Саллй Рооней(1991-йилнинг 20-февралида туғилган)- ирландиялик ёзувчи ва ссенарийнавис. Рооней шу пайтгача учта романини нашр этган. Булар:"Cонверсатионс wитҳ Фриэндс"(2017), „Нормал Пеопле“(2018) ва „Беаутифул Wорлд,Wҳере Аре Ёу“(2021).Биринчи иккитаси „Нормал Пеопле“(2020) ва „Cонверсатионс wитҳ фриэндс“(2022) теливизор мини-сериалларига мослаштирилган.

Ҳаёти ва ижоди

Рооней 1991-йилда Маё округининг Каслебар шаҳрида туғилган[1].Ўша ерда ўсган ва ҳозир ҳам шу жойда яшайди. Унинг отаси Киэран Рооней Телеcом Éиреанн компаниясида ишлаган, онаси Мариэ Фаррелл эса санъат марказида бошлиқ бўлиб ишлаган. Роонейнинг акаси ва битта синглиси бор. Саллй рооней Дублиндаги Тринитй коллежида инглиз тилини ўрганган ва 2011-йилда олим этиб тайинланган[2].Кейинчалик ўша ерда сиёсат бўйича магистрлик даражасини бошлаган аммо ўқишни тугатмаган, бунинг ўрнига Америка адабиёти бўйича 2013-йилда магистр даражасини олади. Дублиндаги Тринитй коллежида ўқиётганда Рооней университет мунозарачиси бўлган ва охир-оқибат 2013-йилда Европа университетлари ўртасидаги баҳс-мунозара чемпионатида энг яхши дебатчи бўлган. Ёзувчи бўлишдан олдин у ресторанда администратер бўлиб ҳам ишлайди. Рооней ўзининг биринчи романини 15 ёшида ёзди ва буни „абсолуте траш“ дейди яъни бу асар яроқсиз деб айтади. Унинг биринчи нашр этилган асарлари ўрта мактабда ўқиб юрганида „Тҳе Стингинг Флй“ журналидаги иккита шеъри ҳисобланади.2014-йилнинг Рооней охирида доимий равишда ёзишни бошлайди. Рооней Америка адабиёти бўйича магистратурада ўқиётганда „Cонверсатионс wитҳ фриэндс“ романини тугатади. Унинг иши танқидчилар томонидан эътироф этилади ва минг йилликнинг энг яхши ёзувчиларидан бири деб айтилади.Тиме журналида эса 2022-йилда дунёдаги энг нуфузли 100 кишилар орасига киритилади[3].Рооней болалигидаги она шаҳри Кастлебарда яшайди ва математика ўқитувчиси Жоҳн Прасифка билан оила қуради.

Мукофотлари

Рооней шу йиллар давомида турли хил мукофотларни қўлга киритади[4]:

  • Тҳе Сундай Тимес Ёунг Wритер оф тҳе Еар(2017)
  • Ириш Боок Аwардс Новел оф тҳе Еар – Нормал Пеопле(2018)
  • Cоста Боок Аwардс – Нормал Пеопле(2018)
  • Энcоре Аwард – Нормал Пеопле(2019)
  • Далкей Литерарй Аwардс – Беаутифул Wорлд, Wҳере Аре Ёу(2022)

Манбалар

  1. ↑ „ҳттпс://www.эасонс.cом/аутҳор-пагес/саллй-рооней“ (инглизча). Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Олимларнинг исимлари ройҳати“. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Тиме журнали 2022“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
  4. ↑ „Саллй Рооней мукофотлари“. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.