Salvini Tommazo
Салвини Томмазо (1829.1.1, Милан — 1915.31.12, Флоренсия) — италян актёри. 19-аср санъатининг йирик намояндаси. 1843-йилдан Г. Моден раҳбарлигидаги труппада ишлаган, 1848-йил миллий озодлик курашида қатнашгани сабабли 2 марта қамоққа олинган. 60й.лардан ўзи ташкил этган труппага раҳбарлик қилган. 1869-йилдан доимий гастролларда (Европа, жан. ва шим. Америка, Россия ва бошқалар) бўлган. У, асосан, Шекспир драмаларидаги қаҳрамонлар (Ҳамлет, Макбет, Лир ва бошқалар) образи билан шуҳрат қозонган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |