Salim Abduvaliyev
Салим Қирғизбоевич Абдувалиев (Салим Қирғизбоевич Абдувалиев; 1950-йил 5-майда Тошкент шаҳрида туғилган) – ўзбекистонлик спортчи, йирик тадбиркор, хайриячи. Ўзбекистоннинг энг бой зиддиятли ишбилармонларидан бири ҳисобланади.
| Салим Қирғизбоевич Абдувалиев | |
|---|---|
| Салим Қирғизбоевич Абдувалиев | |
|
Салим Абдувалиев 2022-йилда | |
| Таваллуди |
1950-йил 5-май |
| Мукофотлари |
|
| Викииқтибосда Салим Абдувалиевга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ вице-президенти ва спорт курашлари федерацияси собиқ раиси.
Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги йирик криминал авторитетлардан бири.
Биографияси
1950-йил 5-май куни Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган[1].
7 ёшидан бошлаб, мактаб таътиллари вақтида колхозда ишлаган, 12 ёшидан пахта теримига чиққан.
Мактаб пайтларидан эркин кураш спорти билан шуғуллана бошлаган. 16 ёшида Ўзбекистон чемпиони бўлган. Обид Назировнинг шогирдларидан бири эканлигини айтган[2].
Спортни тарк этгач, заводда юк машинаси ҳайдовчиси, кейинчалик муҳандис, бош муҳандис бўлиб ишлаган. 1985-йилда қайта қуриш эълон қилинган даврдан бошлаб тадбиркорлик билан шуғулланган.
1998-йилдан 2014-йилгача ва 2016-йилдан 2024-йилгача Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси бўлган.
Бизнеси ва жиноий доирадаги ўрни
1980-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Салимбой давлат мулкини талон-тарож қилиш, жиноий гуруҳ тузиш, наркотрафик каби ишларга аралаша бошлаган. Ўша пайтларда Михаил Черной, Искандар Маҳмудов, Ғофур Раҳимов, Александр Машкевич билан ҳамкорликда турли даражадаги жиноятларни содир этгани келтирилган. Айрим манбаларда улар алюминий бизнесидаги ўзаро шерик бўлганлиги келтирилган. Салим Абдувалиев Анатолий Биковнинг Красноярск ўлкасидаги сайловларда иштирок этишига ҳомийлик қилгани айтилади.
„Wикилеакс“ интернет саҳифаси орқали ошкор этилган махфий дипломатик ҳужжатларда Ўзбекистон „уюшган жиноятчилик тарқалган“ ва „қийноқлар мавжуд“ мамлакат сифатида таърифланган. Бу ҳужжатларда Салим Абдувалиев „Тошкент мафиясининг отаси“ дея таърифланган. 2006-йили АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Пурнелл томонидан Вашингтонга юборилган хатда Салим Абдувалиев ишбилармонларга ўзбек ҳукумати тендерларини ютишга ёрдам қилганлиги ва давлат идораларига юқори лавозимга жойлашиш учун пора узатишга воситачи бўлганлиги айтилади. Унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ва маҳаллий давлат ҳокимияти идораларидаги масъул лавозимларни катта маблағ эвазига талабгорларга сотишда даллоллик қилгани ҳамда бу ишда генерал Турсинхон Худайберганов билан ҳамкорлик қилгани ҳам айтилади. Бу ноқонуний амалларнинг юз берган ери, вақти, тафсилотлари ҳам келтирилади[3].
2023-йил 25-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги „мамлакатда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида долзарб қирқ кунлик тезкор профилактик тадбирлари олиб борилиши“ ҳақида қарор қабул қилган. 28-ноябр куни Абдувалиевга алоқадорлиги айтиладиган Бахтиёр Қудратиллаев ва Саидазиз Саидалиев, уларга алоқадор бошқа шахслар қўлга олинди[4]. 3-декабр куни Салим Абдувалиев Тошкент шаҳрининг Файзобод даҳасида жойлашган уйида қўлга олинган[5]. 4-декабр куни унга нисбатан терговга қадар суриштирув бошлангани хабар қилинди[6].
У мамлакат Жиноят Кодексининг 248-моддасида назарда тутилган жиноятни (Ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) содир этишда гумон қилинган. 2024-йил 19-март куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган[7].
2024-йил 6-августда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевни қидирувга берган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида „Биродарлик ҳалқаси“ халқаро жиноий гуруҳи таркибига кирган Қамчибек Асанбек (Қамчи Кўлбоев) уюшган жиноий гуруҳининг фаолиятини молиялаштирганлиги фактлари аниқланган[8]. Қирғизистонда ўнга яқин таниқли шахс Салим Абдувалиев билан жиноий тил бириктирганликда гумон қилиниб, терговга тортилган.
2025-йил 12-январ куни саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиқарилган[9][10].
Машҳур шахслар билан алоқалари
Шансон жанрида ижод қилган россиялик хонанда Вилли Токарев Салим Абдувалиевга атаб қўшиқ куйлаган[11].
Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматов 2019-йилги интервюсида Абдувалиев билан Ғофур Раҳимовни „ватанпарвар инсонлар“ деб атаган[12].
Хайрия ишлари
Салимбой Ўзбекистон бўйлаб болалар спортини ривожлантиришда ўзининг ҳиссасини қўшиб келгани айтилади. У, шунингдек, болалар уйларида эркин кураш тўгаракларини ташкил қилган ва кўплаб спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишида кўмак берган[13][14].
Мукофотлари
Бутунжаҳон хайрия уюшмасининг „Тинчликпарвар“ ордени
„CИПДҲ“ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг „Олтин бургут“ мукофоти
Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг „Осиё ва Африка юлдузи“ кўкрак нишони
„Миллий хавфсизликни таъминлашдаги хизматлари учун“ ордени
Курашни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун ФИЛА ордени
„Қизил юрак“ ордени
„Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози“ фахрий унвони (29.08.2021)[15].
Лудwиг Нобел мукофоти (27.03.2022)[16].
Оиласи ва бойлиги
Отаси Қирғизбой Норматбоевич Абдувалиев Тошкент вилояти Қорасув туманидаги (ҳозир Зангиота тумани) Охунбобоев номидаги жамоа хўжалиги раиси бўлган. 1971-йилда вафот этган[17][18].
Акаси Аъзамжон Абдувалиев – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими. Қибрай тумани, Мирзачўл (ҳозир Гулистон тумани) тумани комсомол қўмиталари биринчи котиби, Калинин (ҳозир Зангиота тумани) партия қўмитаси масъул ходими, халқ депутатлари Тошкент тумани ижроия қўмитаси раиси, Тошкент вилояти мева ва сабзавотчилик трести бошлиғи, „Қорасув“ хўжалиги раиси бўлган[17].
Укаси Ҳалим Абдувалиев – подполковник, Ҳамза (Ҳозирги Яшнобод тумани) ички ишлар бўлими бошлиғи бўлган.
Салим Абдувалиев оилали, аёли вафот этгани айтилади. 4 қиз ва 2 ўғилнинг отаси[19]. Фарзандларининг ҳаммаси тадбиркорлик билан шуғулланишади[20][21].
Қизлари Гўзал ва Саодат ҳақида жамоатчиликка ҳеч нарса маълум эмас.
Қизи Гулноза Абдувалиева – „Ягона эл мероси“ кийим ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамиятининг эгаси[22].
Қизи Нилуфар Абдувалиева – „Жасмин арт стйле“ кийим савдосига ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятининг эгаси[23].
Ўғли Сардор Абдувалиев – „Органиc Фоод Траде“ озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятининг эгаси[24][25].
Ўғли Жасур Абдувалиев – „Хонобод Голд Греэнҳоусе“ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятининг эгаси[26][27].
Манбалар
- ↑ Салим Абдувалиэв МОҚ вице-президентлигига сайланди
- ↑ „Какой он Салим Абдувалиев в жизни?“.
- ↑ Wикилеакс 'Салимбойваччаъ ва ўзбек ҳукумати орасидаги алоқалар ҳақида
- ↑ „Уйида қурол сақлаган Салимбой, “Бахти Ташкенцкий” ҳақида “кўплаб маълумотлар”, қидирувга берилмаган Ғофур Раҳимов — пойтахтда ўтказилган рейд тадбирлари ҳақида“. дарё.уз.
- ↑ „“Салимбойвачча” – Салим Абдувалиев қўлга олинди“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2023-йил 5-декабр.
- ↑ „ОАВ: Салим Абдувалиев қамоққа олинди“ (уз-Латн). Газета.уз (2023-йил 4-декабр). Қаралди: 2023-йил 5-декабр.
- ↑ „Салим Абдувалиев (Салимбой) 6 йилга қамалди“.
- ↑ „Финансировал ОПГ Кольбаева. ГКНБ Кыргызстана объявил в розыск Салима Абдувалиева“.
- ↑ „“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди - манба“.
- ↑ „Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди“.
- ↑ „Салимбойга атаб қўшиқ айтган хонанда вафот этди“.
- ↑
Зокиржон Алматов билан эксклюзив интервю ЁуТубеда
- ↑ „Мафиозми ёки саховатпеша?“ (уз). Озодлик радиоси (2012-йил 28-феврал). Қаралди: 2023-йил 5-декабр.
- ↑ Салим Абдувалиев
- ↑ Юбилей муборак, Салим Абдувалиев!
- ↑ „Заместител председателя НОК, глава Ассоциации спортивной борби Узбекистана Салим Абдувалиэв удостоэн премии Нобеля“. 2022-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-апрел.
- ↑ 17,0 17,1 „Сув ҳаёт манбаи. Уни қадрига етишни отадан ўрганган ўғил“. 2024-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-август.
- ↑
О'ЗБЕК МИЛЛАРДЕРИ САЛИМБОЙ АБДУВАЛИЭВНИ УЙЛАРИДА ИЛК БОР САЙР ҚИЛДИК (ЭХCЛУСИВЕ) ЁуТубеда
- ↑ „Салим Абдувалиев – Ўзбекистоннинг машҳур шахси ҳақида маълумотлар“. 2024-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-август.
- ↑ „Свадьба внучки самого богатого узбекистанца - видео“.
- ↑ „Салимбай привез на свадьбу запрещенного в Узбекистане Кобзона“.
- ↑ „"ЙАГОНА ЭЛ МЕРОСИ" мас`улияти чекланган жамияти“. 2024-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-август.
- ↑ „"ЖАСМИН АРТ СТЙЛЕ" мас‘улияти чекланган жамияти“. 2024-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-август.
- ↑ „"ОРГАНИC-ФООД-ТРАДЕ" мас‘улияти чекланган жамияти“. 2024-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-август.
- ↑ „Салим Абдувалиев женил старшего сына: 7 тысяч человек полакомилось пловом (фото)“.
- ↑ „"ХОНОБОД ГОЛД ГРЕЭНҲОУСЕ" мас‘улияти чекланган жамияти“. 2024-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-август.
- ↑ „ДЖАСУР АБДУВАЛИЕВ: ХОЧУ ПРОДОЛЖИТЬ ДЕЛО ОТЦА“.