Sam Johnstone
Самуэл Люк Жоҳнстоне (инглизча: Самуэл Луке Жоҳнстоне; 1993-йил 25-март, Ланкашир, Престон шаҳрида туғилган), Сем Жонстон номи билан танилган, инглиз футболчиси, Премер-лиганинг „Кристал Пелас“ клуби ва Англия миллий футбол терма жамоасида дарвозабон сифатида ўйнайди. „Манчестер Юнайтед“ футбол академияси битирувчиси.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Самуэл Люк Жоҳнстоне | ||
| Таваллуд санаси | 1993-йил 25-март | ||
| Таваллуд жойи |
Престон, Англия, | ||
| Амплуаси | Дарвозабон | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2009-2011 |
| ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2011-2018 2018-2022 2022- |
→ |
0 45 165 25 |
(0 -41 -214 -32) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2021- |
| (4 (0)) | |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| УЭФА Европа чемпионати | ||
| Кумуш | УЭФА Евро 2020 | |
Карераси
Жоҳнстоне ўз фаолиятини „Манчестер Юнайтед“ футбол академиясида бошлаган. 2010—2011-йилги мавсумда у клуб ёшлар жамоасининг асосий дарвозабони бўлган. 2011-йилнинг 26-июлида у „Олдхем Атҳлетиc“ га ижара асосида ўтган[1]. У жамоанинг мавсумолди сафари доирасида „Олдхем“ учун иккита ўртоқлик ўйини ўтказган ва шундан сўнг "Олд Траффорд" га қайтган. 2011-йил 9-сентабрда у ижара асосида „Скунторп Юнайтед“ га ўтган[2]. Эртаси куни у „Шеффилд Юнайтед“ га қарши ўйинда клуб сафида дебют қилган ва 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган[3]. Скунторпда ижарада ўйнаганидан сўнг, Жоҳнстоне „Манчестер Юнайтед“га қайтган ва „Астон Вилла“га қарши Премер-лига плей-офф финалида ўйнаган ва „Юнайтед“га Премер-лига ўринбосарларини қўлга киритиш учун пеналтилар сериясида муҳим сейв қилган[4].
2018-йилнинг 3-июлида у "Wест Бромwич Албион Ф.C." га ўтиб, клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолаган. Трансфер суммаси 6,5 миллион фунтни ташкил қилган[5].
2022-йилнинг июл ойида у „Кристал Пелас“ клуби футболчисига айланган.
Терма жамоадаги фаолияти
У Англиянинг 16 ёшгача, 17 ёшгача ва 19 ёшгача бўлган жамоаларида ўйнаган. 2010-йил сентябр ойида у Англия У19 терма жамоасида Словакия терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилган[6].
2010-йилда у 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиқган у ерда жамоанинг асосий дарвозабони бўлган.
2013-йилда у ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2013 да иштирок этган.
2021-йил 18-мартда у биринчи марта бош мураббий Гаретҳ Соутҳгате томонидан Сан-Марино (2021-йил 25-март), Албания миллий футбол терма жамоаларига (2021-йил 28-март) ва Полша миллий футбол терма жамоаси (2021-йил 31-март) қарши 2022-йилги Жаҳон чемпионати саралаши (ФИФА) иштирок этиш учун Англия миллий футбол терма жамоасига чақирилган[7].
Ютуқлари
Англия терма жамоаси (17 ёшгача)
- 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби: 2010-йил
Англия терма жамоаси
- УЭФА Европа чемпионатининг кумуш медали соҳиби: 2020
Манчестер Юнайтед
- ФА ёшлар кубоги ғолиби: 2010/11
Манбалар
- ↑ „САМ'С ТҲЕ МАН ФОР ЛАТИCС“ (эн). Олдҳам Атҳлетиc (2011-йил 26-июл). 2012-йил 5-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ирон сигн Ман Утд кеэпер“ (эн). Скй Спорц (2011-йил 9-сентябр). 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-июл.
- ↑ „Сcунтҳорпе 1–1 Шеффиэлд Утд“ (эн). ББC Спорт (2011-йил 10-сентябр). 2011-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-июл.
- ↑ Маршалл, Адам. „Ресервес' натионал глорй“ (эн). МанУтд.cом (2012-йил 10-май). 2012-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-июл.
- ↑ „Сам Жоҳнстоне: Ман Утд гоалкеэпер жоинс Wест Бромwич Албион фор £6.5м“ (эн). ББC Спорт (2018-йил 3-июл). 2021-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-июл.
- ↑ „Самуэл Жоҳнстоне“ (эн). тҳеФА.cом. 2012-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТWО НЕW ФАCЕС ИН ТҲЕ ТҲРЕЭ ЛИОНС СҚУАД АС ОЛЛИЭ WАТКИНС АНД САМ ЖОҲНСТОНЕ CАЛЛЕД УП“ (эн). тҳефа.cом. Футбольная ассоциация Англии (2021-йил 18-март). 2021-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-март.
Ҳаволалар
- Футболчи профили „Вест Бромвич Албион“ ФC расмий сайтида(ингл.)
- Футболчи профили ФА сайтида(ингл.)
