Salpingit
Манбалар
Салпингит (юнонча: салпинх най) — бачадон (Фаллопий) найининг яллиғланиши; одатда, тухумдоннинг яллиғланиши (оофорит) билан бирга кечади. Найга сўзак, сил инфексияси ва бошқа микроблар тушиши натижасида рўй беради. Инфексия кўпинча бачадондан ёки қон ва лимфа орқали киради. Дастлаб бачадон найининг шиллиқ қаватлари, кейинчалик бошқа қаватлари ҳам яллиғланади. Бачадон найи беркилиб қолиши ёки чандикланиши мумкин. С. кўпинча бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бепуштликка сабаб бўлади. Касаллик, одатда, ўткир ва сурункали кечади. Яллиғланиш бачадон ортиғига қам ўтиши мумкин (салпингоофорит ёки аднексит). Беморни мутахассис врач даволайди. Касаллик сурункали кечган ҳолларда совқотишдан сақланиш керак.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |