Буюк Искандар империясининг Ипсдаги жангдан кейинги (мил.ав. 301-йил) бўлиниши; сариқ ранг билан Селевкийлар империяси кўрсатилган

Салавкийлар сулоласи, мил.ав. 312 — 64-йил Ғарбий Осиёда эллинлик (юнон-македон) давлатларининг бирига ҳукмдорлик қилган. Пойдеворини Селевк И Никатор қо'йган. Пойтахти — Селевкия, кейинчалик Антиохия бўлди. Селевкийлар сулоласини давлатининг таркибига Сурия, Месопатамия, Кичик Осиёнинг бир қисми, Эрон тоғли ўлкаси, Марказий Осиёнинг бир қисми кирди. Давлатда деҳқончилик, чорвачилик, узум етиштириш, тўқимачилик, металга ишлов бериш, ҳунармандчилик яхши ривожланди, катта шаҳарлари кўп бўлди. Селевк И-нинг тўнғич меросхўрлари вақтида Кичик Осиёда — Пергам, Каппадокия, Вифиния, Понт бо'линиб чиқди. Ички низолардан Селевкийлар сулоласи заифлашиб, ко'пгина ҳудудларидан айрилиб қолди. Мил.ав. 66-йилда Селевкийлар сулоласи давлатининг энг со'нгиси (Сурия) Рим провинсиясига айланди.[1]

Салавкийлар давлати - Яқин ва Ўрта Шарқдаги йирик давлат (мил. ав. 312—64). Александр тузган салтанат таназзулга учрагач пайдо бўлган. Асосчиси Салавк И. Пойтахтлари — Дажла дарёси бўйидаги Салавкия (300 йилгача), 300- йилдан бошлаб — Оронт дарёси бўйидаги Антиохия бўлган. Давлатнинг номи ҳукмронлик қилган сулола номидан олинган. Баъзан, асосий ҳудудининг номи билан Сурия подшолиги деб ҳам юритилган. Салавк И Мидия, Сузиана, Форсия (Персида) кейинчалик Ўрта Осиёнинг жан. — Бактрияни босиб олган. Мил. ав. 301-йил Месопотамия ва Сурия, мил. ав. 281-йил Кичик Осиё ҳам Салавкийлар давлатига қўшиб олинган. Салавкийлар давлати ҳудудидан ўтган савдо йўллари (Кичик Осиё ва Сурияни Арабистон, Форс қўлтиғи, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Хитой билан боғлаган) ички ва транзит савдонинг кучайиши ва ҳунармандчиликнинг ривожланишига сабаб бўлди. Салавк И мил. ав. 293 йилда ўғли Антиох И ни Ўрта Осиё ерларига ҳоким этиб тайинлайди. Ўрта Осиёнинг бир қанча муҳим сиёсий ваижтимоийиқтисодий воқеалари Салавк И, айниқса, Антиох И ҳукмронлиги билан боғлиқ. Бу даврда Бақтрия ҳаётида дастлабки тангалар — олтин, кумуш, мис драхма ва тетрадрахмалар зарб қилина бошланади. Салавкийлар даврига оид тангалар Термиз, Тахти Сангин, Денов, Кампиртепа, Афросиёбдан топилган. Салавкийлар давлати марказидан четда бўлишига қарамай, Ўрта Осиё ушбу давлатнинг энг муҳим қисми бўлиб, ҳарбийстратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга эди. Ўрта Осиё бўйлаб ўтган савдо йўллари бўйида шаҳарлар ва қишлоқлар қурдирилгани бежиз эмас. Маъмурий бошқарув жиҳатдан давлат сатрапияларга (манбалар 20—30 та дан 72 тагача сатрапия бўлганлиги ҳақида маълумот беради) ва нисбатан кичик ҳудудий бирлашмалар — эпархия, гиппархия, тонархияларга бўлинган. Юнон ҳокимлари ва улар атрофида тўпланган юнон зодагонлар билан бирга маҳаллий зодагонлар ҳам ҳокимлик қилар эдилар. Салавкийлар ҳокимияти, аввало, Ўрта Осиёдаги ҳарбий манзилгоҳларда жойлашган ҳарбий кучларга таянар эди. Мил ав. ИИИ асрнинг ўрталарига келиб Салавкийлар давлатида ҳокимият учун ўзаро курашлар авж олиб кетади. Бу эса Ўрта Осиёда Салавкийлар ҳокимиятининг барҳам топишига олиб келди ва мил. ав. 250 йилда Салавкийлар давлатидан дастлаб Парфия кейин эса ЮнонБақтрия подшолиги ажралиб чиқди. Бутун давлат инқирозга юз тутиб мил. ав. 64-йил фақат ҳозирги Сурия ҳудудидан иборат бўлиб қолди ва ўша йили Рим провинсиясига айлантирилди. Ўрта Осиёнинг С.д таркибига кирган даври, юнонмакедон юришлари пайтида вайрон бўлган ишлаб чиқарувчи кучларнинг тикланиши ҳамда бақтрияликлар, суғдийлар, парфияликларнинг босқинчиларга қарши бирлашув даври бўлиб қолди.[1]

