Салим ИИИ (1761.24.12 1808.28.6) — Туркия султони (1789—1807). Мамлакатни парчаланишдан сақлаш учун ислоҳотлар ўтказган. Унинг топшириғига биноан, "Низоми жадид" ("Янги низом") ишлаб чиқилган ва қисман амалга оширилган. 1792—96 йилларда Салим ҳарбий мажбуриятларини адо этишдан бош тортган иқтодорларнинг ерларини тортиб олиш ва қўшинларнинг европача янги корпусини вужудга келтириш ҳақида фармон чиқарган. Ҳарбий муҳандислар ўқув юрти очилган, янги ҳарбий флот тузилган. Мулкдорлар ва уламоларнинг аксарияти, шунингдек, яничарлар бу ислоҳотларга қаттиқ қаршилик кўрсатган. Яничарлар ғалаёнлари бошланганда С. ИИИ ўз маслакдошларини фаол қувватлашда ожизлик қилган. Натижада 1807-йил 28-майда С. ИИИ тахтдан ағдарилган ва бир йилдан сўнг сарой тўдаси ёллаган қотиллар томонидан ўлдирилган.

Адабиётлар

  • Миллер А.Ф., Краткая история Турции, М., 1948;
  • Новичев А.Д., История Турции (17921839), М., 1968.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил