Салме Канн (1881-йил 31-январ, Канепи, Россия империяси – 1957-йил 26-октябр, Тарту, Эстония) – эстониялик вокал ва хор ўқитувчиси[1][2][3]. Маълум бир муддат ҳамширалик билан ҳам шуғулланган.

Салме Канн
Таваллуди 31-январ 1881-йил
Вафоти 26-октябр 1957-йил(1957-10-26)
(76 ёшда)
Тарту, Эстония
Касби Ўқитувчи

Ҳаёти ва таълими

Салме Канн Россия империясининг Ливония губернаторлигига қарашли Канепи шаҳрида оддий мактаб ўқитувчиси Ҳанс Канн (1849—1932) ва Лииса Каннларнинг (1856—1936) оиласида туғилган. Унинг опаси Каллиста Канн катта тилшунос олим бўлган. Салме Канн Санкт-Петербург консерваториясида қўшиқчилик бўйича таҳсил олган. Унга консерваторияда 1902-йилдан 1904-йилгача Элизавета Фёдоровна Зwанзигер, 1904-йилдан 1906-йилгача бўлган даврда Cаролина Ферни, 1906—1907-йиллар мобайнида эса Тҳеодор Лесчетизкй устозлик қилган. У консерваторияни 1908-йилда муваффаққиятли тамомлаган[4][5]. Кейинчалик эса 1908-йилда Милан, 1909-йилдан 1910-йилгача Флоренсия шаҳарларида ҳам таълим олган[1].

Фаолияти

Салме Канн 1911-йилда яна Эстонияга қайтиб келган. Биринчи жаҳон уруши пайтида у Москва, Воронеж ва Пенза каби шаҳарларда ҳамшира бўлиб ишлаган. 1920-йилдан бошлаб эса Тарту шаҳрида яшай бошлаган. 1920—1930-йилларда Тартуда қўшиқчилик бўйича шахсий ўқитувчиси бўлиб ишлаган[3]. 1926-йилда у Тарту аёллар уюшмасида Валгелинди аёллар хорига асос солган ва унинг раҳбари бўлиб ишлай бошлаган. 1928-йилда эса Салме Канн бошчилигида Тарту аёл қўшиқчилари жамияти ташкил этилган[1].

Салме Канн 1940-йилдан 1957-йилгача Тарту шаҳридаги мусиқа мактабида мумтоз мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаган[1][5][6]. 1944-йил 25-августдан 8-октябргача эса вақтинчалик мактаб директори вазифасини бажариб турган[7]. Салме Канн ўз фаолияти давомида Маргарита Миглау, Калмер Тенносаар ва Ҳеле Раҳн каби машҳур шогирдлар чиқарган[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Аинсоо, Лембит; Аинсоо, Уно. 1000 тартласт лäби аэгаде. Тарту: МТÜ Лиивимаа Мäлу, 2003 — 148-бет. 
  2. ↑ „Тäҳтпäэви жаануарис 4.“. Коит (2011-йил 22-январ), с. 16. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ээлҳеин, Эла. Ээсти муусика биограафилине лексикон. Таллинн: Валгус, 1990 — 71-бет. 
  4. ↑ Тамул, Сирже. Вита аcадемиcа, вита феминеа: артиклите когумик. Тарту: Тарту Üликооли Киржастус, 1999 — 190-бет. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Ида, Оскар. Эстонские были. Нарва: Сата, 2007 — 207-бет. 
  6. ↑ „Эрна Сааре мäлестуси“. Ҳеино Эллери Муусикакоол. Тарту: Ҳеино Эллери Муусикакоол. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  7. ↑ „Ажалуго: Директорид“. Ҳеино Эллери Муусикакоол. Тарту: Ҳеино Эллери Муусикакоол. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  8. ↑ Куцч, Карл-Жосеф; Риэменс, Лео. Гроßэс Сäнгерлехикон, вол. 4. Мунич: К. Г. Саур, 2003 — 3119-бет.