Salmonellyozlar
Салмонеллёз — зооантропоноз, яъни ҳам ҳайвонлардан, ҳам одамлардан юқадиган ва кўпинча гастроэнтерит симптомлари билан, баъзи ҳолларда эса тарқоқ инфексия белгилари билан таърифланадиган ўткир юқумли ичак касаллигидир.
| Солмонелла бактериялари | |
|---|---|
|
Салмонелла тйпҳимуриум | |
| ичак бактериялари | |
| КХК-10 | А02.0 |
| МедлинеПлус | 000294 |
Этиологияси[1]
Салмонеллёзни қўзғатувчи микроблар салмонеллалар авлоди ва ичак бактериялари гуруҳига мансубдир. Кўриниши таёқчага ўхшайди. Хивчинлари бор, спора ва капсула ҳосил қилмайди. Ҳамма озуқа муҳитларида кўпаяверади. Салмонеллалар факултатив анаэробдир, улар парчаланганда эндотоксин ажралиб чиқади. Эндотоксиннинг термостабил О-антигени, термолабил Ҳ-антигени ва капсуласига мансуб юза жойлашган Ҳ-антигени бор. Салмонеллалар О-антигенининг хилига қараб бир неча серологик О гуруҳига бўлинади. Ҳар бир О гуруҳида Ҳ антигенининг ички тузилишига қараб бир-биридан фарқ қиладиган бир неча сероварлар мавжуд. Салмонеллаларнинг 2000 га яқин серологик хиллари маълум боииб, улардан 700 тадан кўпроғи одамларда учрайди. Уларнинг қуйидагилари тез-тез учраб туради: С. ҳеиделберг, С. тйпҳимуриум, С. энтеритидис, С. рапата, С. инфантис, С. неwпорт, С. агона, С. дербй, С. лондон. Салмонеллалар ташқи муҳитда анча чидамлидир: сувда 120 кун, гўшт, колбаса ва шулар каби озиқаларда 2-4 ойгача, сутда 10 кунгача, сарёғда 4 ойгача, пишлоқда 1-йилгача, тупроқда 18 ойгача тирик сақлана олади. Ба’зи маҳсулотларда, масалан, гўштда улар тирик сақланибгина қолм ай, балки к ўпаяди ҳам , бунда маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва мазаси ўзгармайди. Тузлаш ва дудлаш уларга кам таъсир қилади.
Эпидемиологияси


Инфексиянинг асосий манбаи — уй ҳайвонлари (қорамол, чўчқа, от, эшак, мушук, ит), паррандалари (товуқ, ўрдак, ғоз, каптар), ёwойи ҳайвонлар (кемирувчилар, тулкилар), балиқлар ва бошқа ҳайвонлардир. Салмонеллалар шу ҳайвонларнинг сути, сийдиги, ахлати, соиаги билан ташқарига чиқиб, тупроқ, яйлов ерлар, сув ҳавзалари, ўт-хашакка тушади ва буларни юқумли қилиб қўяди. Салмонеллалар билан ифлосланган гўшт ва сут маҳсулотларини, балиқ, тухум ва бошқа маҳсулотлами истеъмол қилиш оқибатида касаллик одамларга юқади. Салмонеллёз билан оғриган бемор ва бактерия ташиб юрувчи одам ҳам инфексия манбаи бўлиб ҳисобланади. Бундай кишиларнинг озиқ-овқатга алоқадор жойда, шунингдек болалар муассасаларида ишлаши жуда ҳавфлидир. Салмонеллёз мулоқот йўли билан ҳам юқиши мумкин. Бунда у салмонеллалар билан ифлосланган идиш товоқлар, ўйнчоқлар ва бошқа буюмлар орқали юқади. Ва ниҳоят, салмонелла ҳаво-чанг орқали юқиши ҳам мумкин, чунки салмонеллалар 20—25 даражали ҳароратда 80 кунга қадар тирик сақлана олади. Ёз ва куз ойларида салмонеллалар билан ифлосланган бирор овқатни бирданига кўп одам истеъмол қилиши натижасида (масалан, тўй-ҳашамда) Салмонеллёз баъзан эпидемия кўринишида учрайди. Ўша овқатдан истеъмол қилганларнинг деярли ҳаммаси бир-икки кун ичида касалланади.
Патогенези
Салмонеллалар овқат орқали меъда-ичак йўлига тушади. Меъдада хлорид кислота таъсирида салмонеллаларнинг кўпчилиги ҳалок бўлади. Озиқа моддалари ичида ўралиб қолганлари бу ноқулай шароитни енгиб ўтиб, ингичка ичакка тушади, сўнгра ичак шиллиқ пардасидаги ретикулоэндотелиал тўқимага киради ва шу ерда кўпая бошлайди. Салмонеллалар лимфа томирлари бўйлаб мезентериал тугунлар - чарви лимфа тугунларига ўтади ва шу жойда баъзан ҳаммаси ҳалок бўлиб кетади, унда лимфоцитлар ва макрофаклар катта рол ўйнайди. Баъзи ҳолларда чарви лимфа тугунларидаги фагоцитларда салмонеллалар узоқ вақт ҳалок бўлмай тирик сақланиши мумкин. Ана шу салмонеллалар қайтадан лимфа томирлари орқали ичакка тушади. Бунда касаллик симптомлари бўлмайди ва одам бактерия ташувчи бўлиб қолади. Кўпинча мезентериал лимфа тугунларида (чарви безларида) салмонеллалар кўринишида давом этади. Уларнинг бир қисми парчаланиб эндотоксин ажралиб чиқади. Эндотоксин ҳар хил аъзо ва тизимларга таъсир қилади ва бунинг натижасида аденилациклаза фаоллашади, ҳужайраларда биологик фаол моддалар миқдори кўпаяди. Натижада энтерит бошланади. М эъда-ичак йўли фаолияти бузилади. Эндотоксин таъсирида вазомотор фалаж кузатилиб, қон босими пасайиб кетади. Бош мия фаолияти ҳам токсин таъсирида бузилади ва тиф ҳолати пайдо бўлади. Токсиннинг мияга таъсири натижасида гипотермия бошланади, нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказлар фаолияти издан чиқади. Токсин таъсирида сув-тузлар алмашинуви бузилиб, организмни сувсизланиш (дегидратация) ҳолатига келтириб қўяди. Салмонеллалар зўр бериб кўпайши ва кўплаб парчаланиши натижасида ажралган эндотоксин шок ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. Эндотоксик шок юз берганда қоннинг ивиш тизими зарарланади. микросиркуляция издан чиқади ва тўқималарда кислород этишмайди (гипоксия), бу эса ўз навбатида моддалар алмашинувининг бузилиши, асидоз бошланиши, қонда мочевина ва қолдиқ азотнинг кўпайшига, ҳар хил аъзолар ҳужайраларининг дистрофия ва некрозга учрашига сабабчи бўлади. Шундай қилиб, Салмонеллёз патогенези м оҳият-эътибори билан
токсинемия ва бактеремияга боғлиқ. Кейинчалик организмнинг ҳимоя механизмлари кучайиб, қондаги салмонеллаларни ретикулоэндотелиал система ва паренхиматоз аъзолар қамраб олади ва аста-секин парчалайди, бунинг натижасида организм салмонеллалардан халос боиади. Бемор организмининг ҳимоя қуwати этарли боим аган ҳолларда у бактерия ташувчи боииб қолади. Бактеремия қисқа муддат давом этган ҳолларда Салмонеллёзнинг гастроинтестинал шакли шаклланади. Организм куч-қуwати кам бўлганда (болалар ва қариларда) бактеремия узоқ чўзилади ва Салмонеллёз тарқоқ шаклга айланиб кетади[2].
Патологик анатомияси
Машҳур олим И.В. Давидовский Салмонеллёзнинг икки шаклланишини ажратади: 1. Токсик шакли — бу шаклида м э’да-ичак ё'ли шиллиқ пардаси шишган ва унга қон қуйилган бо'лади.
2. Септик-пиемик шакли. Бунда ичак шиллиқ пардасида ўзгаришлар жуда кам бўлади. Аммо ички органлар, айниқса ўпкада жуда кўп метастатик йирингли ўчоқлар топилади.
Клиникаси
Яширин даври 6—8 соатдан 2—3 кунгача чўзилади. Кўпинча 12—24 соат давом этади. Салмонеллёзнинг қуйидаги клиник шакллари учрайди (1-жадвал):
| 1-жадвал | |
| Клиник шакллари | Қанчалик к ўп
учрайди |
| 1. Гастроинтестинал шакли (токсикоинфексия)
Гастрит |
75-90% |
| Гастроэнтерет | 5-10% |
| Гастроэнтероколит | 70-80% |
| 2.Тарқоқ шакли | 3-9 0 % |
| Тифга ўхшаш шакли | |
| Септик шакли | |
| 3.Субклиник шакли. Бактерият ашувчилик |
Гастроинтестинал шакли. Касалликнинг бу хили тўсатдан бошланади ва диспептик аломатлар билан таърифланади. Одатда бемор аъзойи бадани титраб, ҳарорати кўтарилади ва гастрит, гастроэнтерит симптомлари яққол кўринади. Ҳарорат 3—4 кундан сўнг пасаяди. Касалликнинг бу хили ўткир гастрит, гастроэнтерит, гастроэнтероколит кўринишида ўтади.
0‘ткир гастрит. Бемор дармони қуриб, кўнгил айнийди, иштаҳаси бўғилади. Боши, қорни оғрийди, бадани қақшайди, ҳарорати сал кўтарилади (субфебрил даражагача). Кўпинча бемор бир ёки бир неча марта қайд қилади. Баъзан умуман қусмайди. Беморнинг ранги оқарган, тили караш билан қопланган бўлиб, пулси тез уради, қорни оғрийди, 1—2 кун ичида соғайиб кетади.
Ўткир гастроэнтерит. Салмонеллёзнинг бу кўриниши кўп учрайди. Тўсатдан бошланади. Бемор эти увишиб, қалтирайди, ҳарорати кўтарилиб, 2 -4 кун юқори даражада туради. Кўнгли айнаб, кетма-кет қусади, сўнгра шир-шир ичи кета бошлайди. Бир кеча кундузда беморнинг 15 марта ичи кетади. Бемор ахлати суюқ, яшил рангда ва жуда сассиқ
боиади. Беморнинг аҳволи анчагина оғир бўлади, дармони қурийди, аъзойи бадани сирқиллаб, безовта қилади, иштаҳаси йўқолади. Кўпчилик беморларнинг ранги одатда оқариб туради, лекин баъзан бир оз қизариши ҳам мумкин, лабига учуқ тошади. Томири тез уради, қон босими пасаяди. Тили қалин оқ ёки кулранг караш билан қопланади. Баъзан коллапс бошланиши мумкин.
Қон текширилганда гемоглобин ва лейкоцитларнинг сони озгина кўпайгани, ЭCҲТ м эъёрда экани аниқланади. Салмонеллёзнинг бу кўриниши 1—4 кун давом этади, баъзан узоқроқ чўзилади. Ўткир гастроэнтерит енгил, ўрта оғир ва оғир ўтиши мумкин. Салмонеллёзга алоқадор ўта ўткир гастроэнтерит аwало кучли интоксикация билан таърифланади. Беморнинг тўсатдан эти увишиб, қалтирайди ва ҳарорати кўтарилади, боши айланиб, қаттиқ оғрийди. Касаллик бошланишидаёқ коллапс бўлиши мумкин. Бем ор кетм а-кет қусаверади, бетўхтов шир-шир ичи кетади. Бемор ахлати худди вабо касаллигидек ёвғон хўрдага ўхшайди. Кўп ўтмай организмда сувсизланиш ҳолати бошланади. Бемор биринчи куниданоқ озиб кетади,
кўзлари ичига тушиб, юзи чакак бўлиб қолади, умуман ранги соииб, кўкимтир тус олади. Қон босими пасаяди, олигурия ёки анурия бўлади. Беморнинг овози чиқмайди, оёқ-қои мускуллари тортишиб оғрийди. Кўпинча пневмония, нефрозонефрит аломатлари аниқланади. Ўз вақтида тегишли даво чоралари амалга оширилмаса бемор нобуд боииши мумкин.
Салм онеллезнинг гастроэнтероколитик хилида юқорида айтилган симптомлардан ташқари колит синдроми аниқланади. Камдан-кам ҳолларда беморда фақат колит синдроми боиади, холос. Бунда йўғон ичакнинг ҳаммаси зарарланади. Ректоскоп билан текширилганда катарал, катарал-геморрагик проктосигмоидит ҳолати кўрилади[1].
Тарқоқ шакли
Бу шаклдаги касалликнинг асосий симптоми ҳароратнинг юқори кўтарилишидир. Касаллик баъзан ҳарорат кўтарилишидан ташқари гастроэнтерит аломатлари билан бошланади. Бошқа ҳолларда фақат ҳарорат кўтарилади ва интоксикация аломатлари боиади. Беморнинг боши, мускуллари оғрийди, уйқуси бузилади. Кўзи ва шиллиқ пардалири сал сарғиш тусга киради. Кўкрак ва қорин терисида тошма кўринади. Кўпинча учуқ тошади, пулс сони камаяди (нисбий брадикардия), юрак тонлари бўғиқлашиши, тилни караш босади, қорни дам бўлиб, жигар ва талоқ
катталашади. Бемор дармони қуриб, бўшашган ҳолда жим ётади. Баъзан менингоэнсефалит белгилари аниқланади. Бошқа ҳолларда ўткир гломерулонефрит, нефрозонефрит, некротик нефроз ва пиелит ҳамда систит аломатлари кўрилади.
Салмонеллёзнинг септик шакли — узоқ давом этадиган ҳарорат, қайта-қайта эт увишиб бадан қалтираши ва турли септик асоратлар билан таърифланади. Бемор баъзан худди қорин тифидагига ўхшаб бўшашган ҳолда карахт бўлиб ётади. Салмонеллёзнинг тифга ўхшаш шакли деб шунга айтилади. Қон текширилганда баъзан лейкопения, нисбий лимфоцитоз аниқланиди. Бошқа ҳолларда худди сепсисдагига ўхшаш гипохром анемия, лейкоцитоз, ЭCҲТ тезлашган боиади. Салмонеллёзнинг тарқоқ шакли 6—10 кун, баъзан 3—5 ҳафтагача чўзилади.
Бактерия ташувчилик
Кўпинча бактерия ташувчилик ҳодисаси аксари Салмонеллёз касаллигидан соғайган кишиларнинг баъзиларида аниқланди. Жуда камдан-кам ҳолларда касал боимаган шахсларда ҳам
учрайди. Бактерия ташувчилик қисқа муддатли ва узоқ чўзиладиган боииши мумкин. Салмонеллалар одам организмида сапрофитлар тариқасида узоқ яшаши мумкин. Турли сабаблар таъсирида организмнинг ҳимоя кучлари сусайса, бояги сапрофит салмонеллалар фаоллашиб, кўпая бошлайди ва касалликга сабаб боиади.
Лаборатор ташхисоти
Бактериологик ва серологик усуллар қўлланади. Бактериологик усулда беморнинг қони, ахлати, қусуқ массаси, сийдиги, меъда ювиндиси, ўн икки бармоқ ичагидан зонд ёрдамида олинган
шилимшиқлар тегишли озиқа муҳитига экилади. Серологик усул ёрдамида бемор қонида антитаначалар бор-йўқлиги аниқланади. Антитаначалар қонда касалликнинг 5—7 кунларидан бошлаб пайдо боииб, кейинги титри ортиб боради. Кўпинча агглютинация реаксияси қўйилади. Эгри агглютинация реаксияси ва комплементни богиаш реаксияси %сезувчандир. Салмонеллаларни аниқлаш мақсадида иммунофлюорессент усулидан ҳам фойдаланилади.
Қиёсий ташхисоти
Салмонеллёзни ичбуруғ, вабо, заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланиш ва миокард инфарктидан фарқлаш зарур. Ичбуруғда бемор қорнининг чап том они бураб оғрийди,
кучаниқ безовта қилади, ахлати қон аралаш шилимшиқдан иборат боииб, оз-оздан келади, ҳиди боимайди. Ректоскопияда йўғон ичак шиллиқ пардасининг қизариб яллиғ-
ланганлиги, эрозия ва яралар борлиги кўринади. Лаборатория усули билан текширилганда тегишли ижобий натижалар олинади. Вабода ҳарорат кўтанимайди, қорин оғримайди, кўнгил айнимайди,
касаллик ич кетишдан бошланади, ахлати ҳидсиз, худди ёвғон хўрдага ўхшаш боиади. Организмда сувсизланиш белгилари пайдо боиади, оёқ-қои мускуллари, айниқса болдир мускуллари тортишиб оғрийди. Вабо ташхиси тўғрисидаги масала бактериологик усул билан текширилганда ахлатда ёки қусуқда вибрион топилгач, узул-кесил ҳал боиади. Кимёвий моддалар билан заҳарланиш (хлорорганик ва фосфорорганик моддалар билан) юз берганида одамни ҳиқичоқ тутади, кўкраги қисиб, тили, томоғи, кўзи ачишаверади, қулоғи шанғиллайди. Кўздан ёш
оқиб, қўллар қалтирайди, оёқ-қои мускуллари бўшашади. Миокард инфаркти кўпинча кексайиб қолган кишиларда учрайди. Миокард инфарктидан олдин одатда кўкракнинг чап томонида вақтивақти билан стенокардия хуруж қилиб туради, яъни беморни юрак соҳасидаги оғриқ безовта қилиб туради. Инфаркт кучли оғриқдан бошланади. Инфарктнинг гастритик шаклида
(асосан ошқозон соҳасида, яъни киндикдан юқорида кучли оғриқ безовта қилади) оғриқ тўш суяги, курак ва қоига ўтади (иррадиация). Бундан ташқари миокард инфарктида юрак чап қоринчаси фаолиятининг сустлигига хос симптомлар масалани ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Давоси
Салмонеллёзнинг гастроинтестинал шаклида асосан патогенетик даволаш усуллари амалга оширилади. Улар қуйидагилар:
1. Дезинтоксикационтерапия.
2. Сув-электролит алмашинувини м эъёрлаштириш.
3. Гипоксемия ва метоболик асидозга қарши чоралар.
4. Гемодинамикани меъёрда сақлаб туриш.
Салмонеллёзнинг гастроинтестинал шаклида аwало бемор меъдаси яхшилаб қайта-қайта ювилади. Касаллик енгил ўтганда беморга 4-пархезда кўзда тутилган овқатлар ва кўп миқдорда суюқлик бериш — глюкоза-электролит эритмаси (регидрон, глюкосан) тайинланади (перорал регидратация). Бемор қанча суюқлик йўқотган бўлса, шунча суюқлик озгина-озгина ичирлади. Касаллик ўртача оғирликда ўтган ҳолларда, гемодинамика издан чиқмаган бўлса ва беморнинг қусиши кам кузатилганда ҳам перорал регидратация билан кифояланилади. Гемодинамика издан чиққанда ва бемор тез-тез қусиб турган ҳолларда полиионли-тузли эритмалар (квартасол, асесол, хласол, трисол) бемор венасига юборилади. Сувсизланишнинг даражасига қараб бир кечакундузда 500 мл дан 2—3 / гача ва бундан ҳам кўпроқ суюқлик юборилади. Полиглюкин, реополиглюкин, гем одез, қон ўрнини босадиган ва интоксикация аломатларини камайтирадиган бошқа дорилар 200-400-600 мл миқдорда томчилаб венага юборилади. Юрак-томир тизими фаолиятини жонлаштириш учун кордиамин, эфедрин, мезатон, норадреналин, строфантин «К» ишлатилади. Интоксикация аломатлари кучли бўлган ҳолларда қисқа курслар ҳолида кортикостероидлар қўлланади. 1 -3 кун давомида бир кеча-кундузда 90—180 мг дан преднизолон венага юборилади. Бемор организмида сенсибилизация ҳолатини камайтириш учун димедрол, супрастин, пиполфен, диазолин, фенкарол тайинланади. Беморга етарли миқдорда осон ҳазм бўладиган, мулойим овқатлар берилади. Суюқликни кўп ичиш фойдалидир. Салмонеллёзнинг гастроэнтерит шаклида патогенетик даво чораларининг ўзи кифоя, антибиотикларга эҳтиёж бўлмайди. Тарқоқ шаклларида таъсир доираси кенг антибиотиклар (левомисетин, ампициллин, гентамисин, тетрасиклин, канамисин) ишлатилади. Антибиотикларни фуразолидон билан бирга ишлатиш даво нафини анча оширади. Бу дорилар билан бир вақтда бемор организми ҳимоя кучларини оширадиган метилурасил, продигиозан каби препаратларни буюриш мақсадга мувофиқдир. Салмонеллёзнинг гастроинтестинал шакли оғир интоксикация билан ўтаётган ҳолда ҳам антибиотиклар ишлатилади. Бунда антибиотиклар 5—6 кун давомида бериб борилади. Тарқоқ шаклларида улар 10-12 кун ишлатилади. Беморларга албатта витаминлар (C, Б гуруҳ, никотин кислота, рутин) берилади. Беморлар обдон соғайгандан сўнг уйига жўнатилади. Уйга жўнатишдан олдин, антибиотик билан даволаш тугаганидан кейин орадан 2 - 3 кун ўтказиб ахлати ва сийдиги текширилади. Текшириш натижаси салбий бўлса, яъни салмонеллалар топилмаса, беморлар касалхонадан чиқарилади
Олдини олиш
Салмонеллёзнинг олди олиниши асосан ветеринария хизматига юклатилади. Аҳоли орасида кенг миқёсда тушунтириш ишлари олиб борилади. Озиқ-овқат тайёрланадиган, сақланадиган ва сотиладиган жойлар қаттиқ тиббий назорат асосида бўлиши зарур. Салмонеллёз билан оғриган беморлар албатта касалхонага ётқизилади. Беморларнинг уйидаги кишилар бир ҳафта давомида шифокор назоратида бўлади. Мабодо улар орасида озиқ-овқатларга алоқадор жойларда ишлайдиган кишилар, шунингдек, ясли ва боғчага борадиган болалар бўлса, улар бир марта бактериологик текширувдан ўтказилади.
Ҳаволалар
Манбалар