Салмо бинт Умайс (араб. سلمى بنت عميس) Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобияларидан эди.

У Хас’ам қабиласидан эди. Унинг отаси Умайс ибн Маод, онаси Ҳимяр қабиласидан Ҳинд бинт Авф эди. Унинг туғишган ака-укалари Асмо бинт Умайс ва Авн ибн Умайс бўлиб, она томондан ўгай укалари Маймуна бинт Ҳорис, Лубоба бинт Ҳорис ва Маҳмия ибн ал-Жаз’ий эди. Салмо ва унинг синглиси Асмо исломни биринчи қабул қилганлардан эди.

Салмо Ҳамза ибн Абдулмутталибга турмушга чиқади ва уларнинг Умома исмли бир қизлари бўлади. Салмо ва Умома 622-йилда Мадинага ҳижрат қилишган. Аммо Ҳамза Уҳуд жангида шаҳид бўлгач, Маккага қайтишган. Кейин Салмо Бакр қабиласининг Лайс уруғидан бўлган Шаддод ибн ал-Ҳадга турмушга чиққан ва ундан Абдуллоҳ исмли ўғил кўрганМуҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир, вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, п. 199. Лондон: Та-Ҳа Публишерс[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Ибн Саад/Беwлей п. 199. Муҳаммад ибн Умар ал-Wақиди.
  2. ↑ Китаб ал-Магҳази. Транслатед бй Фаизер, Р. (2011).
  3. ↑ Тҳе Лифе оф Муҳаммад, пп. 363-364. Лондон & Неw Ёрк: Роутледге