Samʼoniy
Ушбу саҳифани Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Самъоний (арабча: السماني — Самъоний — Тўлиқ исми: Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний) — муҳаддис, тарихчи ва адабиёцҳунос.
Самъоний | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1113-йил |
| Вафоти | 1167-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Муҳаддис, Тарихчи, Адабиёцҳунос |
Ҳаёти
Самъоний 1113-йил Марв шаҳрида туғулган. Аждодлари бутун ислом оламида машҳур муҳаддис, фақиҳлар бўлишган. Марвдаги машҳур олимлардан сабоқ олган. Дастлабки, саёҳатини амакиси Аҳмад ибн Мансур Сам’оний билан бирга, Нишопурга қилган. Сўнгра Хуросон, Мовароуннаҳр, Ироқ, Ҳижоз, Сурия ва Табаристон шаҳри бўйлаб узоқ сафарда бўлган. 8 йил Бағдодда яшаган, у ердан 2 марта Маккага ҳаж қилган. Рай, Ҳамадон, Дамашқ, Куфа, Басра, Тус, Қуддусда бўлган. Саёҳати давомида олимлар билан учрашиб, улардан сабоқ олган, ўз асарлари учун манбалар тўплаган. 1143-1144-йилларда Марвга қайтиб, Амидия мадрасасида дарс берган. Кейинги йилларда ўғли Абдурраҳмон билан Ўрта Осиё шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилган.
Фаолияти
Самъоний фиқҳ, ҳадис, араб тили тилшунослиги, грамматикаси, адабиётига доир 50 дан зиёд асар ёзган. Самъонийнинг айниқса тарих ва географияга доир асарлари қимматлидир. Самъонийнинг 1156-йилда Самарқанд шаҳрида ёзиб тугатган „Ал-ансоб“ („Нисбалар китоби“)да Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшаган юзлаб муҳаддислар, муфассирлар, фақиҳлар ҳақида ноёб маълумотлар келтирилган. Ушбу китоб 8 жилддан иборат бўлиб, муаллифнинг Ўрта Осиёдан то Арабистонгача бўлган кўп йиллик саёҳати натижасида ёзилган. Китобда тарихий ва географик номлар, қабила бошлиқлари, тарихий шахслар, вилоятлар, шаҳарлар ва қишлоқлар, дарёлар, кўллар, тоғлар номлари алифбо тартибида келтирилиб, уларга анча батафсил изоҳлар берилган. Самъоний ўз асарида Эрон ва Мовароуннаҳрдаги шаҳар ва қишлоқларнинг деярли барчаси ҳақида қимматли маълумотлар берган. Масалан, Насаф шаҳрининг 3 маҳалласи, 4 кўчаси, 2 масжиди, 2 карвонсаройи, 1 работи ҳақида сўз юритади. Шунингдек, алломанинг „Ад-даъвату-н-набавийя“ („Пайғамбар дуолари“) асари ҳам мусулмонлар орасида кенг тарқалган.[1]
Асарлари
“Китобу-л-ансоб”, “Ад-да’вату-н-набавийя”
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 595.
- Насабнома (Ал-Ансоб) (арабчадан Абдулғафур Раззоқ Бухорий ва Комилжон Раҳимов таржимаси), Бухоро, 2003.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, „Китаб ал-ансаб“ Абу Саъда Абдалкарима ибн Муҳаммада ас-Самъани как источник по истории и истории култури Средней Азии, — Т., 1993; Ҳасанов Ҳ., Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳлар, — Т., 1964.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |