Салом Исматович Самадов – ўзбекистонлик юрист ва давлат арбоби[1].

Салом Исматович Самадов
Таваллуди 1963-йил 16-ноябр (1963-11-16) (62 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби юрист
Унвони 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Биография

1990-йилда Харков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги меҳнат фаолиятини 1990-йилда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрининг Файзулла Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.

2005-йилдан 2008-йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари бўлган.

2008-йилдан 2017-йилгача Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, кейинчалик биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2017-йилда бир вақтнинг ўзида Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши аъзоси бўлган[2].

2017—2018-йилларда Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари.

2018-йилдан 2022-йилгача Тошкент вилояти прокурори[3], 2022-2023-йилларда Қашқадарё вилояти прокурори бўлган[4].

2023-йил 22-февралдан ҳозиргача Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари[5].

2023-йил 29-августдан ҳозиргача бир вақтнинг ўзида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи[6].

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси.

Манбалар