Салим Мустафоэв (1991-йил 7-март, Самарқандда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, Самарқанднинг „Динамо“ клубида ҳимоячи ампуласида ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган.

Салим Мустафоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Салим Мустафоев
Таваллуд санаси 1991-йил 7-март (1991-03-07) (35 ёш)
Таваллуд жойи Самарқанд,
Ўзбекистон ССР, УССР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Вазни 72 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Динамо
Рақами 17
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2012 Динамо 67 (1)
2013—2018 Локомотив 112 (3)
2018—2022 Қизилқум 105 (2)
2023— Динамо 41 (1)
Миллий терма жамоа
2012—2013 Ўзбекистон У23 4 (0)
2011—2014 Ўзбекистон 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Клуб

Салим Мустафоев Самарқанднинг „Динамо“ футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Айнан шу клубда у 2009-йилда профессионал фаолиятини бошлаган. Мустафоев „Динамо“ таркибида 2012-йилгача тўп сурган ва шу вақт ичида 67 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. 2013-йилда Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан шартнома имзолаган ва 2018-йилгача ўйнаган. Бу даврда Салим темирйўлчилар жамоаси таркибида 2 марта Ўзбекистон чемпиони, 3 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва 1 марта Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб бўлган.

2018-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида Навоининг „Қизилқум“ жамоаси таркибига ўтган. Навоий клуби таркибида 4,5 йил давомида ўйнаган ва бу даврда 105 та ўйинда иштирок этиб 2 та гол муаллифи бўлган. 2023-йил Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Терма жамоада

Салим Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида 2014-йилги Осиё ўйинларида иштирок этган. У 2011-йилнинг 28-июл куни Ўзбекистон терма жамоасидаги дебют учрашувини Қирғизистонга қарши ўтказган.

Ютуқлар

  • Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони: 2014, 2017
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2014, 2016, 2017
  • Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 2015-йил

Ҳаволалар