Салават — Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикасидаги шаҳар (1954-йилдан). Оқ Идил (Кама ирмоги) дарёси бўйида. Уфқдан 188 км жанубидаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 155,6 минг киши (1998). Нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси ва кимё машинасозлиги саноатлари бор. Қурилиш материаллари корхоналари фаолият кўрсатади. Уфқ нефт институтининг кечки факултети, бир неча ўрта махсус билим юртлари, драма театри мавжуд. Шаҳар Салават Юлаев номига қўйилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил