Salvey
Салвей — кечпишар шафтоли нави. АҚСҲ да чиқарилган. Ўзбекистон ва Тожикистонда тарқалган. Дарахти баланд усади, 8 ёшлигида бал. 5—6 м га етади, шохшаббасининг кенглиги 4,5—5 м, калин, кенг пирамидасимон. Барги майда, тўқ яшил, банди қисқа.
Гули майда. Меваси йирик, вазни ўртача 120 г, юмалоқ, тўқ сариқ. Пўсти қалин тукли, юпқа, этидан қийин ажралади. Эти сариқ, данаги атрофи қирмизи, шираси ўртача, нордонширин, ёқимли. Данаги ўртача, мағзи таҳир. Меваси сентабр ўрталарида пишади. Таркибида 8—10% канд, 0,75% кислота бор. Кўчати ўтқазилгандан кейин 3йилдан мунтазам ҳосил бера бошлайди. 6—7 ёшида ҳар тупидан 60—70 кг, яхши парвариш қилинганда 100 кг ҳосил беради. Ҳосиддорлик даври 12—15 йил. Совуққа бардоши ўртача. Янгилигида истеъмол қилинади, қоқи қилинади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида энг кечпишар навларидан бири сифатида раёнлаштирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |