб, майда қирқилади, сузмага бир оз қўшиб, яхшилаб эзилади; устидан туз, туйилган зира, қалампир сепилади ва сузмага аралаштирилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ташқи алоқалар

  1. Салата Чешитер