Salimjon Hamidov
Салимжон Саломович Ҳамидов (1920-йил 29-декабр Бухоро – 1973-йил 19-август) -кандакор, сулола давомчиси; Ўзбекистон халқ рассоми (1972). Ҳунарни отаси – кандакор уста Абдусалом Ҳамидовдан ўрганган. Ҳамидов металл ва мармарга ўйиб нақш ишлашни пухта эгаллаган; ёшлигидан отасининг шогирдлари қаторида мураккаб ўйма нақшларни ишлай бошлаган; металл буюмлар безак мужассамотларини янги мавзулар билан бойитди (мас, патнисга ишланган „Ўзбекистоним“ мужассамоти, 1969 ва бошқалар), безакларда Бухоро меъморий ёдгорликларини акс эттирди. Металл ва мармарга ўииб нақш ишловчи кўплаб шогирдлар етиштирди, унинг ташаббуси билан Бухорода кандакорлик мактаб устахонаси ташкил этилган (яна қаранг Бухоро кандакорлик мактаби).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |