Салима Султон Бегим (1539-йил 23-феврал — 1613-йил 2-январ)[1] Бобурийлар ҳукмдори Акбарнинг учинчи хотини[2] ва Бобурнинг набираси.

Салима Султон Бегим
Бобурийлар империясида катта сиёсий та'сирга эга аёл

Салима Бегим ва ўғли Абдул Раҳим билан 1561-йилда Байрамхон вафотидан кейин саройга қайтиши
Туғилиши 1539-йил 23-феврал
Вафоти 1613-йил 2-январ
Агра, Ҳиндистон
Дафн этилган жой
Мандаркар боғи, Агра
Турмуш ўртоғи

Байрамхон 1557-йил 7-декабр|1561-йил 31-январ

Акбар 1561-йил 7-май |1605-йил 27-октябр
Сулола Темурийлар, Бобурийлар
Отаси Нуруддин Муҳаммад Мирзо
Онаси Гулрух Бегим
Дини Ислом

Салима Акбарнинг холаси Гулрух Бегим ва унинг эри Каннаужа ноиби Нуруддин Муҳаммад Мирзонинг қизи эди. Дастлаб у Акбарнинг регенти Байрамхонга амакиси Ҳумоюн томонидан унаштирилган эди. Келин, эҳтимол, Байрамнинг Ҳумоюнга қилган хизматлари учун мукофот бўлган бўлиши мумкин. Тахминан қирқ ёш фарқига эга бўлган бу жуфтлик 1557-йилда оила қуришган. Байрамхон ҳеч қандай фарзанд кўрмаган бу қисқа иттифоқ 1561-йилда Байрамхон афғонлар гуруҳи томонидан ўлдирилганича, яъни бор-йўғи уч йил давом этди. Ўлимидан кейин Салима биринчи амакиваччаси Акбарга турмушга чиқди. Бироқ, у иккала никоҳда ҳам фарзанд кўрмади, лекин турмушининг биринчи йилларда Акбарнинг иккинчи ўғли Мурод Мирзони тарбиялади.

Салима Акбарнинг юқори мартабали рафиқаси бўлиб, эри ва унинг ворис ўгли Жаҳонгир устидан катта таъсирга эга эди[3]. Генри Беверижнинг таъкидлашича, унга Акбар томонидан мусулмон ҳарамини бошқариш ишониб топширилган. Бегим эрининг ҳукмронлиги даврида ҳам, унинг вориси (Жаҳонгир) даврида ҳам бобурийлар саройида катта сиёсий таъсирга эга бўлган. Бироқ унинг номи тарихий манбаларда Махфий тахаллуси билан ижод қилган шоир сифатида учрайди. У донолиги учун[4]. Хадича-уз-Замоний номи билан машҳур эди.

Оиласи

Салима Султон Бегим бобурий маликаси Гулруҳ Бегим ва унинг эри, Каннаужа ноиби Нуруддин Муҳаммад Мирзонинг қизи эди[5]. Бегимнинг отаси Хожа Ҳасан Нақшбанднинг набираси бўлиб, ўғли Султон Маҳмуд мирзо орқали Темурийлар салтанатининг Султон Абу Саид Мирзо билан қариндош бўлган машҳур Нақшбандий хожалар[6] наслидан ҳисобланган[7].

Салиманинг онаси Гулруҳ бегим биринчи Бобурий императори Бобурнинг қизи бўлган. Гулруҳ Бегимнинг онасининг шахси баҳсли. Айрим манбаларда онасининг исми Солиҳа Султон Бегим номи билан тилга олинади, бироқ Бобурнинг ўзи ёзган „Бобурнома“да ҳам, Гулбадан бегим қаламига мансуб „Ҳумоюннома“да ҳам бу исм тилга олинмаган ва шунинг учун бундай аёлнинг борлиги шубҳали. Бегимнинг онаси Дилдор бегимнинг қизи ҳам бўлиши мумкин, у Солиҳа Султон Бегим билан бир хил номдаги аёл бўлиши мумкин[8][9].

Шундай қилиб, Гулрух подшо Ҳумоюннинг ўгай синглиси, Дилдорнинг қизи бўлса, Ҳумоюннинг кенжа укаси Ҳиндол Мирзо билан бир онасининг фарзанди эдилар[10].

Демак, Салима подшо Акбарнинг амакиваччаси эди. Подшо хонадонида ўзининг гўзаллиги ва ютуқлари билан танилган Гулруҳ бегим[10] қизини туғганидан тўрт ой ўтиб вафот этган[11].

Таълими ва ютуқлари

Салима олий маълумотли ва етук аёл бўлган[12][13]. Кўпинча ниҳоятда истеъдодли[14][15] ва хушмуомала бўлган[3]. Форс тилини яхши билган[16]. У истеъдодли ёзувчи ва ўз даврининг таниқли шоири эди. У Махфий тахаллуси билан ёзган, бу тахаллусни кейинчалик ўзи каби истеъдодли ўгай невараси, иқтидорли шоира, малика Зебунисо қабул қилган[17]. Салима ҳам китобга ишқибоз, ўқишни жуда яхши кўрарди[18]. У нафақат ўзининг ажойиб кутубхонасини юритган, балки Акбар кутубхонасидан ҳам бемалол фойдаланган.

Акбарнинг сарой тарихчиси Бадоуний ўзининг „Мунтахаб-ут-таворих“ китобида Салиманинг китобга бўлган муҳаббатини ёритиб турадиган парчалар қолдирган[18].

Байрамхоннинг уйланиши (1557-1561)

Байрам Хон афғонлар томонидан Патанда ўлдирилган, 1561-йил

18 ёшида Салима Бегум 1557-йил 7-декабрда Панжоб штатининг Жаландҳар шаҳрида анча ёши каттароқ Байрамхонга (эллик ёшлардаги)[15] турмушга чиққан[19]. Байрам Бобурийлар қўшинининг бош қўмондони ва подшо саройида қудратли давлат арбоби бўлиб, ўша пайтда Акбарнинг регенти вазифасини бажарган. Салиманинг амакиси Ҳумоюн Байрамга Ҳиндистон забт этилиши биланоқ жиянини унга турмушга беришни ваъда қилган эди (бу ваъда Акбар ҳукмронлиги даврида амалга оширилган). Келин, эҳтимол, Байрамнинг Ҳумоюнга қилган хизматлари учун мукофот бўлган бўлиши мумкин. Никоҳ Байрамхоннинг барча зодагонлар орасидаги обрўсини оширди, чунки бу уни подшо оиласининг аъзосига айлантирди[20].

Айтилишича, никоҳ ҳаммада катта қизиқиш уйғотган. Бу Али Шукр бегимдан бўлган икки оқимни, яъни Байрамхон томондан Қорақўйинли туркманларни ва Салима томондан Темурийларни бирлаштирган. Чунки Салима темурийлардан бўлган, Салима она томондан бобоси Бобур ва унинг боболаридан бири Маҳмуд орқали Амир Темурга боғланган[21]. Салима Байрамнинг иккинчи хотини бўлган[22]. Меватлик Жамол Хоннинг қизи унинг биринчи хотини ва ўғли Абдул Раҳимнинг онаси эди[23]. Салима ва Байрамхоннинг қисқа умр кўрган никоҳларидан фарзанд бўлмаган[3].

1561-йилда вафот этишидан сал олдин, Байрам Хон империядаги обрўли мавқеини йўқотди, чунки уни вайрон қилмоқчи бўлган фитначилар уни Акбарга қарши исён кўтаришга ундадилар. Байрамхоннинг қўзғолони Акбар томонидан икки марта бостирилди ва Байрамхон Акбарга бўйсунди. Унинг қўзғолонлари учун жазо сифатида Байрам барча имтиёзлардан маҳрум қилинди ва Акбар унинг олдига учта йўл қўйди: Калпи ва Чандери ерларидан яхши жогир, подшонинг махфий маслаҳатчиси лавозими ва Маккага саёҳат. Байрам Хон охирги вариантни танлади[23].

Акбар билан турмуш қуриш (1561-1605)

Маккага кетаётиб, Байрамхон 1561-йил 31-январда Гужаратнинг Патан шаҳрида отаси[24] 1555-йилда Маччивара жангида Байрамхонга қарши жангда ҳалок бўлган Муборакхон исмли киши бошчилигидаги афғонлар гуруҳи томонидан ҳужумга учради[24][25]. Байрамхоннинг қароргоҳи ҳам талон-торож қилинди ва бева қолган Салима Бегим ўгай ўғли Абдул Раҳим (тўрт ёшли) билан кўп қийинчиликлардан сўнг Аҳмадободга етиб келди. Акбар собиқ хонбобоси ва васийсининг вафоти ҳақидаги қайғули хабарни эшитиб, ҳайратда қолди. Унинг буйруғига кўра, Салима ва Абдул Раҳим катта ҳурмат ва эътибор билан саройга олиб келинди. Акбарнинг ўзи 1561-йил 7-майда Салима бегимга марҳум эри томонидан бобурийлар империясига кўрсатган зукко хизматлари учун уйланди ва уни ўзининг насл-насабига ўтказди[18][24]. Салима Акбардан тахминан уч ярим ёш катта эди ва унинг учинчи хотини бўлди[2].

Бой истеъдод эгаси Салима Акбарнинг Руқия Султон Бегимдан кейинги ардоқли хотини эди, лекин ундан улуғ наслга эга бўлган. Оналик авлоди бўйича император Бобурнинг набираси эди. Шундай қилиб, Салима Акбарнинг мартабали, бош хотинлардан бирига айланди[10]. Салима бутун турмуши давомида фарзанд кўрмади. Бироқ баъзи манбалар уни Акбарнинг ўғли Султон Мурод Мирзонинг онаси деб хато қилиб кўрсатишади[26]. „Жаҳонгирнома“да Мурод подшоҳ хизматкорининг ўғли эканлиги айтилади[27]. Аммо баъзи манбаларда Мариам-уз-Замоний Муроднинг туққан онаси сифатида тилга олинади. Бироқ, Мурод дастлабки йилларда Салима Султон Бегимнинг қарамоғига ишониб топширилган ва кейинчалик Салима Бегим 1575-йилда Ҳажга жўнаб кетганлиги сабабли онасининг қарамоғига қайтган.

Салима китобхон бўлганлиги сабабли, у император билан бўлган учрашувлари ва ишларнинг аҳволи ҳақида ҳисобот олиб борган. Шундай қилиб, Салима Акбар саройидаги энг муҳим аёллардан бирига айланган. 1575-йилда Салима холаси Гулбадан бегим ва бошқа кўплаб темурий хонимлар билан бирга ҳаж зиёратини адо этиш учун Маккага боради. Салима зиёратчиларга ҳамроҳлик қилган Акбарнинг ягона хотини эди[28]. Акбарнинг ўзи фақат Абул Фазлнинг илтимоси билан саёҳат қилишдан қайтган[29]. Акбарнинг ҳомийлигида юқори мартабали аёллар гуруҳи 1575-йил 15-октябрда Фатеҳпур Секрини тарк этди ва денгизга бориш учун бир йил вақт ўтказиб, 1576-йил 17-октябрда Маккага сузиб кетди. Айтишларича, улар уч ярим йил Арабистонда бўлиб, тўрт марта ҳажга бориб, 1582-йилнинг мартида уйларига Аграга қайтиб келишган[30].

Саройдаги сиёсий таъсири

Салима Акбар ва унинг ворис ўғли Салимга[3] катта таъсир кўрсатган ва ота-ўғилнинг ҳукмронлиги даврида бобурийлар саройида катта сиёсий таъсирга эга бўлган. Салима 1600-йилларнинг бошларида ота-ўғилнинг муносабатлари ёмонлашганида, Акбар ва Салим ўртасидаги келишув бўйича музокараларда ҳал қилувчи рол ўйнади ва охир-оқибат Салимнинг тахтга ўтиришига ёрдам берди[31]. 1601-йилда Салим Оллоҳободда ҳукм юритиб, отаси тириклигида „Салимшоҳ“ император унвонини олиши орқали Акбарга қарши қўзғолон кўтарди[13]. Салим Акбарнинг содиқ маслаҳатчиси ва яқин дўсти Абул Фазлнинг ўлдирилишини ҳам режалаштирган ва амалга оширган эди[32].

Бу ҳолат жуда оғир бўлиб, охир-оқибат Салима Султон бегим ва Ҳамида Бону Бегим Акбардан кечирим сўрашди. Акбар уларнинг тилакларини бажо келтирди ва Салимга подшо ҳузурига келишга рухсат берилди. Салима бегим шаҳзодага кечирим хабарини етказиш учун Оллоҳободга борди. У Фоте Лашкар исмли фил, махсус от ва фахрий либос билан борди. Салим уни илиқ кутиб олди ва у билан бирга Аграга қайтишга рози бўлди. Шаҳзода ниҳоят 1603-йилда ўгай онаси ва бувиси Ҳамида Бону Бегимнинг саъй-ҳаракатлари билан авф этилган[13].

Жаҳонгир даврида (Салим тахтга ўтиргач, ўзига шу номни танлаган) Салима бегим ўзининг сиёсий таъсирини бир неча бор намоён этган. 1605-йилда Акбар вафотидан кейин Салима Султон Мариам-уз- Замоний ва Шахринисо бегим бирга Жаҳонгирнинг тўнғич ўғли Хусрав Мирзони отаси ўрнига ўтқазмоқчи бўлганларни Жаҳонгирни олдига олиб келди[33]. У, шунингдек, қудратли Хон-и-Азам Мирзо Азиз Кўкани авф эттиртирди. Азиз Кўка Акбарнинг энг яқин кишиси бўлган, шунинг учун ўнлаб йиллар давомида ҳарамда катта лавозимларни эгаллаган. Кўканинг қизларидан бири Жаҳонгирнинг тўнғич ўғли Хусрав Мирзога турмушга чиққан ва Хусрав 1606-йилда отасига қарши қўзғолон кўтарганда, Азиз Кўка бошиданоқ бу фитнада бўлгани маълум бўлди. Салима Султон Бегим авф тиламаганда Азиз Кока албатта ўлим жазосини олган бўларди.

Жаҳонгир шу тариқа ҳарамнинг мўтабар кекса аёллари томонидан қилинган босим туфайли, ниҳоят, уни афв этган[34].

Вафоти

Салима 1613-йилда Агра шаҳрида касалликдан вафот этди. Жаҳонгирнинг буйруғи билан Салиманинг жасади Аградаги Мандаркар боғига қўйилди[35].

Жаҳонгир Салимани ҳам табиий фазилатлари, ҳам ўрганганлари учун мақтаб, „уни барча яхши фазилатлар билан зийнатланган эди. Аёлларда бундай маҳорат ва қобилият камдан-кам учрайди“[1] деган. Салима ўзини кўркам ва маданиятли аёл сифатида тарихга муҳрлади[35].

Улуғланиши

1. Салима Султон Бегим — Инду Сундаресаннинг мукофотга сазовор бўлган "Йигирманчи хотин" тарихий романидаги қаҳрамон (2002)[36].


2. Салима Зеэ ТВнинг Жодҳа Акбар драмасида Маниша Ядав томонидан ижро этилган[37][38].


3. Рия Дипси Сонй ТВнинг Бҳарат Ка Веэр Путра — Маҳарана Пратап тарихий драмасида Салима ролини ижро этган[39].


4. Парвати Сегҳал „ Cолорс“ телеканалининг Даастан-Э-Моҳаббат Салим Анаркали филмида Салимани тасвирлаган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Жаҳангир. Тҳе Тūзук-и-Жаҳāнгīрī ор Мемоирс оф Жāҳāнгīр. Мунширам Маноҳарлал, 1968 — 232-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Бурке, С. М.. Акбар: Тҳе Греатест Могул (эн). Мунширам Маноҳарлал Публишерс, 1989 — 143-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Ҳенрй Беверидге (26-март 1906-йил). „Жоурнал & Проcеэдингс оф тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал“ (инглизча). ИИ-жилд. Cалcутта: Асиатиc Соcиэтй. 509–510-бет. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)CС1 маинт: дате формат ()
  4. ↑ Саркар, Маҳуа. Висибле ҳисториэс, дисаппеаринг wомен продуcинг Муслим wоманҳоод ин лате cолониал Бенгал. Дурҳам: Дуке Университй Пресс, 2008 — 73-бет. ИСБН 9780822389033. 
  5. ↑ Гулбадан, п. 270
  6. ↑ трансл.. Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Неw Ёрк [у.а.]: Охфорд Унив. Пресс, 1999 — 140-бет. ИСБН 978-0195127188. 
  7. ↑ Кумар, эдитед бй Ричард М. Эатон, Мунис Д. Фаруқуи, Давид Гилмартин, Сунил. Эхпандинг фронтиэрс ин Соутҳ Асиан анд wорлд ҳисторй: эссайс ин ҳонор оф Жоҳн Ф. Ричардс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2013 — 145-бет. ИСБН 9781107034280. 
  8. ↑ Гулбадан, п. 276
  9. ↑ Гулбадан, п. 277
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 Фаcес оф тҳе феминине ин анcиэнт, медиэвал, анд модерн Индиа Босе: . Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2000 — 207-бет. ИСБН 9780195352771. 
  11. ↑ Натҳ, Ренука. Нотабле Мугҳал анд Ҳинду wомен ин тҳе 16тҳ анд 17тҳ cентуриэс А.Д., 1. публ. ин Индиа., Неw Делҳи: Интер-Индиа Публ., 1990 — 55-бет. ИСБН 9788121002417. 
  12. ↑ Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа (эн). Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1986 — 198-бет. ИСБН 9788120710153. 
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 Финдлй, п. 20
  14. ↑ Ҳаидар, Мансура. Индо-Cентрал Асиан релатионс: фром эарлй тимес то медиэвал период. Неw Делҳи: Маноҳар, 2004 — 296, 323-бет. ИСБН 9788173045080. 
  15. ↑ 15,0 15,1 Эралй, Абраҳам. Эмперорс оф тҳе Пеаcоcк Тҳроне: Тҳе Сага оф тҳе Греат Могҳулс. Пенгуин УК, 2007. ИСБН 9789351180937. „Анд Бирам Кҳан, wҳо wас тҳен ин ҳис фифтиэс, марриэд анотҳер ёунг cоусин оф Акбар, тҳе ричлй талентед Салима Бегум, даугҳтер оф Ҳумаюн'с систер Гулрукҳ.“ 
  16. ↑ Финдлй, п. 112
  17. ↑ Финдлй, п. 113
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 Натҳ, Ренука. Нотабле Мугҳал анд Ҳинду wомен ин тҳе 16тҳ анд 17тҳ cентуриэс А.Д., 1. публ. ин Индиа., Неw Делҳи: Интер-Индиа Публ., 1990 — 58, 63-бет. ИСБН 9788121002417. 
  19. ↑ Гулбадан, п. 57
  20. ↑ Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1986 — 198-бет. ИСБН 978-8120710153. 
  21. ↑ Гулбадан, п. 278
  22. ↑ Робинсон, Аннемариэ Счиммел. Тҳе эмпире оф тҳе Греат Мугҳалс : ҳисторй, арт анд cултуре; транслатед бй Cоринне Аттwоод ; эдитед бй Бурзине К. Wагҳмар ;, Ревисед, Лаҳоре: Санг-Э-Меэл Пуб., 2005 — 34-бет. ИСБН 9781861891853. 
  23. ↑ 23,0 23,1 Чандра, Сатиш. Медиэвал Индиа: фром Султанат то тҳе Мугҳалс, Ревисед, Неw Делҳи: Ҳар-Ананд Публиcатионс, 2005 — 97-бет. ИСБН 9788124110669. 
  24. ↑ 24,0 24,1 24,2 Эдwардес, С. М.. Мугҳал руле ин Индиа. Неw Делҳи: Атлантиc Публишерс анд Дистрибуторс, 1995 — 27-бет. ИСБН 9788171565511. 
  25. ↑ Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1986 — 207-бет. ИСБН 978-8120710153. 
  26. ↑ Тҳе Cамбридге Шортер Ҳисторй оф Индиа Додwелл: . Cамбридге Университй Пресс, 1934 — 352-бет. 
  27. ↑ трансл.. Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Неw Ёрк [у.а.]: Охфорд Унив. Пресс, 1999 — 37-бет. ИСБН 9780195127188. 
  28. ↑ Лал, Рубй. Доместиcитй анд поwер ин тҳе эарлй Мугҳал wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2005 — 210-бет. ИСБН 9780521850223. 
  29. ↑ Ричардс, Ж.Ф.. Мугҳал эмпире, Трансферред то дигитал принт., Cамбридге, Энг.: Cамбридге Университй Пресс, 1995 — 31-бет. ИСБН 9780521566032. 
  30. ↑ Финдлй, п. 121
  31. ↑ Фаруқуи, Мунис Д.. Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире, 1504–1719. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2012 — 148-бет. ИСБН 9781107022171. 
  32. ↑ Ричардс, Ж.Ф.. Мугҳал эмпире, Трансферред то дигитал принт., Cамбридге, Энг.: Cамбридге Университй Пресс, 1995 — 55-бет. ИСБН 9780521566032. 
  33. ↑ Хавиэр, Жесуит (1606). „Миссоэс Жесуитас На Индиа“. Бритиш Либрарй Лондон, МС 9854. 44-бет. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  34. ↑ Финдлй, Эллисон Банкс. Нур Жаҳан, эмпресс оф Мугҳал Индиа. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1993 — 122-бет. ИСБН 9780195360608. 
  35. ↑ 35,0 35,1 Гулбадан, п. 279
  36. ↑ Сундаресан, Инду. Тwентиэтҳ wифе : а новел, Папербаcк, Неw Ёрк: Wашингтон Сқуаре Пресс, 2002. ИСБН 978-0743428187. 
  37. ↑ Талрежа. „Жодҳа Акбар: Ражат Токас эарнс тҳе титле оф Акбар!“. Боллйwоодлифе.cом (19-июн 2014-йил). Қаралди: 19-феврал 2017-йил.
  38. ↑ „Ин пиcс: Меэт Маниша Ядав ака Салима Бегум оф Жодҳа Акбар ин реал лифе“. Даилйбҳаскар.cом (12-май 2014-йил). 2017-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
  39. ↑ ИАНС. „Рия Деэпси то энтер 'Бҳарат Ка Веэр Путра – Маҳарана Пратап' – Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа (2-феврал 2015-йил). Қаралди: 19-феврал 2017-йил.