Salmanasar
Салманасар — Оссурияда ҳукмронлик қилган шоҳлар номи.
С. И — шоҳ (анъанавий санага кўра, мил. ав. тахминан 1280—60). Митанни давлатига қарши отаси Ададнирари И томонидан бошланган урушни давом этгирган. Митанни қўшинлари ва кўмакчи хетт ва оромий отрядларини тормор қилиб, амалда Митаннини йўқ қилган. С. И қўшинларини Кархемишга юриши хеттлар ва Мисрга хавф туғдирган. Бу Хетт подшоси Хаттусили ИИИ ва Миср фиръавни Рамсес ИИ ўртасида сулҳ тузилишини, шунингдек, ХеггБобил иттифоқини қайтадан тикланишини тезлаштирган. Шимолида С. И Урарту қабилалари уюшмасини мағлубиятга учратган.
С ИИИ — шоҳ (мил. ав. 859—825 ёхуд 824). Ашшурнасирпал ИИ (Ашшурнацирапал)нинг ўғли ва вориси. БитАдини подшолигини (Фрот дарёсини ўрта оқими бўйлари) тобе этган ва Шимолий Суриядаги бир қатор давлатларга ўлпон тўлаш мажбуриятини юклаган. С. ИИИ нинг Дамашқ подшолигини эгаллаш учун қилган ҳаракати зое кетган. С. ИИИ Финикиянинг савдо шаҳарлари ва Исроил подшолигидан ўлпон олиб турган. Шарқда Мидия ва Урартуга қарши талончилик юришлари қилган.
С В — шоҳ (мил. ав. 727—722). Тиглатпаласар ИИИ нинг ўғли ва вориси. Айни вақтда Бобил подшоси (Улулай номи билан) бўлган. Тир ва Исроил подшолигига қарши ҳарбий юришлар қилган. Муқаддас ибодатхоналар жойлашган шаҳарларнинг (Ашшур, Сиппар, Ниппур ва Бобил) даҳлсизлигини бекор қилган, улар зиммасига солиқ тўлаш ва турли мажбуриятларни юклаган. 722-йил Самария қамали чоғида тахтдан ағдарилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |