Salomalaykum
Саломалайкум (Cйперус ротундус Л.) — ҳилолдошларга мансуб илдизпояли кўп йиллик бегона ўт. Пояси ингичка, уч қиррали, яланғоч, бўйи 15— 50 см. Барглари ясси, кулранг, эни 5 мм гача. Гуллари соябонсимон, тўпгулга йиғилган. Меваси уч қиррали ёнғоқча (уз. 1,5-1,8мм). Илдизпояларидан кўплаб туганакли новдалар чиқади. Ўсимлик уруғидан ва ингичка илдизпояларидан кўпаяди. Ёш ўсимликнинг поя асосида бирламчи илдизпоя ривожланади, илдизпоя учида эса туганак ҳосил бўлади, ундан янги илдизпоялар ён атрофга ёйилиб кетади ва уларда туганаклар ҳосил бўлади. Булардан янги новдалар ўсиб чиқади. Ҳар бир ўсимлик тупроқ шароитига қараб ён, қўшимча илдизпоялар ҳосил қилади, улардан ҳам ер устига янги поялар ўсиб чиқади. Иддизпояси крахмалга бой, таркибида 0,5-1% гача эфир мойлари бор. Иддизпоясидан тайёрланган дамлама халқ табобатида терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Саломалайкум Ўзбекистоннинг барча суғориладиган ҳудудларида сабзавот ва бошқа экинлари орасида бегона ўт сифатида кўп учрайди.
Кураш чоралари: кузда ерни чуқур ҳайдаш, экин экишдан олдин бегона ўт илдизпояларини йиғиштириб олиш, чуқур култивация ўтказиш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |