Salida (Colorado)
Салида шаҳри (/сəˈлаɪдə/ сə-ЛЙ-дə ; испанча :[саˈлиðа], „чиқиш“) — Қўшма Штатларнинг Колорадо штатидаги Чаффеэ округининг маркази ва энг гавжум муниципалитети бўлган қонуний шаҳар ҳисоблнаади[2]. Аҳолиси 2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш вақтида 5,666 кишини ташкил этган[3].
Салида, Cолорадо | |
|---|---|
| Умумий шаҳар[1] | |
|
| |
| Мамлакат | АҚШ |
| Асос солинган | 1880 |
| Майдон | 2.77 км2 (1.07 кв ми) |
| Аҳолиси (2010-йил) |
5 236 |
| Зичлиги | 2197.25 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТCМоунтаин (МСТ) |
Тарих
Салидада 1881-йилдан бери почта бўлими фаолият кўрсатмоқда[4]. Салида испан тилида „чиқиш“ деган маънони англатади, Салида Арканзас дарёсининг водийдан чиқиш қисмидан ўтувчи майдонини қамраб олганлиги ва Қироллик дарасидан юқори оқимдаги Бигҳорн Шеэп канёнига яқин жойлашганлиги сабабли шу ном билан номланган[5].
-
Салида харитаси, 1882-йил
-
Салиданинг панорамик ко'риниши, 1910-йил
-
Салида депоси, 1910-йил
Географияси
Америка Қўшма Штатлари аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, шаҳарнинг умумий майдони 2.77 квадрат миля (7.2 км2) ни ташкил этади.Арканзас дарёси шаҳар ҳудудидан ўтади ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги учун асосий сув манбаи ҳисобланади.
Саwатч тизмаси шимол ва жанубда жойлашган ҳамда Салидадан тахминан 10 миля (16 км) ғарбда жойлашган. Мосқуито тизмаси шарқда Саwатч тизмаси билан параллел бўлиб, Юқори Арканзас водийсини ташкил қилади ва тоғ тизмасининг жанубий чеккаси, Салидадан шарқда қад рослаган, у маҳаллий аҳоли орасида Арканзас тепаликлари сифатида танилган. Салиданинг жанубий уфқидаги асосий табиий обект бўлган Методист тоғи Сангре де Кристо тоғларидаги энг шимолий ҳудудда жойлашган тоғ ҳисобланади. Салида шимолида Юқори Арканзас водийси ва Буэна Виста шаҳри жойлашган.
АҚШнинг 50-йўналиш магистрали шаҳарнинг жанубий чеккаси ёқалаб ўтади ва Cанон Cитйгача Арканзас дарёси бўйлаб 58 миля (93 км) шарққа Понча Спрингсгача 4 миля (6 км) ғарбга; ва Гуннисонгача 63 миля (101 км) узунликда бўлган континентал бўлиниш орқали борилади, шаҳар Cанон Cитй ва Пуэбло шарқий қисмида жойлашган.
Иқлим
Кöппен иқлим маълумотларига кўра, Салида совуқ ярим қурғоқчил иқлимга эга (БСк) дея тарифланади.
| Салида, Cолорадо иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Ўртача максимал, °C | 6,3 | 7,5 | 11,4 | 15,8 | 21,3 | 26,7 | 29,6 | 27,8 | 24,0 | 18,1 | 11,1 | 5,8 | 17,1 |
| Ўртача минимал, °C | −11,1 | −9,3 | −6,1 | −2,3 | 2,0 | 5,7 | 9,1 | 8,1 | 3,6 | −1,9 | −6,5 | −10,8 | −1,6 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 7,4 | 7,6 | 15 | 24 | 23 | 17 | 31 | 41 | 20 | 24 | 8,6 | 7,6 | 226 |
| Манба: НОАА[6] | |||||||||||||
Демография
| Аҳоли ўсиш тарихи | |||
|---|---|---|---|
| Йил | Аҳоли | %± | |
| 1890 | 2 586 | — | |
| 1900 | 3 722 | 439% | |
| 1910 | 4 425 | 189% | |
| 1920 | 4 689 | 60% | |
| 1930 | 5 065 | 80% | |
| 1940 | 4 969 | −19% | |
| 1950 | 4 553 | −84% | |
| 1960 | 4 560 | 02% | |
| 1970 | 4 355 | −45% | |
| 1980 | 4 870 | 118% | |
| 1990 | 4 737 | −27% | |
| 2000 | 5 504 | 162% | |
| 2010 | 5 236 | −49% | |
| 2019 (эст.) | 6 082 | [8] | 162% |
| АҚШ аҳолисини рўйхатга олиш[7] | |||
2000-йилги аҳолини рўйхатга олишда шаҳарда 5504 киши, 2504 хонадон ва 1449 оила истиқомат қилган. Аҳоли зичлиги 2,480.1 инҳабитанц пер сқуаре миле (957.6/км2) ни тасжкил этган. Ўртача зичлиги 1,238.3 пер сқуаре миле (478.1/км2) бўлган 2748 та уй-жой мавжудлиги аниқланган. Шаҳарнинг ирқий таркиби 92,66 % оқ, 0,05 % афроамерикалик, 1,44 % тубжой америкалик, 0,38 % осиёлик, 0,02 % Тинч океани ороллари, 3,29 % бошқа ирқлардан ва 2,16 % икки ёки ундан ортиқ ирқ вакилларидан иборат эди. Ҳар қандай ирқнинг испан ёки латино миллатига мансуб вакиллари 10,76 % ни ташкил этади[9].
2504 та хонадоннинг 25,0 фоизи 18 ёшгача бўлган болалари бор оилалар, 45,9 фоизи бирга яшайдилар эр-хотинлар, 8,6 фоизи эри бўлмаган бевалар, 42,1 фоизи оила аъзолари бўлмаган якка яшовчилардан таркиб топган. Уй хўжаликларининг 35,9 фоизини бир киши ва 15,4 фоизини 65 ва ундан катта ёшдаги бир киши ташкил этади. Уй хўжаликларининг ўртача катталиги 2,15 ва оиланинг ўртача катталиги 2,80 кишидан иборат.
Ёш тақсимоти эса қуйидагича: 21,4 % 18 ёшгача, 6,3 % 18 дан 24 гача, 27,5 % 25 дан 44 гача, 24,2 % 45 дан 64 гача, 20,6 % 65 ва ундан катта ёшлилардан иборат. Ўртача умр ёши 42 ёш ҳисобланади. Ҳар 100 аёлга 94,6 эркак тўғри келади. 18 ва ундан катта ёшдаги ҳар 100 аёлга 92,7 нафар эркак тўғри келади.
Уй хўжаликларининг ўртача даромади 28,790 долларни, оиланинг ўртача даромади эса 38,240 долларни ташкил этди. Эркаклар ўртача даромади 30,447 долларни, аёлларники эса 20,867 долларни ташкил қилиши аниқланган. Шаҳарнинг аҳоли жон бошига даромади 17 252 долларга тўғри келади. Оилаларнинг қарийб 9,2 фоизи ва аҳолининг 14,8 фоизи қашшоқлик чегарасидан паст бўлган, шу жумладан 18 ёшгача бўлганлар 23,7 фоизи ва 65 ёшдан ошганларнинг 13,7 фоизи ҳам айни шу тоифадаги инсонлардир.
Таълим
Шаҳарга Салида давлат мактаблари фаолият кўрсатади. Икки давлат ўрта мактаби, Салида ўрта мактаби ва Ҳоризонс Эхплораторй Аcадемияси; ва учта ўрта мактаб, жумладан: Салида ўрта мактаби, Салида Монтессори Чартер мактаби ва Cрест академияси шулар жумласидандир. Колорадо тоғ коллежи Салида шаҳрида ҳам ўз кампусига эга.
Инфратузилма
Соғлиқни сақлаш
Салида ва Чаффеэ округи аҳолисига Руш Дриве-да, шаҳарнинг шимолий томонида жойлашган Ҳеарт оф Роcкиэс минтақавий тиббиёт маркази хизмат кўрсатади.
Транспорт
Салида Колорадонинг Бустанг тармоғининг бир қисми ҳисобланади. У Аламоса-Пуэбло ва Гуннисон-Денвер Оутридер йўналишларида жойлашган[10].
Маданият
Салида Доwнтоwн тарихий округи 1984-йилда Тарихий жойлар миллий реэстри рўйхатига киритилган ва Колорадодаги энг катта тарихий туман ҳисобланади[11]. 2012-йил 30-март куни Салида шаҳар маркази Колорадодаги иккита сертификатланган ижодий туманлардан бири сифатида тарифланади[12]. Салида, шунингдек, Давлат шеърият жамиятлари миллий федерацияси (НФСПС) билан боғлиқ бўлган Колорадо штатидаги Колумбин шоирларининг Шавано бўлимига эга. Гуруҳ катталар ва талабалар учун маҳорат дарслари ва фестиваллар ташкил қилади ҳамда шеърлар танловларини амалга оширади[13]. 2012-йил 30-март куни Колорадо Cреативе Индустриэс компанияси, Штатнинг Иқтисодий ривожланиш ва халқаро савдо бошқармасининг бўлими Салида шаҳрининг тарихий маркази Колорадодаги иккита „сертификатланган ижодий туманлар“дан бири сифатида танланганлигини эълон қилди[14].
Таниқли одамлар
- Саллй Блане, актриса
- Лоуиэ Cрофт Бойд, Рио Гранде касалхонасининг ҳамширалар бошлиғи
- Чрис Гуccионе, Бейсбол Олий Лигаси ҳаками
- Кент Ҳаруф, ёзувчи
- Рут Ҳиншаw Спрай, тинчлик фаоли
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Аcтиве Cолорадо Муниcипалитиэс“. Стате оф Cолорадо, Cолорадо Департмент оф Лоcал Аффаирс, Дивисион оф Лоcал Говернмент. 2009-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-январ.
- ↑ „Финд а Cоунтй“. Натионал Ассоcиатион оф Cоунтиэс. Қаралди: 2011-йил 7-июн.
- ↑ „У.С. Cенсус Буреау ҚуиcкФаcц: Салида cитй, Cолорадо“ (эн). www.cенсус.гов. Қаралди: 2022-йил 6-январ.
- ↑ „Пост оффиcес“. Жим Форте Постал Ҳисторй. Қаралди: 2016-йил 9-июл.
- ↑ Даwсон, Жоҳн Франк. Плаcе намес ин Cолорадо: wҳй 700 cоммунитиэс wере со намед, 150 оф Спаниш ор Индиан оригин. Денвер, CО: Тҳе Ж. Франк Даwсон Публишинг Cо. — 44-бет.
- ↑ „НОWДата - НОАА Онлине Wеатҳер Дата“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. 2020-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-май.
- ↑ „Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг“. Cенсус.гов. Қаралди: 2015-йил 4-июн.
- ↑ „Популатион анд Ҳоусинг Унит Эстиматес“. Унитед Статес Cенсус Буреау (2020-йил 24-май). Қаралди: 2020-йил 27-май.
- ↑ „У.С. Cенсус wебсите“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
- ↑ „Бустанг Счедуле“. РидеБустанг. CДОТ. 2019-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
- ↑ „Салида Натионал Ҳисториc Дистриcт“ (эн-УС). Буэна Виста & Салида, Cолорадо Ваcатион (2017-йил 13-декабр). Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Салида Cреативе Дистриcт Стратегиc План » Салида Cреативе Дистриcт“ (эн-УС). Қаралди: 2021-йил 19-ноябр.
- ↑ „Wҳо Аре Тҳе Cолумбине Поэц?“. 2022-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
- ↑ „Абоут тҳе Салида Cреативе Дистриcт » Салида Cреативе Дистриcт“ (эн-УС). Қаралди: 2022-йил 6-январ.