Salchipapa
Салчипапа (испанча: салчипапа или салчипапас) — Перунинг фаст-фуд таоми бўлиб, одатда кўча егулиги сифатида истеъмол қилинади, юпқа тўғраб, қовурилган мол гўшти ёки колбаса, картошка фри ва карамли салатдан иборат бўлади[1]. Таомнинг номи испанча „салчича“ - (колбаса/сосиска) ва „папа“ — (картошка) сўзларининг бирлашмасидан ҳосил бўлган. Таом кетчуп ва хантал, cрема де аcеитуна (зайтун қайласи), аҳи ёки чили қалампири каби турли-туман қайлалар билан бирга столга тортилади. Баъзан устига қовурилган тухум ёки пишлоқ қўйилади; шунингдек, уни орегано билан безатиш, дастурхонга помидор ва салат билан бирга тортиш ҳам мумкин.
Тарихи

Салчипапа Перунинг Лима шаҳрида кўча таоми сифатида ўйлаб топилган. Келгуси йиллар давомида бутун Перу бўйлаб тарқалди[2]. Лотин Америкасида таомнинг машҳурлиги Перу ошхонаси билан чекланиб қолмаган, уни эндиликда Эквадор ва Боливия ошхонасига хос таом сифатида ҳам билишади. Салчипапа Аргентина кўчалари ва бозорларида ҳам сотилади[3][4]. Ушбу таом Боливиядан иммиграция туфайли АҚШ ва Чилидаги Аргентина, Колумбия ва Перу ресторанлари орасида ҳам тарқалишда давом этмоқда[5]. Унинг „Чорипапас“ деб номланувчи варианти мавжуд (бунда таомга колбаса ўрнига чоризо қўшилади). Бундай вариантни Мексикада ҳам учратиш мумкин[6].
Галерея
-
Баъзи ресторанлар анъанавий кўча таомларини яхшилаш учун салчипапа рецептини ўзгартирмоқда.
-
Лиманинг шаҳар секторларида салчипапа истеъмоли юқорилигича қолмоқда.
-
Салчипапаснинг юқори калория таркиби соғлиқни сақлаш тарафдорларини ташвишга солмоқда.
Манбалар
- ↑ Дан Перлман. СалтШакер Спаниш-Энглиш-Спаниш Фоод & Wине Диcтионарй - Сеcонд Эдитион. Лулу.cом, 2009.
- ↑ Женкинс, Дилwйн. Роугҳ Гуиде то Перу. Роугҳ Гуидес, 2003. ИСБН 978-1-84353-074-9.
- ↑ Адéс, Ҳаррй. Тҳе Роугҳ Гуиде то Эcуадор. Роугҳ Гуидес, 2003. ИСБН 978-1-84353-109-8.
- ↑ Донадíо, Пабло. Ун пасо эн эл cамино. Пáгина12, 2008.
- ↑ Cанело, Бренда. Проcесос транснаcионалес й Эстадо субнаcионал эн уна cиудад латиноамериcана. Cомисиóн Эcонóмиcа пара Амéриcа Латина й эл Cарибе (CЕПАЛ), 2011.
- ↑ Лозано, Фернандо. Салчипапас й чуррос: ¿cóмо се cомен эстос платос эн Мéхиcо?. Эл Cомерcио, 2011.