Saljuq
Салжуқ ёки Салжуқбек ибн Дўкак — (араб ёзуви: سلجوق, туркча: Селçук) (тахминан ИХ аср охири —Х аср охири, Жанд) — ҳарбий саркарда, салжуқийлар сулоласи бобокалони; туркманларнинг қиниқ уруғидан. Отаси амир Дўкак (туркча: Тўкак — темир ўқ) хазарлар хоқони ҳарбий хизматида бўлган.
Салжуқ ёшлигидан жасур саркарда бўлган. Рашидуддиннинг ёзишича, Салжуқнинг 5 та ўғли: Исроил (Арслон ябғу), Микоил, Мусо ябғу, Юсуф ва Юнус бўлган. Салжуқ ўғиллари ва ўзига тобе уруғдошлари (жами 100 жангчи) билан 1500 туя, 50000 қўй ва кўплаб отларни олиб, Жанд атрофларига кўчиб ўтган (985) ва чорвадорлик билан шуғулланган. 992-йилда Жанд ҳукмдори билан иттифоқ тузиб, ўз уруғдошлари билан биргаликда ислом динини қабул қилган ва ўғуз ябғуларига қарши курашган. Чорвадорлар ўртасида ислом динини тарқатганлиги учун Салжуққа "Малик ал-Ғозий" унвони берилган. У Янгикент ва Жанд атрофларини Али ябғу ҳукмронлигидан халос қилиб, ўз ҳокимиятини ўрнатган.
Ибн ал-Асирнинг ёзйшича, Салжуқ 107 (баъзи манбаларда 100) ёшга кириб вафот этган. Унинг вафотидан сўнг ўғиллари: Микоил, Мусо, Арслон (Исроил) каби амирлар бошчилигидаги салжуқийлар Сомонийларнинг ижозати билан Зарафшон водийсидаги Нури Бухоро (Нурота) атрофларида кўчиб юрганлар (Х аср охирлари). Гардизий (ХИ аср) ўз асарида сўнгги сомоний Мунтасирнинг қорахонийлардан Наср Илекхонга қарши олиб борган курашига 1003—04 йилларда салжуқийлар ёрдам берганлигини таъкидлайди. Салжуқ авлодлари — Микоилнинг ўғиллари: Тўғрулбек ва Чағрибек ХИ аср 30-йилларида салжуқлар — ўғузларнинг ҳаракатига бошчилик қилиб, Салжуқийлар давлатини тузишган.
Салжук бей Буюк Салжуқийлар туркман империясиниг отаси хисобланади.
Манбалар
ЎзМЕ. С ҳарфи, 70-бет, Тошкент, 2000-йил.
Маҳмуд Кошғарий, Девону луғотит турк, 1жилд, Тошкент, 1960.
Садриддин Али ал-Хусайни, Ахбар ад-даулат ас-Селджукийя (Зубдат аттаворих), Москва, 1980.
Абул-Фазл Байҳақи, История Ма’суда (Тарихи Масъудий) (1030—1041), Москва, 1969.