Salor
Салор – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи канал.Бўзсув каналининг чап тармоғи. Қибрай тумани ҳудудида Бўзсув каналидан сув олади. Салорнинг бош қисми Салор ГЕСнинг қуйи чиқариш ўзанида жойлашган. Зангиота туманининг жанубидан ўтиб, Янгийўл туманида тугайди. Умумий узунлиги 60 км. Каналнинг кенглиги 10– 15 м, чуқурлиги 1–2 м. Бош сув олиш иншооти 20 м³/сек сув ўтказишга мўлжалланган. Каналдан Дам ва Полвон ариқлари сув олади. Тошкент шаҳрининг бир нечта саноат корхоналари, жумладан, Тошкент иссиқлик электр марказининг сув таъминоати учун фойдаланилади. Салот қадимда Бўзсувнинг чап соҳилидан, ҳозирги Салор ГЕСнинг қуйироғидан қазилган. Салорга Бўржар, Қорасув оқовалари ҳам келиб қўшилган. Натижада каналнинг суви бирмунча кўпайиб, ундан Қорақулдуқ ва Ниёзбоши ариқлари ажралиб чиқган. Салор, Қорақулдуқ ва Ниёзбоши бўйларида мил. ав. 1минг йиллик ўрталари ва мил. ав. И асрларда вужудга келган қадимги деҳқончилик маданияти ёдгорликлари кўп учрайди. Бу даврда Салор ва унинг шохобчалари бўйларида турли истеҳкомлар (Қовунчитепа), Куйгантепа, Ниёзбоштепа ва бошқалар) пайдо бўлган. ИВ -ХИасрларда Салор бўйида Мингўрик, Тошкентнинг қадимий маркази – Бинкат, шунингдек, Данфи ганкет, Шутуркент ва бошқа шаҳарлар вужудга келган. ХИ ХИИ асрларда канал бирмунча кенгайтирилган, суви кўпайган, лекин ХИИИ асрда мўғуллар ҳужумидан кейин қаровсиз қолган. Кейинчалик канал ўзани янгидан қазилган.
| Салор | |
|---|---|
Салор (Уртаовул қишлоғида) | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 65 |
| Сув сарфи | 20 м³/с |
| Давлат | |
Сўнгги йилларда канал ўзанининг аксарият қисми таъмирланиб, айрим қисмлари қайта қурилмоқда. Каналнинг Тошкент шаҳрида Пушкин кўчаси билан темир йўл бекати кўпригигача бўлган қисми тўлиқ қайта таъмирланди, ободонлаштирилди ва истироҳат боғлари ташкил этилди. Каналнинг сув ўтказиш қобилиятини ошириш (50 м³/с гача етказиш), ўзанини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Салор суви билан Зангиота ва Янгийўл туманларида 3,5 минг га ер суғорилади[1].
Канал бўлимлари
Салор-И
Салор-И узунлиги 20 км. Салорнинг асосий иншооти ҳозир СалорГЕСининг қуйи оқимида, Тошкент вилояти Қибрай тумани, ТошГРЕС қишлоғида жойлашган. Салар дарёси Тошкент шаҳар марказидан оқиб ўтади. Ҳозир Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи каналнинг катта қисми бетонлаштирилмоқда. Жўн-Салор сув ажратгичида тугайди.
Салор-ИИ
Салор-ИИ Салор-И сувларининг бўлинишидан ҳосил бўлади. Тошкентнинг жануби-ғарбий чеккалари бўйлаб оқиб ўтиб, шаҳарни тарк этади, сўнгра Тошкент вилоятининг Зангиота ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтади. Салор-ИИ каналининг қаерда тугаши аниқ эмас. Ўртайўл қишлоғи ҳудудида ундан Қорақулдуқ ва Ниёзбош ариқлари ажралиб чиқади, бу нуқтадан кейин давом этувчи оқим кўпинча Қорасув деб аталади[2][3].

Фойдаланиш
Тошкент шаҳрида Салор канали сувидан турли мақсадларда фойдаланилади. Унинг сувларидан суғориш (1980-йилларнинг бошларида Салор-И сувидан 1830 га шаҳар ерлари суғорилган) ва саноат корхоналари эҳтиёжлари учун фойдаланилади[4].
Аҳоли зичлиги юқори ва муҳим саноат секторига эга бўлган бир қатор ҳудудлардан оқиб ўтадиган Салор жуда катта миқдорда ифлосланади.
1980-йилларнинг бошларида Салор-ИИ Калинин ва Янгийўл вилоятларидаги 10500 гектар ерни сув билан таъминлаган[5].
Тарихий маълумотлар
Салорнинг Ниёзбош ва Қорақулдуқ соҳилларида милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталарида вужудга келган кўплаб қадимги деҳқончилик маданияти ёдгорликлари жойлашган. Бу вақтда Салор ва унинг ён атрофларида бир қатор қишлоқлар пайдо бўлган. Қовунчинтепа, Ниёзбош ва бошқа манзилгоҳлар барпо этилган. ИВ—ХИ асрларда Салор бўйида марказий Шаша шаҳри жойлашган бўлиб, унинг харобалари Мингурук манзилгоҳи номи билан машҳур, шунингдек, бир қанча кичикроқ аҳоли пунктлари мавжуд. Масалан: Данфеганкет, Шутуркент, Бешкент[2].
1865-йил 8-майда Салор ва Дархон каналлари ўртасида лашкарбоши Алимқул қўмондонлиги остидаги Қўқон хонлиги қўшинлари ва Россия империяси қўшинлари отряди ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Аскарлар генерал Михаил Черняэв томонидан разведка учун юборилган эди. Дархон соҳилларида қўқонликлар мудофаа позицияларини эгалладилар. Кучли отишма билан бошланган бу русларнинг Шўртепа ҳудудидаги қароргоҳига чекинишига олиб келди.
Галерея
-
Салор бўйидаги Ботаника боғи
-
Салор каналида сузаётган хонаки ғозлар
-
Салор канали
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ 2,0 2,1 Салор – Андоза:Книга:НЭУ
- ↑ Холматов, Баратов 1983.
- ↑ Включая в состав Салара канал Карасу (не следуэт путат этот канал с другими Карасу, протекающими в Ташкенте и Ташкенцкой области). Иногда Карасу считаэця самостоятелним каналом (см. в тексте)
- ↑ „Сайт ГОСКОМПРИРОДЫ Узбекистана. «Водные ресурсы. Салар»“ (деадлинк). 2007-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 6-декабр.
| Викиомборда „Салор“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |