Салорийлар, мусофирийлар — Х—ХИ асрларда Озарбайжонда ҳукмронлик қилган эронликлар сулоласи. Дастлаб араблар истилоси даврида Дайлам вилоятини мустақил бошқарганлар. Х асрнинг 40й.ларида Марзубон Салорий Озарбайжонни ва Арроннинг бир кисмини босиб олиб С. сулоласига асос солди. 971 и. курдларнинг шаддодийлар сулоласи Сни Аррондан ҳайдаб чиқарди. 981 й. равводийлар сулоласи Иброҳим Салорий устидан ғалаба қозониб, Табриз шаҳрини пойтахт деб эълон қилди. Шу билан С. сулоласи барҳам топди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил