Салбурун – Қирғизистондаги йиртқич қушлар ва итлар билан ўтказиладиган мураккаб ов ўйини ҳисобланади[1]. Лочин ўйини, камондан ўқ отиш (баъзан отда турган ҳолда ўқ отиш) ва тайган овини ўз ичига олади[2]. Салбурун ўйини кўчманчиларнинг ов қилиш ва бўри каби йиртқичлардан подаларини ҳимоя қилиш анъанасидан келиб чиққан. Фестивалнинг энг ажойиб босқичи эса қирғиз зотига мансуб тайганлар томонидан бўрини ўлдириш ҳисобланади. Фестивалнинг кейинги босқичи бургутлар билан ов қилишдир[3]. Фестивал қирғиз халқининг миллий бойлигини ривожлантириш ва тарғиб қилишга қаратилган. Қирғиз тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда „салбурун“ сўзи „овчининг маҳорати“ деган маънони англатади[3].

Салбурун

Салбурун спорт маркаларининг бирлаштирилгандаги ҳолати
Энг юқори бошқарувчи ташкилот Салбурун федерацияси
Қачондан бери 2006-йил
Характеристикалари
Туркум Миллий спорт
Минтақа Қирғизистон
Салбурун ўйини тасвирланган СССР маркаси

Тарихи

Биринчи ўйинлар 2006-йилда Тон вилоятида ўтказилган. Шундан бери кўпинча маҳаллий тарзда ўтказиб келинади[4][5]. 2010-йилда Салбурун ташкилоти федерация сифатида расман рўйхатдан ўтади. Кейинчалик Республика Миллий спорт турларини ривожлантириш маркази салбурунни миллий спорт тури сифатида аккредитация қилди. Худди шу йили федерация ИАФ ташкилотига (Лочинлар ва йиртқич қушларни ҳимоя қилиш бўйича Бутунжаҳон лочинлар ассоциацияси) аъзо бўлди[4].

Қоидалари

Танлов якунида турли йўналишлар бўйича ғолиблар тақдирланадилар. Қоидаларга кўра, агар Салбурун ўйинчиси имкониятга эга бўлса, у барча турдаги ўйинларда қатнашади, лекин ғолиблар ҳар бир тур бўйича мустақил равишда аниқланади.

Бургут билан ов

Жамоа 4 кишидан иборат бўлади. Етакчи ва 3 та ёрдамчи. Қоидаларга кўра иштирокчилар бургутларни икки хил машқда синашади: чирга ва ундоқ[6].

Лочин билан ов

Жамоа етакчи ва 3 та қушнинг эгаларидан ташкил топади. Бу турдаги ўйинда асосан лочиннинг тезлиги баҳоланади. Ҳар бир иштирокчига лочинини синаш учун 3 дақиқа вақт берилади. Бу вақт ичида лочин парвоз қилиб осмондаги вабилони тутиб олиши лозим.

Манбалар

  1. ↑ „Бүркүт салуу“ (ру). Wорлдномадгамес.cом. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  2. ↑ „Фестиваль национальной охоты Салбуурун“. Национальный фонд Святого Трифона. 2011-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 „'Салбурун'“ (эн). Оccупйфоранималс.нет. 2018-йил 2-майда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ 4,0 4,1 Назарбек Байжигитов. „Ядро национальных игр – в «Манасе»“. Гезиттер.орг (2014-йил 3-сентябр). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  5. ↑ „Акунов: салбуурун должен стать брендом Кыргызстана“ (ру). Спутник Кыргызстан (2015-йил 3-март). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  6. ↑ „Игры кочевников: салбуурун — правила“ (ру). Спутник Кыргызстан (2018-йил 16-август). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.