Salerno
Салерно — Италиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Тиррен денгизининг Салерно қўлтиғи соҳилидаги порт. Салерно провинсияси ва Катания вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 144 минг киши (2001). Денгиз курорти. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. университет бор. Шаҳар қўлёзмаларда мил.ав. 197 йилдан тилга олинган. Шаҳар ХИ—ХИИИ асрларда ўзининг тиббиёт мактаби (ИХ аср, Европада биринчи дунёвий тиббиёт мактаби) билан машҳур бўлган. ХИИ—ХИИИ асрларда савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |