Samad Gʻani
Самад Ғани (тожикча: Самад Ғанӣ) – совет ва тожик ёзувчиси, драматург, журналист, таржимон, муҳаррир. Тожикистон ССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
| Самад Ғани | |
|---|---|
| Таваллуди |
2-ноябр 1908-йил Самарқанд, Туркистон генерал-губернаторлиги |
| Вафоти |
7-апрел 1974-йил (65 ёшда) Душанбе, Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Ёзувчи, журналист |
| Иш жойлари | Тожикистон ССР Ёзувчилар уюшмаси |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Самад Ғани 1908-йил 2-ноябрда Самарқанд шаҳрида тожик оиласида туғилган. 1942-йилдан Совет Иттифоқи КПСС аъзоси. Самарқанд болалар боғчасида, Дорулмуаллимин Самарқандда (1924—1926), Тошкентдаги молия ходимлари курсида (1926—1927), Самарқанд партия мактабида (1927—1929) ва Совет Иттифоқи Компартияси Марказий Қўмитаси қошидаги журналистлар курсида ўқиган[1]. Ўқишни тугатгач, Самарқанд ва Тошкентдаги тули газеталарда ишлади. „Қизил Тожикистон“ газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган. Марксизм-ленинизм институти ходими, „Хорпустак“ сатирик ойлик газетаси муҳаррири бўлган. Унинг ижоди 30-йилларда бошланган. 1960-йилда Тожикистон ССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди.
Ижоди
„Ғалаба“ (А.Исмоилов билан, 1935), „Ватандустон“ (Ф.Ниёзий билан, 1937), „Туй“, „Виждон“ (С. М. Мителман билан, 1958) каби драма жанрида қатор асарлар ёзган. У рус ёзувчиларининг асарларини тожик тилига, асосан, драма жанрида таржима қилган (А.Чехов, М.Иброҳимов, В.Пистоленко, Н.Вирта ва бошқалар). Самад Ғанининг баъзи ҳажвий ҳикоя ва фелетонлари рус тилига таржима қилинган ва „Улйбка“ (1960), „Смеҳ не грех“ (1964) китоблари нашр этилган. Самад Ғанининг бир қанча машҳур ҳажвий китоблар ёзган. Жумладан, „Табассум“ (1989), „Гули хандон“ (1963), „Ҳазиллар тўлқини“ (1966), „Арвоҳ“ (1969) ҳажвий китоблари муаллифи ҳисобланади. Самад Ғани 1974-йил 7-апрелда 65 ёшида Душанбе шаҳрида вафот этди[2][3].
Тожикистон ССР Олий Кенгаши 3—5-чақириқлар депутати.
Адабиётлар
- Некролог
- Адибони Тоҷикистон (маълумотномаи мухтасари шарҳиҳолӣ) / Таҳия ва танзими Асрори Сомонӣ ва Маҷид Салим. – Душанбе: Адиб, 2014. ИСБН 978-99947-2-379-9
Манбалар
- ↑ „САМАД ҒАҲӢ“. www.китобам.cом. 2023-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Самад Ғанӣ“ (тг). нависандаган.тж. Қаралди: 2019-йил 18-июн.
- ↑ Адибони Тоҷикистон (маълумотномаи мухтасари шарҳиҳолӣ)./Таҳия ва танзими Асрори Сомонӣ ва Маҷид Салим. – Душанбе, „Адиб“, 2014, – с. 74 ИСБН 978-99947-2-379-9