Salim Ashur
Салим Ашур (Салим Ашуров) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист[1]. 1964-йил 16-декабрда Тожикистон Республикасининг Қўрғонтепа вилояти, Қўрғонтепа туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1989)[2] . Дастлабки шеърлар тўплами – „Яшил гиёҳ“ (1994). Шундан сўнг шоирнинг „Атиргул“ (1994), „Сиз эртага келасиз“ (1999), „Кечиккан тонг“ (2002), „Аталган кунлар“ (2004), „Дарз“ (2006) каби шеърий китоблари нашр этилган. А. Блок, И. Бунин, А. Фет шеърларидан намуналар ҳамда Ж. П. Сартр, К. Паустовскийнинг қисса ва баъзи ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.
Манбалар
- ↑ „САЛИМ АСҲУР - 60 ЁСҲДА“. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. Қаралди: 16-декабр 2024-йил.
- ↑ Ашуров, Салим. „Салим Ашур. Ше’рлар“ (6-июл).