Спитаменнинг ўлими ва Искандарнинг сўғд-бақтрия ҳукмдорлари билан тузган сулҳи натижасида 327 йилда Ўрта Осиё Искандар Зулқарнайн давлати тасарруфига ўтади. Маҳаллий элиталарнинг ҳарбий контингенти Искандар Зулқарнайн армиясига қўшилади. 323 йилда Искандар Зулқарнайннинг ўлими ҳақдаги хабарни эшитган Сўғд ва Бақтриядаги грек келгиндилари 20 минг кишидан иборат пиёда аскар ва 3 минг нафар отлиқни йиғиб ўз ватанларига қайтишга отланди. Аммо уларни тўхтатиш учун Искандарнинг Сафдоши саркарда Пердик етиб келади ва қочишга шайланган аскарларни қуролсизлантириб, жазолайди. Ўз ватанларига қайтишга шайланган грек аскарларига хайрихоҳлик билдирган Сўғд ҳукмдори (страпи) ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига македониялик Филипп ўтиради. Маълум муддат у ҳар икки страпликни - Сўғдиёна ва Бақтрияни бошқариб турди. 315 йилдан кейин маҳаллий халқ орасидан тайинланган страпларнинг ҳаммаси греклар ва македонияликлар билан алмаштирилди. Фақат Оксариат (Искандарнинг қайнотаси) ва Атропат (Пердикнинг қайнотаси) ўз лавозимида қолдирилади. 312 йилда Искандар саркардаларидан бири - Салавк Вавилонияга эга бўлди. Тез орада у ўз ерларини Сирдарё ва Ҳинд дарёлари қадар кенгайтирди. Унинг ўғли Антиох И (Салавк билан Спитаменнинг қизи Апама никоҳидан туғилган) эса Искандарнинг Осиёдаги ҳудудларининг катта қисмига эгалик қилган. Ўрта Осиё ҳудудида иккита страплик вужудга келди. Унга Сўғдиёна, Бақтрия ва Марғиёна кирди. Хоразм салавкайларга бўйсунмаган. Аҳмонийларнинг сўнгги вакили ва Искандар даврида ҳам Хоразм ўз мустақиллигига эга бўлган. Салавк ва Антиох Ўрта Осиёда ўз позисияларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган. Кўплаб қалъа ва шаҳарлар барпо этилган ва улар асосан греклар билан тўла бўлган. Тарихий манбаларга кўра, Салавк 75 та шаҳар қурдирган. Энг олис шаҳарлардан бири Яксарт ортида жойлашган Антиохия шаҳри бўлган. Тахминларга кўра, мазкур шаҳар ҳозирги Тошкент вилояти ҳудудида ёки Фарғона водийсида жойлашган. Эрамиздан аввалги ИИИ асрнинг 60-йилларига қадар Бақтрияда салавкийларнинг зарбхонаси сақланиб қолган. Бу зарбхонада олтин ва кумуш тангалар зарб этилган. Салавкий ҳукмдорларидан бири Антиох ИИ нинг даврида (эаримиздан аввалги 261-247 йиллар) унинг Бақтриядаги страпи Диодот салавкий тангалар асосида ўз тангаларини зарб қилган. Бу унинг салавкийлар ҳукмронлигида қандайдир мухториятга эга бўлганидан далолатдир. Бақтрия, Сўғдиёна ва Ўрта Осиёдаги бошқа вилоятларнинг иқтисодий ҳаёти Салавкийлар давлатининг ғарбий вилоятларидагидан анча фарқ қилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил